Vii-мавзу



Download 247,5 Kb.
bet1/17
Sana30.04.2022
Hajmi247,5 Kb.
#599172
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
8-мавзу маъруза


VII-БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР
МУВОЗАНАТИ
Олдинги бобларда иқтисодий субъектларнинг ўзаро манфаатларини энг самарали тарзда мувофиқлаштирувчи бозор механизми тўғрисида сўз юритган эдик. Унда мазкур механизмнинг амал қилишини таъминловчи асосий унсури сифатида талаб ва таклиф кўрсатилган эди.
Бозор иқтисодиётининг амал қилишида талаб ва таклиф қонунлари муҳим ўрин тутади. Талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради. Бу мавзуда аввало талаб ва таклифнинг ҳар қайсисига нарх таъсирини алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз. Кейин талаб ва таклиф таъсирида мувозанатли нархнинг ўрнатилиши тушунтириб берилади. Бу ерда талаб ва таклиф қонунлари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омилларни, улар ўртасидаги мутаносибликни тушунтиришга алоҳида эътибор берилади.
Шунингдек, бобнинг якунида талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиёт назариясида муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи ҳатти-ҳаракати назарияси билан танишиб чиқамиз.


1- §. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир
қилувчи омиллар. Талаб қонуни



Биз эҳтиёж тушунчаси ҳақида дастлабки бобда гапирган эдик. Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб – бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. Бошқача қилиб айтганда талаб – пул билан таъминланган эҳтиёждир.
Талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Ҳозирда иқтисодий адабиётларда талабнинг турли кўринишлари ажратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш омилларига талаб (ишлаб чиқариш талаби) ва истеъмол буюмларига талаб (аҳоли талаби) фарқланади.
Шунингдек, ҳақиқий (товар ва хизматларга ҳақиқатда намоён бўлувчи), қондирилган (ҳақиқий талабнинг бозорда товар ва хизмат сотиб олиш орқали қондирилган қисми) ва қондирилмаган (ҳақиқий талабнинг бозорда зарур товарларнинг йўқлиги ёки улар ассортименти ва сифатининг харидор талабига жавоб бермаслиги сабабли қондирилмаган қисми) талаблар фарқланади. Қондирилмаган талаб турли шаклларда намоён бўлиши мумкин: яширин, жорий, ҳаракатчан, тўпланган талаб.
Товарга бўлган талаб кўплаб омиллар, масалан, рекламадан фойдаланиш, мода ва дидлар, афзал кўриш, атроф-муҳит, товарларни қўлга киритиш имконияти, даромад миқдори, нафлилик, ўзаро ўринбосар товарлар нархи, аҳоли сони, келгусидаги нархларнинг ўзгариши ва бошқаларнинг таъсирида ўзгариши мумкин. Шунга кўра, экзоген ва эндоген талаб фарқланади. Экзоген талаб – бу давлат ёки эркин бозор тизимидан ташқаридаги қандайдир кучнинг аралашуви натижасида ўзгарган талаб. Эндоген ёки ички талаб – бу жамиятда мавжуд бўлган омиллар таъсирида жамият ичида таркиб топган талаб.1 Талабнинг бундай туркумланишини қуйидаги махсус тизим кўринишида тасвирлаш мумкин (1-чизма).

Талабнинг туркумланиши



Таъсир қилиш омилларига кўра



Қондирилиш даражасига кўра

Объектига кўра



Ишлаб чиқа-риш омил-ларига талаб



Истеъ-мол буюм-ларига талаб

Ҳақи-қий талаб

Қон-дирилган талаб

Қон-дирил-маган талаб

Экзоген
(ташқи


омиллар таъси-
ридаги)
талаб

Эндоген
(ички
омиллар таъси-
ридаги)
талаб




Яширин талаб



Жорий талаб

Ҳаракат-чан талаб

Тўпланган талаб



Download 247,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish