Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар 
1. Холматов Х.Х., Ахмедов О. Фармакогнозия. Изд. Ибн Сино, 2007. – 408-409 б. 
2. Терехин Э.С. Экологическая эмбриология // Эмбриология цветковых растений, В 3-х т. –
Санк-Петербург, Мир и семья, 2000, Т 3. – с. 23-34. 
3. Ашурметов О.А., Қаршибоев Х.К. Ўсимликлар репродуктив биологиси фанидан илмий-тадқиқот 
ишларини ўтқазишга оид методик кўрсатмалар. – Гулистон: ГулДУ, 2008. – 19-20 б. 
4.Мурдахаев Ю. Рута душистая. // Восточный базар: лекарства и пряности. – Нью-Йорк, 2001. – с. 
292-298. 
5. Тахтахаджан А.Л. Цветковые растения. Жизн растений. Просвещения, 1981, Т. 5. – с.189-201. 
6. Терехин Э.С. Семя и семенное разомножение. СПБ. Мир и семья. 1996. – с. 376-378. 
ГИПСЛИ ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ 
 
Х.Намозов, Н.Рустамов, О.Амонов, Ю.Корахонова, М.Маматмуродова 
ТДАУ 
Шўрланган тупроқлар ичида таркибида гипс - СаSО
4

2
Омавжуд бўлган тупроқлар алоxида 
ўрин тутади. Тупроқ профили бўйича гипснинг тўпланиши ва унинг миқдори қишлоқ хўжалик 
ўсимликларини етиштиришда ва тупроқни суғоришда бу омилни ҳисобга олиш максадга 
мувофиқдир. 
Қўриқ ва лалмикор ерларни ўзлаштиришда ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишда кўпгина 
майдонларни эгаллаган гипсли тупроқлар қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бу 
қийинчиликлар 
аввало 
гипсли 
тупроқларнинг унумдорлик даражасининг пастлиги, 
шўрланганлиги, гумус ва озиқа элементлари захираларининг камлиги, агрофизикавий 
хоссаларининг ноқулай - ёмонлиги, биологик фаоллигинининг пастлиги билан белгиланади ва 
унинг яна бир салбий жиxати аллювиал ва лессли текисликлар тупроқлари учун ишлаб чиқилган 
ва қўлланиб келинаётган суғориш услублари, ушбу тупроқлар учун яроқсизлигидир. 
Ишлаб чиқариш қобилияти жиxатидан гипсли тупроқларнинг сифати юқори эмас, 
шу билан бирга улар қийин шўрсизланади. Ушбу тупроқларнинг қониқарсиз физик 
хусусияти, гипснинг миқдори, тури ва унинг жойлашган чуқурлиги билан боғлик бўлган бўлиб 
217


тупроқнинг унумдорлигини анчагина пасайтиради. Агар 60 см гача чуқурликда гипс бўлиб, унинг 
миқдори 30-40% дан кўп бўлса, бундай тупроқлар кўпгина ўсимликлар учун суғоришга яроқли эмас. 
Гипсли тупроқлар-ўзининг тупроқда тўпланиш шароитлари, гипс манбалари, ҳамда тупроқ 
ҳосил бўлишнинг зонал хусусиятларига боғлиқ xолда генетик хилма-хилдир. Бундай 
тупроқларнинг хоссаларидаги фарқлари, гипс миқдори ва шакллари, гипс қатламининг 
жойлашиш чуқурлиги ва қалинлиги орқали намоён бўлади. Бу кўрсаткичлар агромелиоратив ва 
агро ишлаб чиқариш аҳамиятини кашф этади. Чунки у гипсли тупроқларнинг лалмикор ёки суғорма 
деxқончиликка яроқлигини баxолайди ва экин турларини аниқлайди. 
Шундай килиб, гипсли тупроқлар қаторига профилда генетик гипсли горизонти бўлган 
ва гипс миқдори 10% дан ортиқ бўлган тупроқларни қўшиш мумкин. Гипс горизонти унинг 
пайдо бўлиши шароитлари ва миқдорларига боғлиқ xолда турли кўринишларда бўлиши 
мумкин. Қум ва чанг ўлчамидаги кўпроқ кийин аниқланадиган гипс тўпламлари ундаги 
аралашмаларга боғлик xолда турлича рангда: оқ, оч жигарранг, пушти, кул ранг, қора, бўз ва 
бошқа бўлиши мумкин. 
Гипсли тупроқлар арид минтақасининг турли тупроқ географик шароитларида учрайди. Гипсли 
тупроқларнинг мелиоратив сифатларини баxолаш геоморфологик ва гидрогеологик шароитларига 
боғлик бўлган. Xозирги тупроқ ҳосил бўлиш йўналишларини тўғри таҳлил қилиш катта 
аҳамиятга эга ва бу белгиларига кўра гипсли тупроқлар 2 группага бўлинади: аккумулятив ва 
элювиал-аккумулятив. 
Аккумулятив гипсли тупроқлар xозирги замон мелкозем ва сувда эрувчи тузлар тўпланиш 
областларида тарқалган. Бу тупроқлар хозирги аккумулятив кўxна аллювиал ва текисликларда ва 
тоғолди тексликларининг энг паст қисмларида ҳосил бўлади. Аккумулятив гипсли 
тупроқларга шўрхок соз, ўтлоқи ботқоқ, бўз ўтлоқи тупроқлар ва шўрхоклар, яъни 
доимий юқори намликда бўлган тупроқлар киради. Бу группага яна кумли чўллар ичидаги паст 
катламлик тупроқлари, ҳамда чўл ва ярим чўл минтақалари қадимий воxаларидаги 
шўрхоклар киради. Барча бўз тупроқлар грунт, қисман ер усти сувларидан узоқ ва 
xозирги туз тўпланиш режимларида ривожланади. Туз ва гипс кўп xолларда тупроқ 
юзасида мелкозем тўпланиш билан бир вақтда содир бўлади. 
Элювиал - аккумулятив тупроқлар xозирги денудацион вилоятларга мансуб бўлиб маxаллий 
эрозия базасига нисбатан кўтарилган xудудларни эгаллайди. Бу гуруx тупроқлар 
аккумулятив гуруxларга қараганда кенг тарқалган ва улар гипсли бирикмаларнинг келиб 
чиқиши ва шаклларига кўра бир хил эмас. Уларни бир гуруxга шундай бир ўзига хослик 
бирлаштиради, яъни xозирги давр шароитида улар эрозия базасига нисбатан кўтарилган 
майдонларда ривожланиб гравитацион кучлар таъсирида эритма ва заррачаларнинг чиқиб кетишига 
кўмак беради. 
Грунт сувларининг чуқур жойлашиши оқибатида тупроқнинг катта микёсида қуриши юқорига 
горизонтларда эрозия ва дефляцияга имкон яратиб беради. Бу тупроқларнинг устки қисми 
микрорельеф бўйича ҳамма вақт мураккаб ва у канча кўxна бўлса, шунчалик кўп емирилса, 
профиль оралиғида жуда тез-тез турли ривожланиш шароитларидаги тупроқ ва грунт горизонтлари 
кузатилади. Тупроқ профилларидаги горизоитларнинг келиб чиқиши ва таркибига кўра 
гетерогенлиги гипсли тупроқлар қопламларининг характерли белгилари ҳисобланади. Бу гуруxга 
лёссимон ва тошли-қумоқ ётқизиқлардан ҳосил бўлган гипсли бўз тупроқлар ва тош-шағал-қумоқ 
пролювиал, қум тошлар оxакли ётқизиқларда ҳосил бўлган сур - кўнғир гипсли тупроқлар киради. 
Гипсли тупроқларнинг аккумулятив ва элювиал-аккумулятив гуруxларга ажратилши нафақат 
генетик, балки мелиоратив аҳамиятга ҳам эга. Улар суғориш таъсирида турлича ўзгарадилар. Барча 
элювиал-аккумулятив тупроқлар эрозион ва суффозион xавфли, уларнинг устки қатламлари ва 
горизонтлари деформацияга учраган. Аккумулятив тупроқларда суффозион жараёнлар одатда 
учрамайди, лекин тупроқларни суғоришда зовурлар атрофида локал суффозион воронкалар содир 
бўлиши мумкин. Аккумулятив тупроқларда асосий муаммолардан бири шўрланишга қарши кураш ва 
уларнинг физикавий хоссаларини яхшилаш ҳисобланади. 
Гипсли тупроқларнинг турли генетика типлари унумдорлиги ва мелиоратив сифатлари билан гипс 
горизонтларининг жойлашиш чуқурлиги ва қалинлиги ҳамда гипс миқдори ва шаклларга боғлиқ 
xолда бир-биридан фарқланади. 
Тупроқ хариталарида республикамизда гипслашган тупроқлар ва гипснинг жойлашган 
чуқурлигига қараб тупроқ айирмалари ажратилади. Чуқурлик бўйича гипснинг юқори чегарасидан 
бошлаб, унинг жойлашиш чуқурлиги – 30 см гача - юза гипслашган; 30 см дан 50 см гача саёз 
гипслашган; 50 см дан 100 см гача чуқур гипслашган; 100 см дан 200 см гача жуда чуқур гипслашган, 
218


тупроқлар гуруxига ажратилади. Гипс миқдорига кўра 10% гача гипслашмаган; 10% дан 20% гача 
кучсиз гипслашган; 20 % дан 40; гача ўртача гипслашган; 40% дан юқориси кучли гипслашган 
тупроқларга ажратилади . 
Гипс қатламининг қалинлигига кўра 3 градацияга бўлинади (Н.Минашина):
• Кам қалинликдаги-гипсли қатлам, 40 см дан кам.
• Ўртача қалинликдаги-гипсли қатлам, 40-100 см.
• Қалин-гипслиқатлам, 100 см дан кўпроқ. 
Гипслашганлик даражасига кўра қуйдаги тупроқларга бўлинади:
• Кучсиз, гипс миқдори <25%
• Ўртача, гипс миқдори 25-50%.
• Кучли, гипс миқдори >50% 
Гипснинг шаклларига кўра қуйдаги гуруxларга бўлинади.
• Гажали-гипс майдаунсимон, кристалларинингўлчами0.1 мм дан кичик. 
• Майдадонадор-гипс кристалларинингўлчаш 0.1-1.0 мм.
• Ўртадонадор-гипс кристалларинингўлчами 1.0 дан 10 ммгача. 
• Йирикдонадорлизичгипслашган 10-100 мм. 
• Йирикбўлакли100 смкўп. 
Тупроқларда бир горизонтда ҳам ҳар хил горизонтларда гипснинг турли шакллари бўлиши 
мумкин. Буxолатда 70% дан ортиқ бўлган кристал шаклларини ҳисобга олиб ном берилади. 
Гипсли қатламнинг тузилишига кўра қуйдагиларга бўлинади: 
• 
Қуриқ xолатда зич, лекин сувга тўйинганда донадор массаларига бўлиниб кетади. 
• 
Цементлашган сувга тўйинганда ҳам xўлланмайди ва ўзининг монолитлигини ва тузилишини 
сақлаб қолади. 
• 
Юмшоқ донадор горизонт механик бузилганда (xайдалганда) қуриқ xолатда енгил бўлакларга 
бўлиниб кетади. 
• 
Таёқчасимон призмати кўртача ва йирик кристалли гипслар бўш бир-бирига чирмашган 
кўринишдаги кристаллар бўлиб йирик бўшлиқлар орасида тупроқ намланганда ўз тузилишини сақлаб 
қолади. 
Бу ўринда шуни англамоқ керакки, яъни гипсли тупроқлар алоxида, ўзига хос суғориш 
режимини, алоxида сув нормаларини ва ўғитлар турини талаб қилади. Бу тупроқларнинг 
суғоришдан олдинги намлиги одатдаги (гипслашмаган) тупроқларникига қараганда 
юқори бўлишини эсдан чиқармаслик керак. 
Гипс ўсимликларининг озиқланиш режимига ҳам таъсир кўрсатиб, фосфат ионининг кальцийли 
фосфат кўринишида боғлайди, шу билан бирга фосфатларни ўсимликлар учун қийин 
ўзлаштириладиган шаклига ўтказади. Кальцийнинг эритмадаги юқори миқдори, шунингдек 
калийни кальцийга бўлган нисбатини (К:Са) камайишига олиб келади, магнийга камбағал 
тупроқларда эса магнийнинг кальцийга бўлган нисбати (Мg:Са) камаяди, тупроқдаги темир 
бирикмаларининг эрувчанлиги қисқаради, натижада озиқ элементларининг баланси бузилади. 
Шунинг учун гипсли тупроқлар азот, фосфор ва калийли ўғитларнинг юқори нормалларига ва 
ўсимликлар хлорозига қарши воситалар кўллашга мухтождирлар. Гипсли тупроқлар органик 
ўғитларга талабчан. Xаттоки минерал ўғитларнинг юқори нормалари ўсимликларни озиқа 
моддалари билан таъминлаш муаммосини xал қилмайди. Лекин минерал ва микро ўғитларни 
гўнг билан бирга қўллаш ҳар доим ижобий натижалар беради. Экинлар ҳосили бунда 
талайгина ортади. 
Гипсли шўрхокларни қўлланадиган тадбирлар мажмуасида мелиорациялашда тупроқни 
органик моддалар билан бойитиш бенихоят аҳамиятли. Культивациялаш ва аралаш ўтларни 
xайдаш тупроқни бутун биологик фаолиятини фаоллаштиради. Унда гумус, азот, ялпи органик 
массалар, микрожонзотлар тўпланишини кўпайтиради. Охир оқибатда тупроқнинг унумдорлигига 
ижобий таъсир кўрсатади. 
Гипсли тупроқлар учун қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришни танлашда ўсимликларни 
кальцийга муносабатини ҳисобга олиш керак. 
Шўрланмаган унсимон шаклдаги гипсли тупроқларда гипсли қатлам тупроқ юзасидан 30 см 
дан чуқурроқда жойлашган тақдирда узум қаторлари, беда, маккажўхори, оқ жўхори етиштириш 
ижобий, буғдой эса қониқарли даражалар беради. 
Тупроқ юзасида жойлашган гажали ва майда донадор кучсиз гипсли тупроқларда ҳам қишлоқ 
хўжалик экинларини етиштириш мумкин, лекин улар бир мунча жабирланган поялари 
219


қисқа ва синувчан кўринади. Ғўзани гипсли гажали тупроқларда гипс қатлами 40 см дан чуқурроқ 
жойлашганда етиштирилиши мумкин. 
Таёқчасимон призматик шаклдаги гипс кристалли гипсли тупроқларда, агар улар 60 см дан 
юқорида жойлашган бўлса, пахта учун яроқсиз ҳисобланади. Майда ва ўрта донадор юза 
гипслашган тупроқларда шоли етиштириш шунга олиб келдики, кайсики тупроқлар узоқ муддат 
сув билан тўйинганда олтингугурт бирикмалари билан тўйиниши туфайли қорамтир ранг тусини 
олади. Олтингугурт водород (Н
2
S) xиди сезилади ва қониқарли натижа олинмайди. 
Умумий қилиб айтганда гипсли тупроқлар жадал суғоришни талаб этмайдиган
қурғоқчиликка чи дамли экинлар у чу н к ў п р о қ яроқли д е б ҳисоблаш мумкин. Намни 
сезувчи экинлар суғоришнинг жадал режимида тупроқ намининг ортиши боис гипсли тупроқларда 
кайтариш реакцияси ва олтингугурт водород гази ҳосил бўлиши учун шароит яратилади. 
Гипсли тупроқлар гипс устки қатламларининг нам қараб кичик хажмда тез-тез бериладиган сув 
меъёрларини талаб этади. 
Шу боис гипсли тупроқлар учун сувни автоматлаштирилган машиналар ёрдамида бериш 
усуллари қўлланилиши керак ва унинг тупроқ юзасида бир текисда тақсимланишини 
таъминлаш керак. Шулар билан бир қаторда кичик нормаларда тез-тез суғоришни таъминлашга 
қодир бўлган ёмғир усули ва томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш зарур. 
Ирригацион-автоморф ва ирригацион ярим гидроморф режимларида ўз оқими билан суғориш 
усуллари гипснинг гажали турли тупроқлардан бошқа барча гипсли тупроқлар учун 
яроқсиз ҳисобланади ёки суғориш ариқлари узунлигини 50 м ва ундан камроқгача 
қисқартиришни ва барча сув оқувчи тармоқларни то ўқ ариқларгача сувни фильтрацияланишини 
олдини олувчи қопламлар билан таъминлашни талаб этади. 
Гравитацион усулда суғоришда карстли ва суффозион воронкалар пайдо бўлади. Тупроқ устининг 
бузилиши, деформацияси кузатилади. Бу ўз вақтида тез-тез текислаб туришни талаб қилади ва 
суғориш сувларининг катта миқдорда грунтларга сизиб кетиши таъминланади. 
Гипсли тупроқларни суғориладиган деxқончиликда ўзлаштириш тадбирлари гипс усти тупроқ 
қатламининг қалинлигини кўпайтиришига ва с а қ л а б қ о л и н и ш и г а ж а в о б б е р и ш и к е р а к .
Г и п с у с т и қ а т л а м и н и н г қалинлиги 30 см дан кам бўлган тупроқ текислаш ишлари мақсадга 
мувофик эмас, негаки очилиб қолган гипсли қатламда, доғлар тушиб қолиши мумкин. Таёқчасимон 
призманинг шакллари йирик ва ўрта донадор гипсли юза жойлашган ўрта ва кучли гипслашган 
тупроқларда, шунингдек кучли гипслашган гажали тупроқларда гипс усти қатлами қалинлиги 30 см 
дан кам бўлган тақдирда улардан суғориладиган яйловлар сифатида фойдаланиш мумкин. Кучсиз 
даражада гипслашган юза гипсли тупроқлар гипснинг ҳар қандай формаларида ҳам органик ва 
минерал ўғитларнинг юқори нормалари кўлланганда беда оқ жўхори, ўт ўсимликлари ҳамда дон 
экинлари учун гипс қатлами 30-60 см чуқурроқ бўлган xолларда ёпиқ суғориш тизимлари мавжуд 
бўлиб, ёмғир усулда суғорилганда дон, сабзавот, беда, ўтўсимликлари, маккажўхори ва бошқа 
экинлар учун яроқли. 
Гипснинг унсимон шаклдаги қатламини жойлашиш чуқурлигининг юқориги чегараси 30-60 
см бўлган гипсли тупроқлар кучли ва бошқа ҳамма даражада гипслашган таёқчасимон ўрта ва йирик 
кристалл гипс шаклидаги тупроқлар-токлар траншеяли системада экилса бошқа боғ экинлари (ўрик, 
олма, шафтоли,) учун яроқли. 
Гипсли қатламни жойлашиш чуқурлигининг юқориги чегараси 60-100 см.оралиғида бўлган чуқур 
гипслашган тупроқлар гипслашганликнинг барча даражаларида суғоришнинг алоxида режим ва 
техникалари (қуйидаги суғориш тармоқлари, ёмғирлатиб суғориш, томчилатиб суғориш у с у л л а р и
ё к и ж у д а қ и с қ а ) қ ў л л а н и л г а н д а б а р ч а э к и н л а р у ч у н д е я р л и ярокли. Чуқурлиги 
100 см дан ортиқ бўлганда тупроқлар одатдаги суғориш р е жим и д а, леки н карстли в а
су ффозион жараёнларга қ ар ши қарат илган тадбирлар сақланганда чегараланмаган 
миқдорда барча экинлар учун яроқли. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish