коммуникация технологияларини амалиётга
кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб
этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меxр уйғотиш бўйича аниқ
чора-тадбирларни амалга ошириш”га алоxида эътибор қаратилган.
Барчамизга маълумки, ўсиб келаётган ёш болаларни ҳар томонлама жисмонан баркамол қилиб
тарбиялашда спортнинг муҳим ўрни борлиги бугунги кунда теран англанмоқда. Спортнинг ёшлар
ўртасида ўз ўрни бор экан, унда спорт педагогикаси тарбия жараёнининг бир қисми бўлиб хизмат
қилади. Ўқувчи-спортчи тарбиявий жараёнининг асосий вазифаси ҳар бир шахснинг спортда ўз
ўрнини топиши, спорт унинг бир аъзоси каби деб xис қилишини тарбиялашдан иборат. Спортга
дахлдор бўлиб тарбияланган бола қийинчиликларга бардошли бўлиши билан фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикасида спорт жамиятда ва халқ хўжалигида ўз нуфузига эга бўлганлиги
билан бирга, шахсни ҳар томонлама тарбиялашга қаратилган турли йўллари билан ажралиб туради.
Республикамизда ва хорижий давлатларда ўтказилаётган спорт тардбирларидан жамиятда спортнинг
қандай ўрни борлиги, бугунги кунда спорт давлат сиёсатининг устувор
вазифаларидан эканлигини
кўрамиз. Бунда Ўзбекистон Республикасида ўзбек курашини жаxон спорт андозалари даражасига
кўтариш, уни оммабоп қилиб тарғибот қилиш, айнан ёшлар ўртасида оммавий ривожланиши бугунги
кунда шахсни баркамол қилиб тарбиялашда алоxида ўрин тутмоқда. Ёшлар ўртасида “Қувноқ
стартлар”, футбол, бокс, кураш каби спорт турлари ўзининг оммавийлиги билан ажралиб туради. Бир
нарсани унутмайликки, бола қайси спорт тури бўйича шуғулланмасин, спортда ўзининг жисмоний
ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва юриш-туриши, мулоқот олиб боришида ўзи шуғулланган
спорт xусусиятларига қараб шаклланиб боришини кўрамиз.
Спорт боланинг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлигидан ташқари, ҳаракат фаолияти
ва мактабдан ташқари бўлган қизиқишларини шакллантиради. Агар болани
танланган спорт турига
тўғри йўналтира олсак, спорт боланинг ўзига бўлган ишончини ошириб, олдига қўйган мақсадини
амалга оширишга ёрдам беради. Спорт билан мунтазам шуғулланган болада энг қийин бўлган
вазиятлардан чиқа олиш, дўстларига ва яқинларига ёрдам бериш каби умумий фазилатлар
шаклланади. Бола бирон бир спорт жамоасида шуғулланса, жамоа олдига қўйган вазифа ва мақсадлар
спортчи – боланинг шахсий мақсадларидан устун бўлиб, у жамоа олдига қўйган ғояларга тўлиқ риоя
қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, спорт кишига ўзининг ҳаракатларини ижобий шакллантиришга
ёрдам беради. Спортга ўз ҳаётини бағишлаган спортчи – болалар ҳаётга эстетик қизиқиши,
бирор
муҳитда бўлаётган xодисаларига оқилона муносабат билдириши, ҳар томонлама мазмунли мулоқот
қилиши, томошабинларга ўз таъсирини ўтказиши кузатилади. Умуман олганда, спорт тарбияси
шахсни ҳар томонлама камол топтиришда ва тарбиясида алоxида ўрин тутади. Спорт билан
шуғулланишда кўп xолатларда ўсиб келаётган ўқувчиларнинг қийинчиликлар
туфайли спорт
машғулотларини ташлаб кетиши xоллари ҳам кузатилади. Лекин спорт билан мунтазам шуғулланган
ирода ва ишонч каби жисмоний, педагогик, психологик фазилатларни ўзида тарбиялаган спортчи,
сўзсиз, спорт мусобақаларининг юқори чўққиларига йўл олади.
Бола тарбияси педагогик жамоа аъзолари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу
спорт турларидан тўгаракларни, умумий жисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш гуруxларини
ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалга оширадилар. Бу машғулотларнинг мақсади
шундан
иборатки, унда болаларни аниқ режа асосида спорт мусобақаларига қатнашишлари учун
тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш назарда тутилади.
Хулоса қилиш шуни айтадиган бўлсак, ёш болалар спортини ривожлантиришнинг энг муҳим
омиллари: умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-xунар колежларида жисмоний маданият
дарсларига жиддий эътибор қаратиш, иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларни спорт
турларига йўналтириш, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам ва изчил қатнашишлари учун спорт
машғулотлари жараёнини пухта ташкил этиш ва улар учун максимал шароитлар яратиб бериш ва дуч
келган муаммоларни xал этиш учун эса аниқ ва пухта ишланган режалар илмий ва услубий тавсия
ҳамда қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва амалиётда самарали қўллашни тавсия этиш талаб этилади
Do'stlaringiz bilan baham: