Hb = Hi – b, - Hb = Hi – b,
- бу ерда: Hi – асбоб горизонти бўлиб, у қуйидагига тенг:
- Hi = Ha + a.
- Нуқталар баландлигини асбоб горизонти орқали ҳисоблаш, масалан, ерларни вертикал текислашда бир неча нуқталар лойиҳа белгисини бир станциядан (нивелир ўрнатилган жой) туриб жойга кўчиришда қулайлик туғдиради.
- Юқорида кўриб чиқилган икки нуқтани бир станциядан нивелирлаш оддий нивелирлаш дейилади.
- Агар нивелирланадиган икки нуқта орасидаги масофа катта бўлса, нивелирлаш учун у бир нечта бўлакларга бўлиниб нивелирлаб чиқилса, унга кетма – кет нивелирлаш дейилади.
- Тик ёнбағирларни бир бекатдан нивелирлашда кўриш ўқи рейка устидан ўтиши ёки ерга тегиб қолиш мумкин. У ҳолда орқадаги боғловчи нуктадан олдиндаги боғловчи нуқтага баландлик узатиш учун қўшимча Х ли нукталар деб аталувчи нукталар нивелирланади. (3, б - расм). Бу нукталаргача масофа ўлчанмайди ва улар профилда кўрсатилмайди. Нивелирлашда боғловчи нукталар кўпинча 100 метрдан белгиланади. Профиль тузишда эса жой рельефи ўзгариш нукталари баландликлари хам аникланиши керак. Бундай нукталар оралиқ ёки плюсли нукталар дейилиб, кейинги боғловчи нуктагача бўлган масофа метрлар сони билан белгиланади. Масалан, , а-расмдан 2 бекатдаги 2 + 60 нукта. Уларга оркадаги рейка урнатилиб, с санок олинади. Оралиќ нуќталар баландликлари (9) формула асосида ҳисобланади.
- Н+=АГ-с. (9)
- Олдинга нивелирлаш усулида катта масофаларга баландлик узатиш тавсия этилмайди, чунки бу ҳолда ҳисобга олиш қийин бўлган асбоб хатолари таъсиридан ташќари нивелирлаш натижасига ер эгрилиги ва рефракция учун тузатма киритиш талаб қилинади.
Нивелир турлари - Ўлчаш аниқлиги бўйича нивелирлар 3 турга бўлинади:
- 1. Юқори аниқликдаги – Н-05, Н-0,5К (Россия), рақамли нивелирлар -
- Dini 11т, Dini 21 (Германия), NA 2002, NA 2003 (Швейцария);
- 2. Аниқ нивелирлар – Н-3, 2Н-3, Н-3К, 2Н-3КЛ (Россия), Ni-30,
- Ni-50 (Германия), Kernlevel – 20 ва 24 (Швейцария);
- 3. Техник нивелирлар – Н-10, 2Н-10КЛ (Россия).
- Юқори аниқликдаги нивелирлар 1 ва 2 – класс нивелирлашда,
- аниқ нивелирлар 3 ва 4 – класс нивелирлашда, техник нивелирлар
- эса техникавий нивелирлаш (топографик съёмкалар ва
- инженерлик – қурилиш ишлари) да қўлланилади.
- Нивелир шифридаги рақам 1 км нивелир йўлини икки
- томонга нивелирлашдаги йўл қўядиган ўрта квадратик
- хатони билдиради. Юқорида келтирилган нивелирлар икки хил
- қилиб тайёрланиши мумкин:
- а) кўриш трубаси ёнида цилиндрик адилак ўрнатилган;
- б) оғиш бурчагининг компенсатори билан таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |