УДК: 338.054.23
ИҚТИСОДИЁТ
L
ife Sciences and Agriculture 3.2
-
2022
198
Ажратилган молиявий маблағлар билан бирга,биринчи навбатда, илғор
агросаноат технологияларини жалб этиш,
қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси,
ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш,
маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни жорий қилиш
борасида амалий ёрдам ва ҳамкорлик кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси
ва БМТнинг Озиқ
-
овқат ва қишлоқ хўжалиги
ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган ва Тошкент шаҳрида
ушбу ташкилот ваколатхонаси очилган. Ўзбекистон билан БМТнинг қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги асосий молиявий институти бўлмиш Халқаро қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш фонди ўртасида конструктив ҳамкорлик ўрнатилган
бўлиб, бу фонднинг асосий вазифаларидан бири юқори самарадорликка эга бўлган
қишлоқ хўжалиги тизимини шакллантириш бўйича ёндашувларни амалга
оширишдан иборатдир.
Хорижий шериклар билан биргаликда ташкил этилган, мева
-
сабзавот
маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган
агросаноат корхоналари иқтисодиётимизда тобора катта ўрин эгаллаб бормоқда.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги кунгача Германия, Голландия,
Австрия, АҚШ, Швейцария, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Испания каби 50 та
мамлакатдан тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда, 400 га
яқин корхона ташкил этилди.
Бу корхоналарда ўта юқори ҳароратда ишлов бериш,
асептик усулда консервалаш, музлатиш ва сунъий қуритиш усуллари тўлиқ
ўзлаштирилган. Бу соҳага киритилган сармоялар кўп харажатни талаб этмаслиги, шу
билан бирга, 1,5
-
4 йил ичида ўзини қоплаши билан эътиборлидир
[
5
]
.
Республикамиздаги реал сектори корхоналарини кўллаб
-
қувватлаш, уларнинг
барқарор фаолиятини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, ўз маҳсулотларини
ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора
-
тадбирлар ички манбалар ҳисобидан мамлакатимиз озиқ
-
овқат хавфсизлигини
таъминлаш учун ишончли захираларни шакллантириш имконини бермоқда. Бу эса
жаҳон бозорларида асосий озиқ
-
овқат маҳсулотлари нархи ошиши шароитида
алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса шуки, бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг озиқ
-
овқат хавфсизлигини
таъминлаш баробарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали
бошқа давлатларнинг озиқ
-
овқат таъминотига ҳам ҳисса қўшяпти. Зотан, айни
вақтда халқаро ҳамжамиятнинг алоҳида хавотир ва ташвишига сабаб бўлаётган озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашга мамлакатимизда алоҳида миссия сифатида
қаралмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |