Выполнил(a)



Download 137,04 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi137,04 Kb.
#146556
1   2   3
Bog'liq
Тарих

Кафедра: ____________________________________________________




На тему:_____________________________________________________


Выполнил(a):_____________________________
Проверил(a):______________________________
Ташкент 2021

Режа:
1 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида
2 1991 йил 29 декабр- Президентлик сайлови ва мустақилликни мақуллаш тўғрисида умумхалқ референдуми
3 Мамлакатни модернизациялаш
1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни17 қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг “Мустақиллик Декларацияси”га ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баѐнотига асосланиб қабул қилинди. Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси, ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир. Қонунда Ўзбекистон халқи давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳиби эканлиги белгилаб қўйилди. Хусусан, унда “Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир, у ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади” (2-модда) дейилди. 1 сентябрь – “Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги куни” – умумхалқ байрами деб эълон қилинди. 1991 йилнинг 9 декабрида Наманган шаҳрида бир гуруҳ қўпорувчи кучлар вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришни даъват қилиб чиқишди ва республика раҳбари билан учрашув талаб қилишади. Ислом Каримов президентликка номзод сифатида эртаси куни тонгда Наманганга етиб келди ва онги ақидатпарастлик ғоялари билан заҳарланган, жазавага тушиб, қора кучга айланган жоҳил оломон орасига соқчи ва ҳамроҳларсиз, бир ўзи ҳеч бир иккиланмасдан, шижоат ва шиддат билан кириб борди. Бу ўта кескин, драматик ҳолат видео тасмасида тасодифан муҳрланиб қолган. Учрашув Наманган шаҳрининг Нуробод массивида янги қуриб фойдаланишга топширилган Имом Аъзам масжидида бошланди. Бу ҳаракат аъзолари 1991 йилнинг декабрида Наманганда собиқ вилоят партия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, ҳукумат вакилларига қуйидаги талабларни илгари сурдилар: 1. Дунѐвий тузумдан воз кечиш ва Ўзбекистонни исломий давлат деб эълон қилиш. 2. Дунѐвий қонунларни бекор қилиш ва мамлакатда шариат устуворлигини тан олиш. 3. Дунѐвий мактабларни беркитиш ва ўғил болалар ҳамда қиз болалар алоҳида ўқитиладиган мактабларга ажратиш. 4. Исломий кийинишга ўтиш, аѐлларнинг эса ҳижобга ўралишини жорий этиш.
5. Намангандаги собиқ сиѐсий таълим муассасалари биноларини ислом радикаллари ихтиѐрига бериш ва ҳоказолар18 . Улар илгари сурган бу жами 15 та талаб аслида ҳокимиятни ислом радикалларига бериш талабини ифодалар эди. Ҳокимиятнинг уларга берилиши эса аслида ўзларининг «жиҳод қилиш ҳуқуқи»дан фойдаланиб, улар назарида жиҳод қилиниши лозим бўлган барча-барчани – ўзга диндагиларни, ўзгача фикрловчиларни, дунѐвий тараққиѐт тарафдорларини, қисқаси, кўнгилларига ѐқмаган барчани истисносиз тарзда қириб ташлаш имконини берар эди. 1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми19, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилди. Ўзбекистондаги президентлик ҳокимиятини мустаҳкамлашда 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун20 ва унинг асосида ўтказилган умумхалқ сайлови катта аҳамият касб этди. Мустақиллик йилларида президентлик институти тўла шаклланди. 1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги борасида ўтказилган референдумда овоз беришда қатнашганларнинг 98,2 фоизи республика давлат мустақиллигини қўллабқувватлаб овоз берди ва Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги умумхалқ томонидан маъқулланди, деб топди21 . 1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти сайланди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган тўғридантўғри, умумий ва муқобил асосдаги сайловда президентликка номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов учун 8 миллион 514 минг 136 киши ѐки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи овоз берди. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонуннинг 35- моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич Каримовни 1991 йил 29 декабрдан
Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблашга қарор қилди22 . Яқин ўтмишимизга назар соладиган бўлсак, 80-йиллар охири ва 90- йиллар бошида Ўзбекистон дадиллик билан иқтисодий мустақиллик ва сиѐсий суверенитетни қўлга киритиш учун амалий ҳаракат қила бошлади. Айни чоғда Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги ва сиѐсий суверенитетини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун ҳам конкрет чоралар кўрилди. Бу борада халқнинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинди. Шундай қилиб, бу референдумда Ўзбекистон халқининг мутлақ кўпчилигида Ўзбекистонни мустақил республика сифатида кўриш хоҳиши борлигининг ўзиѐқ республика раҳбариятининг бу борадаги дадил куч ғайратини қўллаб-қувватлаш ифодаси ва қулликдан зада бўлган халқимизнинг асрий орзуларининг рўѐби учун қўйилган мардановар қадамларидан бири эди. Шунингдек, жаҳонга юз тутиш, бошқа бир қатор мамлакатлар сингари жаҳонда тенглар ичида тенг бўлиш, ўз тақдирини мустақил белгилаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган жамият қуришдик юксак мақсадларни ўз ичига олган эзгу қарашларнинг уйғонаѐтганлидан дарак эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзлари тайѐрлаш ва қабул қилиш ишлари ҳам дадил бошлаб юборилди. Хронологик жиҳатдан мустақиликка эришиш йўлида қуйидаги долзарб ишлар амалга оширилди: 1989 йил, 17 август – “Колхозчилар, совхоз ишчилари, фуқаролар шахсий томорқа хўжаликлари ва индивидуал уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида” қарор қабул қилинди. 1989 йил, 21 октябрь – Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 1990 йил, 24 март – Ўзбекистонда Президентлик бошқаруви жорийқилинди ва Олий Совети депутатлари Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти этиб сайлади. 1990 йил, 20 июнь – “Мустақиллик Декларацияси” қабул қилинди. 1990 йил, октябрь – “Ўзбекистон халқ хўжалигини соғломлаштириш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг асосий принциплари” ишлаб чиқилди ва умумхалқ муҳокамасига қўйилди. 1991 йил, 12 февраль – “Наврўз” умумхалқ байрамига тайѐргарлик кўриш ва ўтказиш ҳақида”ги Президент Фармони эълон қилинди.
1991 йил, январь-июнь – Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги ва сиѐсий суверенитетини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун аниқ чоралар кўриб чиқилди. 1991 йил, 22 июль – “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотларини Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тобеълигига ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. 1991 йил, 21 август-“Ўзбекистон ССР Президенти И.Каримовнинг махсус фармони марказдан келаѐтган қарорлар Ўзбекистон ССР конститутциясига зид бўлса уни хақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида фармонлари эълон қилинди 1991 йил 25 августда Президентнинг муҳим фармонга имзо чекди. Унга кўра Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказилди. Бу фармон 27 августда ОАВ да эълон қилинди. 1991 йил, 29 август-“Ўзбекистон ССР Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон ҳудудида КПСС га тегишли барча мол-мулкларни давлат мулки , умумхалқ мулки деб эълон қилиди. 1991 йил, 31 август – “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида” Қонун қабул қилинди. 1991 йил 9 декабр- бир гуруҳ экстримистлар Наманган шаҳрида вилоят ҳокимият биносини эгаллаб олиб, Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришни даъво қилиб чиқди. 1991 йил 29 декабр- Президентлик сайлови ва мустақилликни мақуллаш тўғрисида умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. 1992 йил 4 январда- сайлов якунлари бўйича марказий сайлов камиссияси раиси Қ.Ахмедов ҳисобот берди. Унга кўра халқимиз бир овоздан мустақилликни маъқуллашдива Президент этиб И.Каримов сайланди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўқир эканмиз, 1989-1991 йиллар мобайнида мустақиллик йўлида олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар мазмун –моҳиятини чуқур англаб, ўша йилларидаги мураккаб сиѐсий ва ижтимоий – иқтисодий вазиятга яна бир бор эътиборимизни қаратишимиз лозим. 1989 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон чуқур сиѐсий ва ижтимоийиқтисодий инқироз ҳолатида эди. Бизнинг авлодимиз вакиллари ва биздан ѐши улуғ кишилар ўша йиллардаги воқеа-ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўрган, уларга гувоҳ бўлган. Лекин биз ўша пайтларда содир бўлган турли жараѐнлардан, уларнинг сабаблари ва омилларидан етарли даражада хабардор эмасдик. Шу пайтларда, кўп йиллар давомида эски тузум мафкураси шиорларига ишонган бизнинг авлодимиз қалбидаги эски иллюзиялар вайрон бўла бошлади, аммо янги қарашлар ҳали шаклланмаганлиги боис иккиланиш вужудга келди. Шу даврда тадқиқотлар олиб борган жамиятшунослар ва тарихчилар мавжуд мураккаб саволларга аниқ жавоб беролмас эди, жумладан, 1989 йилнинг июнь ойига келиб, нима сабабдан ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш тизими парчаланиб кетди, жамиятда ҳуқуқий бўшлиқ вужудга келди, миллатлар ўртасида зиддиятлар пайдо бўлди, ѐшлар ўртасида радикал кайфиятлар кучайди, нима учун иқтисодиѐт фожиали равишда инқирозга юз тутди, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжни таъминлаш бўйича чоралар кўриб чиқилмади, республика аҳолиси амалда очарчилик остонасига келди каби саволларга жавоб топиш жуда оғир масала эди. Мустақиллик осон ва ўз-ўзидан қўлга киритилмаган. Республикада вужудга келган ўта мураккаб ва фожиали шароит, ўзини йўқотмасдан, босиқлик, чидам ва бардош билан иш тутиш, қатъий сиѐсий иродани намоѐн этиш, мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқишга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш учун жамиятнинг барча соғлом кучларини сафарбар этадиган янги раҳбар шахсни тарих саҳнасига чиқишини муҳитнинг ўзи тақозо этар эди. Мустақиллик – халқимизнинг Ислом Каримов раҳбарлигидаги сермашаққат курашлари натижасидир. Юртбошимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби Ўзбекистонда сиѐсий бурилиш жараѐни бошланган пайтда узоқни кўзлаб, истиқлол сари мақсадли амалга оширилган бунѐдкорлик ишларини доимий равишда ѐдда тутишимизни уқтиради. .1. Мустақил демократик тараққиёт ва жамият ривожи. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби. Мустақил демократик тараққиёт ва жамият ривожланиш қонунларини асослаб, асарларида муҳим назарий-концептуал ғояларни ишлаб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарларида жамият ривожланиши тўғрисида янги назарий ва концептуал ёндошувнинг илмий 1-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АСАРЛАРИДА ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ДОИР ЯНГИЧА НАЗАРИЙКОНЦЕПТУАЛ ҒОЯЛАР. РЕЖА: 1.1. Мустақил демократик тараққиёт ва жамият ривожи 1.2. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарларида жамият ривожига доир янгича назарий-концептуал ғоялар ва унинг асосий кўринишлари 1.3. Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепциясининг устувор вазифалари асослари ишлаб чиқилди. Буни ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Жамият ривожланиши тўғрисидаги янгича илмий назарий қарашлар ва ғоялар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти тўла асарлар жилдида1 , шунингдек унинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” ва бошқа асарларида унинг илмий асослаб берганлигини кўрамиз. Жамият ривожланиши тўғрисидаги янги назарий ғоялар жамият ривожланиши бўйича мавжуд бўлган анъанавий қарашлардан тубдан фарқ қилади. Жамият ривожланиши тўғрисидаги қарашларнинг янгича илмий асосларга қўйишни тақозо этган шарт-шароит ва омилларни мустақиллик ва мустақил демократик тараққиёт йўлини танлаш, давр ва замон ўзгаришлари ва янгича талабларидан келиб чиққан ҳолда тўғри тушуниш ва талқин этиш мумкин. Демак, мустақиллик ва жамият тараққиёти тўғрисидаги қарашларни ўзгартириш зарурлиги Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлидан ривожланиши ўзига хос ва мос тараққиёт моделини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Мустақил тараққиёт мамлакатни ўз негизида ривожланишини таъминлаш учун тегишли шарт-шароит ва омилларни яратиб беради. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарларида жамият ривожланиши қонуниятлари, шарт-шароитлари ва омилларига амал қилиб келинган турли хил қараш ва ёндошувларга нисбатан янгича концептуал ғоялар асослаб берилди ва ишлаб чиқилганлигини қуйидаги ғоялар орқали кўриш мумкин: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”2 – деб таъкидлайди И.Каримов. демак жамият ривожланиши тўғрисидаги қарашларни ўзгартириш жамият ривожланиши билан боғлиқ коммунистик ғоя ақидалардан воз кечиш замон ўзгаришларини ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратилади. Ва мавжуд анъанавий қарашларни ўзгаритириш билан боғлиқ ғоялар ва қарашлар ўртага ташланади. Бу янгича ғоя ва қарашлардаги ўзгаришларни олдинги қарашлардан тубдан фарқ қилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Чунки жамият ривожланишига формацион қараш жамият ривожланиши қонунларини илмий Жамият ривожланиши тўғрисида мавжуд бўлган анъанавий қараш ўзгарди. Уни қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин Жамият, жамият ривожланиши тушунчаларига янгича қараш амалга оширила бошланди. У материалистик диалектика қолипидан, принципларидан халос этилди Жамият тараққиёти фақат моддий ишлаб чиқаришга боғлиқ деган ғояга янгича қарашга асосланилди. Формацион қарашдан воз кечилди. Жамият тараққиётига цивилизацион ёндошув амал қила бошлади; Жамият тараққиётига синфий қарашдан воз кечилди. Жамият ривожланишида инсон омилига – олий қадрият сифатида қарала бошланди Жамият ривожланишини инсон ва онги тафаккурига боғлиқ эканлигига алоҳида эътибор берила бошланди. “Онг ва тафаккур ўзгармаса ижтимоий ҳаёт ўзгармайди” (И.Каримов) деган ғоя илгари сурилди ва илмий асослаб берилди Жамият иқтисодий негизи ўзгартирилди. Бозор иқтисодиётига асосланган мулкнинг хилма-хиллигига ўтилди. Жамият ривожланиши “маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги”1 билан боғлиқ қонуниятга амал қила бошлади. асосда холисона ўрганиш имкониятини бермайди. Яъни жамият ривожланиши фақат моддий ишлаб чиқаришга боғлаб бир томонлама таҳлил этилади. Бу оҳир оқибатда жамият тараққиётини “материалистик” ёки “моддийлик” нуқтаи назаридан тушунишга олиб келди. Маънавий омилнинг роли эса ҳисобга олинмади. Жамият ривожланишига формацион қараш ғояси уни бир чизиқли тушунишга асосланади. Тараққиёт моделлининг ҳилма-хиллигига асосланади. Ислом Каримов асарларида жамият ривожланишини формацион қарашнинг чекланганлиги “бундан кейин капитализм ҳам йўқ социализм ҳам йўқ” деган фикрлари орқали унинг моҳиятини аниқ тасаввур этиш мумкин. Шунингдек жамият ривожланишини инсон омилига ҳам боғлиқлиги бу асосан инсон онги ва тафаккуридаги ўзгаришлар орқали илмий асослаб берилганки, жамият ривожланиши қонунларини тўғри тушунишга илмий-назарий жиҳатдан ёрдам беради. Республикамиз Биринчи Президенти Ўзбекистоннинг туб ўзгаришига бағишланган концептуал ғоялар қаторида халқимиз ва жамиятимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинишининг асослаб берилганлиги бўлди. У шундай таъкидлайди “Мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескинлиги, уларнинг ўзига хос хусусияти бу муаммоларни хал этишга алоҳида ёндошувни тақазо этади. Турмуш шароити ва тарзининг миллий хусусиятлари Шарқ маънавиятига мансублик ҳам шуни талаб этади”. Айни пайтда у ана шу ўзига хос қуйидаги хусусиятларни аниқ кўрсатиб берган1 : 1.2. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарларида жамият ривожига доир янгича назарий-концептуал ғоялар ва унинг асосий кўринишлари Жамият ривожланиши тўғрисидаги янгича илмий-назарий ғояларнинг ўзгариши ижтимоий ҳаёт соҳаларини тубдан ўзгартириш билан боғлиқ. Бу И.Каримов асарларида “Ўзбекистонни мустақил тараққиёт йўлидан ривожланиши” ҳамда “ўзимизга хос ва мос тараққиёт йўлидан борамиз” ва “ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” ғоя ва мақсадларида орқали аниқ ифодасини топади. Ва жамият ривожланиши бунинг учун муайян ўтиш даври ва тараққиёт босқичларини босиб ўтиш зарурлиги, моҳияти асослаб берилади. Жамият ижтимоий ҳаёти соҳаларидаги туб ўзгаришлар деганда унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий ғоявий асосларини тубдан ўзгартириш ва янгича асосга (негизга) ўтказилишини англатади. Натижада мустақиллик туфайли жамият ижтимоий ҳаёти соҳалари тубдан ўзгарди. Унинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида кўрамиз. Унга кўра “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилмахиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”. Бу Ўзбекистон Республикаси Констиутциясининг “Жамиятнинг иқтисодий негизи” бобида ҳуқуқий жиҳатдан ўзининг асосига эга. Унга кўра: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир”4 , деб белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда ўрта мулкдорлар қатламини ривожлантиришга, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган институционал ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга катта эътибор берилмоқда5 . Бу босқичлар жамият ривожланишида ўзига хос маъно-мазмунга эга. Ва мустақил тараққиёт йўлида амалга ошрилган муҳим ўзгаришлар билан характерланади. Масалан, 1989-1991 йилларда, яъни Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасидаги ўзгаришларни қуйидагиларда кўриш мумкин:  1989 йил 21 октябрь ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилди;  Наврўз – умумхалқ байрами сифатида эълон қилинди ва б.  1990 йил 24 март Президентлик лавозими жорий этилди;  Мустақиллик декларацияси қабул қилинди;  1991 йил 31 август Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди; Ислом Каримов асарларида жамият ривожланиши босқичлари қуйидагича асослаб берилган. 1989-1991 йиллар - Мустақиллик остонаси 1991-2000 йиллар - Ўтиш даври босқичи 2000-2007 йиллар - Мамлакатни модернизациялаш 2007 йилдан ҳозиргача - Мамлакатда демокртаик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш босқичи Жамият тараққиётидаги туб ўзгаришларни амалга ошириш, ривожланиш қонунияти нуқтаи назаридан ёндошганда муайян ўтиш даврини зарурлигини тақозо этади. Бунда 1989-1991 ва 1991-2000 йилларни ҳисобга олиш зарур “Ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олган дастлабки босқич – 1991-2000 йиллар мамлакатимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври, том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган давр бўлди”6 . Ўтиш даврида авваламбор, Миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асоси яратилди:  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди;  Давлатчиликнинг маъмурий буйруқбозликдан бошқарувидан демократик бошқарувга ўтишнинг заминлари яратилди;  Ижро ҳокимиятининг самарали тизими ва тузилмаларини яратилди;  Суд ҳокимияти тизими шакллантирилди;  Миллий хавфсизлик органлари шакллантирилди;  Қишлоқ ҳўжалиги тубдан ислоҳ қилинди, ғалла мустақиллигига эришилди;  Бозор иқтисодиётининг асослари яратилди; Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган молия ва банк тизими шакллантирилганлиги ва бошқалар билан асосланади. Ўзбекистон жамияти ўтиш даври вазифаларини амалга ошириб, жамият ижтимоий ҳаёти соҳаларида ўз негизида ривожлана бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарларида тараққиёт
моделларининг хилма-ҳиллиги, тараққиётнинг “Ўзбек модели” асослаб берилган. Бунда “тараққиёт” тушунчасининг маъно-мазмунига алоҳида эътибор бериш лозим. Тараққиёт бу- такрорланмас, маълум бир мақсадга йўналтирилган ҳамда моддий ва маънавий ҳаёт соҳаларининг ҳуқуқий ўзгариши, янги сифатларга яратишга олиб келувчи фалсафий категориядир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарларида тараққиётнинг якка-ю ягона модели йўқ деган ғоя илгари сурилади. Демократия моделларининг хилма-хиллиги асослаб берилади. Тараққиёт моделлари хилма-хиллигини эътироф этиш муҳим демократик принцип ҳисобланади. Аксинча уни эътироф этмаслик, демократиянинг моҳиятига зид ҳодисадир. Чунки ҳар қандай умуминсоний ҳодиса миллий негизда ривожланади ва амалга ошади. Бу ҳар бир халқнинг миллий маънавий мероси хусусиятлари, тафаккур ва турмуш тарзи билан бевосита боғлиқдир. Тараққиёт моделининг хилма-хиллигида “модель” тушунчаси тараққиёт, андоза, ривожланиш маъносини англатади. Бугунги дунё тараққиётида жамият ривожланиши билан боғлиқ турли хил моделлар эътироф этилган.  “Европа модели”  “Хитой модели”  “Япония модели”  “Швеция модели”
 “Америка модели”ва ҳаказоларда кўриш мумкин. “Ўзбек модели” эса ана шу жамият ривожланишининг ўзига хос кўринишидир ва ривожланишнинг ўзига хос йўлидир. Бу И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли” асарида атрофлича асослаб берилган. “Ўзбек модели” қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: 1. Иқтисодиётнинг мафкурадан холилиги ва унинг сиёсатдан устунлиги; 2. Давлат – бош ислоҳотчи; 3. Қонун устуворлиги; 4. Кучли ижтимоий сиёсат; 5. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш. Ўзбекистон жамиятининг ривожланишида эришилаётган ютуқларни “Ўзбек модели”да белгилаб берилган тамойилларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мустақиллик туфайли жамият иқтисодий негизи ягона коммунистик ғоянинг таъсиридан халос этилганлиги иқтисодиётни сиёсатдан устуворлигини амалда таъминланаётганлиги иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришларни муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Мустақиллик туфайли давлатга қараш тубдан ўзгарди. Ислом Каримов асарларида давлат бош ислоҳотчи эканлиги алоҳида таъкидланади. Натижада собиқ совет даврида амал қилган “давлат-жамият-инсон” тизими ўрнида “инсон-жамият-давлат” тизимига ўтилганлиги билан аҳамиятлидир. Бу орқали инсон манфаатларининг давлат манфаатларидан устуворлиги аниқ белгилаб қўйилди. Давлатнинг ҳукмронлигига барҳам берилди. Давлат бош ислоҳотчи сифатида жамият ривожланиши билан боғлиқ бўлган унинг қонуний асосларини яратишда ҳамда қабул қилинган қонунларнинг ижросини назорат этишда бош ислоҳотчи ролини ўйнамоқда. “Ўзбек модели”да қонун устуворлиги муҳим тамойили ҳисобланади, унга кўра қонун олдида барчанинг баробар эканлиги ўзининг аниқ ифодасини топган. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “кучли ижтимоий сиёсат” тамойилига амал қилиб келинмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламлари давлат томонидан ҳимоя қилинмоқда ва ижтиоий қўллаб-қувватланмоқда. "Ўзбек модели”да ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш тамойили жамиятнинг тадрижий ривожланишини таъминлашга хизмат қилади. У турли инқилобий ўзгаришларни амалга оширишни эътироф этмайди. Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларда унинг натижаларини кўриш мумкин. 1. Бизнинг максадимиз эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш; 2. Ким эдигу ким бўлдик? Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак? 3. Тарих – бамисоли кўзгу; 4. «Ўзбек модели» амалда ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган тараққиёт йўли; 5. Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади; 6. Ободлик кўнгилдан бошланади; 7. Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт; 8. Ҳалқимизга тинчлик ва омонлик керак




Download 137,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish