Выполнил(a)



Download 137,04 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi137,04 Kb.
#146556
1   2   3
Bog'liq
Тарих

Кафедра: ____________________________________________________




На тему:_____________________________________________________


Выполнил(a):_____________________________
Проверил(a):______________________________
Ташкент 2021

Режа:
1. Мустақил Узбекистон ташқи сиёсати асосларининг ишлаб чиқилиши, унинг тамойиллари.
2. Узбекистоннинг жахон хамжамиятиги қушилиши.
3. Узбекистоннинг МДХ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалари ва хамкорлиги.
ХХ асрнинг сунгги 10 йиллиги жахон тарихига ижтимоий дунёқарашда, жахон хамжамиятининг жуғрофий-сиёсий тузилишида туб узгаришлар даври булиб киради. Жахон янги даврга қадам қуйди. Бу даврнинг узига хос белгилари, бир томондан, давлатлар ва халқлар уртасида яқинлашув жараёнлари ва хамкорликларнинг кучайиши, яхлит сиёсий ва иқтисодий маконларнинг вужудга келиши, ягона халқаро меъёрлар, қоидалар ва андозаларга утиш булса, иккинчи томондан, социалистик лагернинг емирилиши, тоталитар тузумларнинг тугатилиши, бу тузумлар урнида ёш мустақил давлатларнинг пайдо булишидир.
Узбекистоннинг мустақилликка эришуви унинг куп асрлик қарамлик ва мутелик исканжасида яшаган халқи хаётида тарихий воқеа булди. Шу билан бирга унинг давлат сиёсатида, халқаро майдондаги муносабатларида хам узига хос мухим босқич булди. Аввало, ёш, мустақил, суверен давлатнинг жахонга юз тутиши, уни куплаб давлатлар, мамлакатлар томонидан эътироф этилиши, дипломатик, савдо-сотиқ ва бошқа алоқаларни урната бориши Узбекистон Республикасининг халқаро майдонга чиқишига йул очиб берди.
Узбекистон қулай геостратегик мавқега эга. Хозирги Узбекистоннинг худуди тарихан шундай жой булганки, бу ерда жуда куп савдо йуллари туташган, жушқин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир-бирини бойитиш жараёни кечган. Хозирги кунда Узбекистон узининг мустақил энергетика ва сув тизимларига эга булган собиқ Совет Урта Осиёсининг марказида турибди, купгина масалаларда республикалар уртасидаги боғловчи буғин булиб хизмат қилмоқда ва хорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда тобора фаол роль уйнамоқда.
Узбекистон мустақил Марказий Осиё Республикалари орасида ғоят ката экспорт имкониятига эга булган жуда мухим хомашё-пахта ва ундан тайёрланган махсулотларни етиштирувчи хамда етказиб берувчи асосий республикадир. Узбекистон республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини химоя қилиш имконини берадиган етарли потенциалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли хомашёларга бойлиги чуқур таркибий узгаришларни амалга ошириш, республиканинг жахон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини беради.
Узбекистон уз миллий манфаатларига жавоб берадиган, мамлакатнинг жахон хамжамиятига қушилишини таъминлайдиган, миллий, минтақавий ва жахон хавфсизлигига кумаклашадиган ташқи сиёсат юргизмоқда. Унинг асосий қоидалари Президент И.А.Каримовнинг асарларида, маъруза ва нутқларида асослаб берилган, Узбекистон Республикаси Конституциясида қонунлаштирилган. “Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, хамдустликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш ва улардан ажралиб чиқиши мумкин” дейилади Узбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида.
Узбекистон Республикасининг ташқи сиёсатига қуйидаги қоидалар асос қилиб олинган: - давлатнинг суверен тенглиги ва чегараларнинг дахлсизлигини хурмат қилиш; - бошқа давлатнинг ички ишларига аралашмаслик; - низоларни тинч йул билан хал қилиш; - куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик; - инсон хуқуқларини ва эркинликларини хурматлаш; - ички миллий қонунлардан халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устиворлигини тан олиш; - тажовузкор харбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик; - давлатлараро тенг хуқуқли ва узаро манфаатли хамкорлик. Узбекистон Республикаси ташқи сиёсатида тинчлик, барқарорлик, хамкорлик тамойиллари устунлик қилади.
Узбекистон Республикаси уз тарихида биринчи марта 1992 йил 2-мартда жахон хамжамиятининг тула, тенг хуқуқли субъекти сифатида БМТга қабул қилинди. Узбекистон БМТ Низоми, халқаро хуқуқий меъёрлар, давлатлараро муомала қоидалари, шунингдек, БМТ таркибига кирувчи халқаро ташкилотларнинг талабларига риоя қилишини билдирди. Узбекистон амалда деярли барча халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий ташкилотларнинг аъзосидир: “Европада хамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти”, “Парламентлараро Иттифоқ”, “Халқаро валюта фонди”, “Реконструкция ва ривожланиш Европа банки”, “Жахон банки”, “Халқаро мехнат ташкилоти” ва бошқалар бунга мисолдир. Тошкентда 50 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ваколатхоналари очилган.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош Асамблеясининг 1993 йилда булган 48-сессиясида иштирок этиши ва унда қилган маърузалари Узбекистонни жахонга кухна ва навқирон ёш давлат сифатида намоён этди. 1993 йил февралда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси таъсис этилди ва иш бошлади. Узбекистон Республикаси ва БМТ рахбарларининг саъй-харакатлари натижасида бугунги кунда республикамизда БМТ ваколатхонаси, мамлакатимизда БМТнинг тараққиёт дастури, қочоқлар иши буйича олий қумита комиссари, жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ахоли жойлашиш жамғармаси, наркотикларни назорат қилиш дастури, болалар жамғармаси сингари иқтисослашган муассасаларни уз таркибига бирлаштиришга муваффақ булди.
Узбекистон 1992 йил февраль ойида дунёда тинчликни мустахкамлаш, инсон хуқуқларини химоя қилиш буйича катта тадбирларни амалга ошираётган нуфузли халқаро ташкилот - Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотига аъзо булиб кирди. И.А.Каримовнинг 1992 йил 9-10 июлда булиб утган ЕХХТ мажлисида иштирок этиши, унда нутқ сузлаши ва Кенгашнинг 10 июлда булган мажлисига раислик қилиши Узбекистоннинг жахон хамжамиятида муносиб урин эгаллаётганлигининг далилидир. ЕХХТ Тошкентда ва Урганчда атроф-мухитни қайта тиклаш буйича семинар ташкил қилиб, Орол муаммосини хал қилишга кумаклашмоқда. ЕХХТнинг Тошкентда алоқалар буйича минтақавий бюроси очилгани хам ижобий ахамиятга эга булди.
Узбекистон жахондаги 105 мамлакатни бирлаштирувчи қушилмаслик харакатига қабул қилинди, булғуси жахон парламентининг тимсоли булмиш Парламентлараро Иттифоққа кирди. Ислом конференцияси Узбекистонни кузатувчи сифатида қабул қилди ва мамлакатимизга ишончли ва масъулиятли шерик деб қарашмоқда. Узбекистон Республикаси бир қатор ихтисослашган нуфузли халқаро ташкилотлар - “Халқаро мехнат ташкилоти”, “Жахон Почта иттифоқи”, “Электр алоқаси буйича халқаро иттифоқ”, “Жахон метералогия ташкилоти”, “Халқаро Олимпиада қумитаси”, Атом энергияси буйича халқаро агентликнинг аъзоси булди. Буларнинг хаммаси Узбекистон Республикасининг тарихан қисқа вақтда халқаро хамжамиятга қушилганининг, халқаро хамжамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида дунё сиёсатида фаол қатнашаётганининг яққол ифодасидир.
Бугунги кунда хам дунё кескин зиддиятларга тулиб-тошиб турибди. “Совуқ уруш” сиёсати бархам топган булсада, миллий ва диний низолар жахон тинчлигига хавф солиб турибди. Бутун инсониятни экологик танглик, биогенетик бузилишлар, уюшган жиноятчилик, экстремизм, террорчилик ташвишлантирмоқда. Жахон хавфсизлигини таъминлаш давримизнинг энг долзарб масаласига айланган. Жахон тинчлиги минтақалардаги тинчликка, шунингдек, айрим олинган хар бир мамлакатдаги тинчликка боғлиқ булиб қолди. Хар бир мамлакатда миллий хавфсизлик таъмин этилган булса, уша мамлакат жойлашган минтақада хавфсизлик булади, минтақаларда хавфсизлик таъминланса, жахон хавфсиз булади. Шунинг учун хам жахон сиёсатида миллий, минтақавий ва жахон хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алохида эътибор берилмоқда.
Узбекистон Республикаси хам узининг ташқи сиёсатида миллий, минтақавий хавфсизлик масалаларига жахон хавфсизлигининг таркиби қисми сифатида алохида эътиборини қаратиб келмоқда. Президентимиз узининг “Узбекистон ХХI аср бусағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида таъкидлаганидай, “Хозирги шароитда, умумий хавфсизликни таъминлаш ва мувозанатга эришиш манфаатлари нуқтаи назаридан янги мустақил давлатларнинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш муаммолари улкан ахамият касб этмоқда”. Маълумки, 1991 йил 7 декабрда Беловеж урмонида булиб утган учрашувда СССР урнига Мустақил Давлатлар Хамдустлиги (МДХ) тузилган эди. Бошқа мустақил республикалар бошлиқлари сингари, Узбекистон рахбарияти хам иш битиб булганидан кейин ундан хабардор қилинди. Шундай булсада, Узбекистон рахбарияти МДХга киришга қарор қилди. Узбекистон хукумати хамдустлик давлатлари билан икки томонлама ва куптомонлама асосда иқтисодий, савдо ва маданий хамкорлик урнатишга харакат қилди. 1992 йилда Узбекистон Республикаси Россия федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар билан шартномалар тузди. МДХ давлатлари бошлиқларининг 1992 йил май ойида Тошкентда булиб утган учрашувида Узбекистон Президентининг ташаббуси билан коллектив хавфсизлиги туғрисида шартнома тузилди. Бу шартномани олти мамлакат рахбарлари имзоладилар. МДХ давлатлари уртасида давлатлараро иқтисодий қумитанинг тузилиши бу мамлакатлар уртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда мухим босқич булди.
Узбекистон Марказий Осиёда жойлашганлигидан, унинг тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлиги муайян маънода шу минтақада вазият мувозанатига хам боғлиқдир. Чунки президентимиз таъкидлаганидек, “Марказий Осиё минтақасида турли сиёсий, иқтисодий, харбий, транспорт ва экологияга оид муаммолар тупланиб қолган. Шуни назарда тутадиган булсак, бутун минтақанинг собитқадам ва барқарор ривожланишини таъминлаш ва можароли вазиятларнинг олдини олиш учун хозирги кунда ички ва ташқи мувозанатни сақлаш ва қуллаб-қувватлашгина бирдан-бир мақбул тамойилдир. Митақада жуғрофий-сиёсий мувозанатни ва барқарорликни сақлаган тақдирдлагина мазкур муаммоларни хал этиш имкони туғилади. Бу эса уз навбатида ялпи хавфсизликни таъминлаш муаммоларини хал қилишга қушилган салмоқли хисса булади”. Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг И.А.Каримов ташаббуси билан 1993 йил 4 январда Тошкенда чақирилган учрашуви шу давлатлар хаётида жиддий воқеа булди. Бу учрашувда умуман бутун минтақа тақдирига тааллуқли муаммолар биринчи марта мухокамага қуйилди. Марказий Осиё давлатларидан бирининг пойтахтида мунтазам чақирилиб туриладиган ана шундай учрашувлар минтақа кучларини жипслаштирувчи мухим дастакка айланди. Бу давлатлар тарихий тақдирлари ва геосиёсий холатининг муштараклиги уларнинг узаро иқтисодий, савдо-сотиқ, сиёсий ва маънавий хамкорликни кенгайтириш, инқирозли холатдан чиқиб олишни тақозо қилди. Шу сабабдан қушни Афғонистонда куп йиллардан буён давом этиб келаётган фуқаролар уруши ёхуд ён қушнимиз Тожикистон заминида юз бераётган биродарқушлик урушлари шу минтақадаги умумий вазиятга салбий таъсир курсатаётганлиги, бундан Узбекистон нинг хам ташвиш чекаётганлиги, шуни хисобга олиб республикамиз рахбарияти минтақадаги сиёсий иқлимни соғломлаштиришга астойдил харакат қилаётганлиги хаммага маълум. Бу борада республикамиз Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеялари сессиясида сузлаган нутқларида, шунингдек БМТ бош Котиби номига йуллаган мактубларида ва бошқа учрашувлар ва анжуманларда қайта-қайта уқтириб утганлиги бежиз эмас.
Марказий Осиёдаги қардош Республикалар уртасида узаро хамкорлик, интеграция жараёнлари минтақа халқлари учун, уларнинг ёрқин келажаги учун миллий истиқлол бутунлай янги сахифа очди. Уз миллий бойликлари, ресурсларини тасарруфига киритган Марказий Осиё халқлари истиқлол йулидан изчил бормоқдалар.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, - “халқларимиз тарихи, маданияти, анъаналари, диний эътиқодларининг муштараклиги мамлакатларимиз уртасидаги амалий хамкорлик ва хамжихатликнинг мухим пойдевори хисобланади... бизнинг мақсадларимиз бир. Бизда миллий муносабатларда кескинликлар йуқ, хал қилиб булмайдиган вазиятлар хам йуқ. Интеграция йулидан харакат қилаётганимиз хам буни тасдиқлаб турибди”. 1994 йил январда Тошкентда Узбекистон ва Қозоғистон республикалари президентлари учрашуви пайтида иккала давлат уртасида ягона иқдисодий маконни яратиш туғрисида шартнома имзоланиши, куп утмай унга қардош Қирғизистон давлатининг қушилиши шубхасиз, минтақа халқлари хаётида мухим воқеа булди. Уччала давлат уртасидаги шартнома уз самарасини бермоқда. Алмата шахрида битимда қатнашувчи мамлакатлар вакилларидан иборат Давлатлараро ижроия қумита тузилди. Тошкентда минтақа банк маркази иш бошлади. Саноатни интеграциялаштирадиган дастур ишлаб чиқилди. Хозирда бу дастур асосида бутун Марказий Осиё минтақаси мухтож булган махсулотни ишлаб чиқарадиган биргаликда сармоя сарфланадиган объектлар аниқлаб олинди хамда уларни амалга ошириш борасида тегишли тадбирлар хаётга тадбиқ этилмоқда. Минтақада бунёд этилаётган ягона иқтисодий макон фаолиятида бошқа қушни давлатлар хам бемалол қатнашишлари мумкин. Шунга кура Тожикистон хам бу шартномага қушилди.
Халқаро миқёсда обру-эътибор, мамлакатлар ва халқаро хурмат-эътибор катта сиёсий, маънавий хамда ахлоқий капитал хисобланади, уни хеч қандай пулга сотиб олиб булмайди. Бу мустақил Узбекистоннинг асосий қадриятидир. Шу билан бир вақтда, халқаро алоқалар, узаро фойдали хамкорлик мавжуд муаммоларни хал этишга, исталган мамлакатни тараққий эттиришга улкан хисса қушади. Шу маънода Узбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан хамкорлиги узининг юксак самарасини бермоқда. Бугунги кунда Узбекистон энг обрули ва нуфузли халқаро ташкилотлар таркибига кирган булиб, барча қитъалардаги унлаб мамлакатлар билан дустона алоқаларни ривожлантириб бормоқда. Узбекистон Республикаси Президенти узининг “Узбекистон ХХI аср бусағасида ...” китобида таъкидлаганидай, “Узбекистон дунё учун очиқ. Биз хам дунёнинг Узбекистонга катта қизиқиш билан қараётганлигини хис этмоқдамиз. Бу эса Узбекистоннинг барқарор ривожланиши учун энг яхши кафолатдир. Биз буни Узбекистон капитал сарфлаш нуқтаи назаридан хам, дуне миқёсидаги кенг қамровли хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида минтақада барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан хам борган сари эътибор қозанаётганлигининг далили деб биламиз”.
Узбекистоннинг халқаро муносабатларнинг турли субъектлари билан алоқалари қанчалик чуқур ва кенг булса, улар билан муносабатларда ноаниқликлар, ётсирашлар муаммолар шунчалик кам булади.
Download 137,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish