Вазиятли масала №1
Бемор О. 60 ёш, механик, қуйидаги шикоятлар билан УАШ га мурожаат этди: 2 соат аввал меҳнат фаолияти давомида тўсатдан тез-тез тартибсиз ҳолатта юрак уриб кетиши, кескин ҳолсизлик, юрак соҳасида нохуш сезги. Анамнезидан: шу йил давомида юрак уриб кетиши кўпинча физик зўриқишдан сўнг кузатилган ва эпизодлар қисқа, ўз-ўзидан ўтиб кетган. Объектив: териси ва кўринарли шиллиқ қаватлари оқимтир. ИМТ 32 кг/м2 . Ўпкада везикуляр нафас, хириллашлар йўқ. Перкуссияда юрак чегаралари чапга силжиган. АҚБ 160/90 мм сим. уст. Пульс тезлашган, аритмик, ЮҚС 106 марта 1 мин. да. Юрак тонлари бўғиқлашган, аритмик, ЮҚС 118 марта 1 мин.да. Қорни юмшоқ, оғриқсиз. Жигар ва талоқ катталашмаган. Умумий қон тахлили: Нв - 130 г/л, эр. - 4,2 х1012/л, лей. - 7,0х109 /л, ЭЧТ - 10 мм/с. Б/х : глюкоза - 8,5 ммоль/л, холестерин - 8,2 ммоль/л, АСТ - 4 ед/л, АЛТ - 3 ед/л, СРБ - 0, ПТИ - 105%, қон ивиш вақти - 8 мин. Сийдик таҳлили: нис.зич - 1020, оқсил абс, глюкоза абс, лей - 1-2 та 1 кўрув май. Офтальмоскопия: кўз туби – тўр парда томирлар атеросклерози. ЭХоКГ – чап бўлмача бўшлиқлари кенгайиши (3,8 см).
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз.
Asosiy: Gipertoniya kasalligi III bosqich AG II Xavf IV o’ta yuqori, ritm buzilishi bilan, taxiaritmik turi
Fon: Qandli diabet II tip
Yondosh: Semizlik I daraja
2. УАШ тактикаси. II toifa xizmati-kardiologga maslahat uchun yuboriladi
3.1
-UQT
-UST
-EKG
3.2
-QBT(xolestirin, lipid spektr, qand miqdori,)
-ExoKG
Вазиятли масала №2
Бемор Л. 80 ёш қуйидаги шикоятлар билан уйига УАШ ни чақирди: юрак уриб кетиш ҳуружлари, юрак соҳасида дискомфортлик, ҳансираш, кескин умумий ҳолсизлик. Охирги олти ой давомида бир неча дақиқа давом этувчи ва тана ҳолатини ўзгартирганда, ўз-ўзидан ўтиб кетувчи аритмия ҳуружлари безовта қила бошлаган. Анамнезидан, охирги йил давомида хотира сусайиши, баъзан АҚБ кўтарилиши безовта қилади. Зарарли одатлари йўқ. Кўрикда умумий аҳволи ўрта оғирликда. ИМТ 30 кг/м2 . Бўйин веналари пульсацияси яққол кўриниб турибди. НОС 18 марта 1 мин.да. Ўпкада дағал нафас, хириллашлар йўқ. Аускультацияда юрак тонлари бўғиқлашган, ритмик. ЮҚС 110 марта 1 мин.да, пульс дефицити бор. АҚБ 140/60 мм сим. уст. Қорни юмшоқ, оғриқсиз. Жигар ва талоқ катталашмаган. Умумий қон тахлили ва умумий сийдик таҳлилида патологик ўзгаришлар аниқланмади. Биохимик текширувда умумий холестерин миқдори ошган. ЭКГда: барча тармоқларда Р тишчалар йўқ. QRS комплекслар ўртасида, майда «f» тўлқинлар бор, қоринчалар частотаси 110-140 марта 1 мин.да.
1. Сизнинг тахминий ташхисингиз.
Asosiy: Ritm buzilishi, bo’lmachalar titrashi, taxiaritmik shakli
Yondosh: Semizlik I daraja
2. УАШ тактикаси. II toifa xizmati-kardiologga maslahat uchun yuboriladi
3.1
-UQT
-UST
-EKG
3.2
-QBT(qand miqdori,)
-ExoKG
Do'stlaringiz bilan baham: |