21 133 (37%) нафар ёшлар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил қилинадига спорт мусобоқалари, кўрик-танлов ва лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдириб, онлайн рўйхатдан ўтишган.
Иштихон туман 1-сон касб-ҳунар мактабида “Ёшлар дастурлари”нинг ижроси бўйича 2022 йил учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, аммо тадбирларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни расмийлаштиришда камчиликларга йўл қўйилган.
Жумладан, таълим масканида “Ёшлар овози” кўрик танлови, “Мушоира” танлови, “Ёш китобхон ўқувчи” танлови, спортнинг “футбол, волейбол ҳамда бадминтон” турлари бўйича мусобақалар ўтказилмаган.
Иштихон туман 2-сон касб-ҳунар мактабида “Ёшлар дастурлари”нинг ижроси бўйича 2022 йил учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, аммо тадбирларнинг бажарилиши бўйича маълумотлар тўлиқ эмас. Ушбу масканда “Ёшлар овози” кўрик танлови, спортнинг “енгил атлетика, стритбол ҳамда Streetworkout” турлари бўйича мусобақалар ўтказилмаган.
4. Ёшлар дафтарига кириш истагини билдирган онлайн мурожаатлар ижросининг секторлар ва маҳаллалар кесимидаги таҳлили.
Иштихон туманида жами 2 962 нафар ёшлар томонидан “Ёшлар дафтари”га кириш истагини билдириб онлайн мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу мурожаатлар 1-секторда 764 та, 2-сектор 634 та, 3-сектор
778 та, 4-секторда 786 та.
Онлайн мурожаатларнинг 4 таси, яъни 1-секторда 3 та,
4-секторда 1 та мурожаатлар масъуллар томонидан шу кунгача кўриб чиқилмаган.
Шунингдек, сектор масъуллари томонидан мурожаатларнинг тизимли таҳлили қониқарсиз юритилмоқда.
5. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун кунлик ўтказиладиган тадбирларни ташкилаштиришга кўмаклашиш мақсадида “Ташаббускор кўмакчи” шиори остида ҳар бир маҳаллага Халқ таълими, Маданият, Спорни ривожлантириш, Маънавият ва маърифат, Олий таълим, Ахборот технологиялари ҳамда Мудофаа тизимларидан бириктирилган масъуллар фаолиятларининг таҳлили.
Тумандаги 4 та секторнинг маҳаллаларида “Ташаббускор кўмакчи” шиори остида тадбирлар сифатсиз ўтказилган. Шунингдек маҳаллалардаги етакчилар туман мудофаа ишлари бўлими билан ватанапарварлик йўналиши бўйича, яъни “Темурбеклар”, “Шунқорлар”, “Тўмарис маликалари” ҳамда “Ёш гвардиячилар” танловлари ўтказиш бўйича ҳамкорлиги суст даражада. Яъни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари талаб даражасида эмас. (“Халқобод”, “Янгиравот”, “Кўтарма”, “Дўстлик”, “Сафохўжа” маҳаллалари).
Иштихон туманидаги 1-сектор ҳудудидаги “Cафохўжа” маҳалласи ёшлар етакчиси Жонибек Ортиқовнинг фаолияти ўрганилганда етакчи томонидан баённомалар танлов ва тадбирларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |