Термиз - 2022 й
Чигиртка хавфли хашорат
Вилоятимизда маълумки зарарли чигирткаларнинг 130 дан ошиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг энг хавфлилари Марокаш, Отбосар, Қир, Воха ва Турон чигирткаларидир. Зарарли чигирткалар тарқалган майдонларнинг 70-80 % и фақатгина Марокаш чигирткасига тўғри келади.
Марокаш чигирткаси Вилоятимизда Марокаш чигирткасининг личинкалари тухумдан чиқиш даври март ойининг ўртасидан апрел ойининг бошларигача тўғри келади. Марокаш чигирткаси март ойининг охиридан июн ойининг охиригача хаёт кечиради
Марокаш чигирткасининг белгилари: ранги сарғиш – кул ранг, елкасида Х–симон жигарранг белгиси бор, сакровчи оёқларининг ички томони (болдири) қизил рангда.
Тухумдан чиққан чигирткалар дарҳол тўдалар ташкил этади.
Марокаш чигирткаси ўз тухум кўзачаларини қуёш яхши тушадиган сув йиғилиб қолмайдиган қаттиқ дўнгликларга қўяди.
Марокаш чигирткасининг тухум қўйиш даври май ойининг иккинчи декадасидан июн ойининг охиригача давом этади. Улар 50-55 кун хаёт кечиради.
Зарарли чигирткаларга қарши ўз вақтида самарали қарши кураш ишлари олиб борилса чигирткаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига ҳамда яйлов ўсимликларига зарар беришининг олди олинади.
Зарарли чигирткалар тарқалган холларда аҳоли томонидан зарарли чигирткалар тўда ҳосил қилган майдонларни аниқлаш ва байроқчалар қадаш, зудлик билан ўзи яшайдиган Қишлоқ фуқоролар йиғини, Махалла фуқоролар йиғинларига хабар қилиши, зарур.
Зарарли чигирткаларга қарши кимёвий курашда қатнашадиган механизаторларни, дизенфекторларни махсус кийим бош ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда техника хавфсизлиги ва санитария гигиена қоидаларига риоя этилиши лозим.
Вилоятнинг Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон Республикаларининг вилоятлари билан 579 км масофада чегарадош бўлганлиги шунингдек кўп йиллардан буён чегарадош республикалар зарарли чигирткаларга карши кимёвий кураш ишларини бажармаётганлиги сабабли, қўшни давлатлардан зарарли чигиртка галалари учиб ўтиш хавфи доимий мавжуд.
Юқорида таъкидлаганимиздек вилоятимиз Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон давлатлари билан 579 км масофада чегарадош бўлиб, жумладан Тожикистон Республикаси билан 343 км масофада Термиз, Жарқўрғон, Узун, Қумқўрғон туманлари, Афғонистон давлати билан 143 км масофада Термиз, Музробод туманлари, Туркманистон Республикаси билан 93 км масофада Музробод, Шеробод туманлари орқали чегарадош хисобланади.
Маълумки қўшни Тожикистон ва Туркманистон давлатлари мавсумда чегарадош худудларда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишларини тўлиқ ўтказмаслиги оқибатида хар йили вилоятимиз худудига зарарли чигирткалар учиб ўтмоқда ва чегаранинг бетараф (нейтрал) ҳудудларида тухум кўзачаларини қолдиришга мувоффақ бўлмоқда.
Бу эса бетараф (нейтрал) худудларда ва вилоятимиз яйловларида катта майдонларда тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Кеч кузги чигиртка тухум кўзачаларини аниқлаш бўйича қўшни Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан чегарадош нейтрал зона яқинларида кузатув ишларини олиб борганимизда, зарарли чигирткларнинг тухум кўзачалари борлиги аниқланди.
Хозирги кунда вилоятимизда зарарли чигирткаларга карши ОВХ-600 пуркагичи, моторли кул аппаратлари, УМО пуркагичли автомашиналар ва Дельтаплан ёрдамида кимёвий кураш ишлари самарали утказилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |