64
Давлат ва хусусий сектор шерикчилиги асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Ҳар қандай тижорат лойиҳаларини амалга ошириш
давлат ва хусусий сектор
шерикчилиги механизмлари ҳисобига минималлаштириш мумкин бўлган бир қатор
рисклар билан боғлиқ. Қуйида шундай рисклар ва уларни минималлаштириш усуллари
кўриб чиқилади.
1. Аҳоли томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаслиги ёки тўловлар
йиғимининг пастлиги. Афсуски, ҚМЧни йиғиб олиш бўйича хизматларнинг тарифлари
барча коммунал тўловларга нисбатан энг паст бўлишига қарамай, уларни тўлаш
кўпинча тўлиқ амалга оширилмайди. Ҳисоб-китобларда, бу соҳа тўловлари 85 % ни
ташкил қилади. Баъзи уй-хўжаликларнинг тўловга қурби етмаслиги инобатга олиниб,
улар тўлайдиган тарифлар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий органлари
– маҳалла фуқаролар йиғинлари ёрдамида пасайтирилади. Аҳоли турар жойидан
маълумотнома ёки бошқа ахборот олиш учун маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат
қилади ва бугунги кунда маҳалла аҳолисига коммунал тўловлар бўйича қарзи борлиги
учун, бундай маълумотнома беришни рад этиш ҳам амалда кўп учраб туради.
2. Аҳоли томонидан чиқиндиларни ўзбошимчалик билан қаровсиз жойларга чиқариб
ташлаш, чиқинди тўпланадиган жойларни ташкил этиш ва оператор хизматини рад
этиш. Ушбу риск ажратилган ҳудуддаги ҚМЧни йиғиб олиш хизматини кўрсатиш учун
танлов асосида аниқланган операторни билан барча аҳоли ва
юридик шахсларни
шартномалар тузишга ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлашга
мабжур қилувчи, шаҳар (туман) Ҳокими томонидан қабул қилинган қарор ҳисобига
камайтирилади.
3. Оператор томонидан лойиҳа бўйича инвестицион мажбуриятларни бажармаслик
хавфи. Ушбу хавфни ҳокимият ва хусусий оператор ўртасидаги шартномадаги
мажбуриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, хусусий оператор(лар)
фаолиятини
мониторинг қилиш бўйича Жамоат кенгаши ташкилотлари ёрдами билан камайтириш
мумкин.
4. Аҳоли ва юридик шахсларнинг ҚМЧни рухсат берилмаган жойларга чиқариб
ташлашни давом этиш хавфи. Ушбу хавфлар аҳоли ўртасида мунтазам равишда ва
режа асосида тарғибот олиб бориш, мактабларда экология дарсларини ўтказиш,
операторнинг иш жадвали ҳақида аҳолини хабардор қилишга маҳалла фуқаролар
йиғинларини
фаол жалб этиш, ҚМЧни вақтинчалик тўплаш пунктларини ташкил
этиш, ҳамда рухсат берилмаган жойларга чиқиндиларни ташловчи шахсларга катта
миқдордаги жарималарни жорий қилиш эвазига камайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: