Хулоса:
Кечки сабзи экилган далаларда асосан 28 турга мансуб бўлган бегона ўтлар учрайди. Энг кўп
учрайдиганбегона ўт турлари шамак, эшак шўра, олабута, қўйтикан, қуртена, итузум кабилардир.
Кечки сабзи экилган далаларда учрайдиган бегона ўтлардан 6 тури кўп йиллик бегона ўтлар
бўлиб, уларга қарши кураш чораси ишлаб чиқилганда, кўп йиллик бегона ўтларни алоxида ҳисобга
олиш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Алеев Б.Г., Журақулов А.Ж., Ахмедов Х.А., Мирзаев А.М. методические указания по учету
распространения семян сорняков и засоренности посевов сельскохозяйственных культур в хлопковых
севооборотах. Ташкент, 1981
КИМЁВИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИНГ АТРОФ – МУXИТГА ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИ
Б .Сапаев, Ж.Н. Тоджиев, Қ. Ғиёсов, C. P.Раззоқова,
Г.С. Тўраева, Н.Т. Деxқонова, И.И. Камариддинова
ТошДАУ
Фан ва техниканинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган кимё саноатининг жадал
ривожланиши, салмоғи жиxатдан бошқа саноат ишлаб чиқаришига нисбатан ҳам, атроф
муxитга, жонли табиатга, жумладан инсоният ва xайвонот оламига кўпроқ зарар
етказмоқда. Натижада атмосфера xавоси ифлосланди, ернинг яшил қатлами бузилди,
жамийки сув xавзалари деярли ифлосланди, қишлоқ хўжалиги экинлари ва тупроқ
таркибидаги фойдали xашоратлар, жумладан чувалчангларга катта зарар етказилди.
Кимё саноатининг шаклланиши ва ривожланиши билан атмосфера xавосига кўплаб
кимёвий заҳарли моддаларнинг чиқазиб ташланиши оқибатида 1930 йилда Бельгияда
оммавий касалланиш қайд этилган бўлса, 1952 йилда Лондонда ушбу офат туфайли
4000 дан ортиқ киши вафот этди. Атмосфера xавосида чанглар, азот ва олтингугурт
оксидлари ҳамда углеводородларнинг фотокимёвий реакция маxсулотларининг кўплаб
тўпланиб қолиши натижасида инсоннинг ташқи муxит билан бевосита алоқада бўлган
аъзоларидаги касалликлар кескин кўпайиб кетганлиги қайд этилмоқда.
Xалқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, сурункали бронхит
касаллигидан, ўлим ҳар ўн йилда икки баробарга ортаётган бўлса, ҳар тўртта рак
271
касаллигининг учтаси бевосита инсоннинг атроф муxит билан алоқада бўлган (ошқозон,
қизилўнгач, ичак, оналарда кўкрак бези касаллиги) аъзоларида учрамоқда. Яқин
кунларгача 4,4-дихлордифенилтрихлор этан (ДДТ) препаратининг қишлоқ хўжалигида
ёки маиший хизмат корхоналаридаги зараркунандаларга қўлланилиши шубxасиз, безгак
чивинига, чумолига қирон келтиради, бироқ ушбу зараркунандалар билан бир қаторда
фойдали xашорат ва xайвонларга, энг ачинарлиси, инсон аъзоларига ҳам катта зарар
етказади. 4,4-дихлордифенил-трихлор этан ўта заҳарли пестицид бўлиб, инсон
организмига тез ўтади ва унинг организмдаги ярим емирилиш даври 33 йилни ташкил
этади. Юрак, жигар фаолиятини сусайтиради, ошқозон ичак ракига ва бепуштликка
сабаб бўлади. ДДТ типидаги препаратлар кимёвий барқарорлиги туфайли сув
xавзаларида, балиқ ва қушлар организмида хавф туғдирувчи миқдорда йиғила боради.
Кимё саноати билан боғлиқ бўлган яна бир умумбашарий муаммо атмосфера xавосида
углерод (II) ва углерод (IV) – оксидлари миқдорининг ортиши билан ер шари
ҳароратининг йиллик 1-3
0
С даражага ошиш хавфи бўлиб, агарда ушбу xолат шу тарзда
давом этадиган бўлса, қутбдаги музликларнинг эриб кетиши ва дунё океани сув сатxи 4-
8 метргача кўтарилиб, ер юзини бутунлай сув босиш хавфи пайдо бўлади. Кимё саноати
билан боғлиқ иккинчи умумбашарий муаммо кимё саноатида кўтарилаётган турли хил
кимёвий газ ва моддалар стратосферадаги озон қатламининг сийраклашувига, озон
туйнуклари пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, озон ҳимоя қатламининг заифлашуви эса
қуёшдан чиқаётган ультрабинафша нурларининг ергача етиб келиши ва оқибатда барча
жонзотни радиацион ўлимга маxкум этиш хавфини туғдиради.
Озон қатламининг сийраклашуви Европа, Америка ва Осиё мамлакатларида тез
ривожланаётган
жараён
бўлиб,
Антарктида
осмонида 3%га
етган.
Соҳа
мутахассисларининг хулосасига кўра бунинг олди олинмаса аср ўрталарига бориб бу
жараён 7-8%га етади. Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларининг xосилдорлиги
35-40%га камаяди. XXI аср бошларига келиб ер юзида (биосферада) 70 мингдан ортиқ
кимёвий моддалар тарқалган бўлиб, шундан 430 хили инсон организмида аниқланган.
Бугунги кунда кимё саноатидан чиқаётган чиқиндиларни бир жойдан иккинчи жойга
тарқатувчи манбалар хўжалик ариқлари бўлиб қолганлиги xеч кимга сир эмас, чунки
аксарият xолатларда корхона ички харажатларини камайтириш мақсадида турли хил
чиқиндилар (айниқса ифлосланган сувли чиқиндилар) тўғридан-тўғри сувга оқизиб
юборилмоқда. Бунга мисол қилиб Рейн дарёси орқали ҳар йили 24 млн. тоннагача турли
хил чиқиндиларнинг сувга ташланиши оқибатида Голландия мамлакатидаги сув
xайвонларининг xалок бўлаётганлигини ёки Болтиқ денгизидаги Тюленлар сонининг
кескин камайиб кетганлигини айтиш мумкин.
Илмий текшириш муассасалари олимларининг гувоxлик беришича полихлор,
бифинел каби моддалардан заҳарланган балиқларни истеъмол қилган тюленларда,
xаттоки, инсонда ҳам бепуштлик касалликлари аниқланган. Ўтган асрнинг 60 -
йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигида кимёвий пестицидлардан фойдаланиш кенг
қамровли удумга айланди. Чунки бу каби воситалардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги
экинларини касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг кимёвий
усули, биологик ёки агротехник курашига нисбатан иқтисодий жиxатдан бир неча бор
арзонга тушади. Шу сабабли ҳам, айни шу йилларда, жаxон бўйича кимёвий заҳарли
моддаларни ишлаб чиқариш йилдан йилга орта борди. Масалан, Собиқ Иттифоқ бўйича
пестицидлар ишлаб чиқариш (100% таъсир қилувчи модда ҳисобида) 1970 йилда 170
минг, 1980 йилда 279 минг тоннани ташкил этган бўлса, 1986 йилга келиб келиб 350
минг тоннага етган бўлиб, 15 йил ичида кимёвий заҳарли моддалар ишлаб чиқариш
203% га ўсган. БМТ нинг қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотларига кўра 1980-1990
йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши Японияда (ҳар бир
гектарга) ўртача 200-400 грамм, АҚШда 2-4 кг., Собиқ Иттифоқ бўйича 10-12 кг.
кимёвий заҳарли моддалардан фойдаланилган. Собиқ Иттифоқнинг пахта хом-ашёси
базаси ҳисобланган Ўзбекистонда бу кўрсаткич ҳар бир гектарга 55-59 киллограммни
ташкил этганлигини қандай баxолаш мумкин?
БМТнинг маълумотларига кўра, жаxон қишлоқ хўжалигидан олинаётган xосилнинг
ўртача 50% и минерал ўғитлар зиммасига тўғри келмоқда. Шу сабабли ҳам киши
бошига бир йилда ўртача 9 кг азот, 9 кг фосфор ва 9 кг калий ўғити ишлатиш керак деб
272
ҳисобланса, у xолда минерал ўғит ишлаб чиқаришни икки баробар кўпайтириш керак
бўлади. Агарда гектарига тупроққа солинадиган минерал (N:P:K) ўғитларни ўртача 100
кг.га деб олсак, унда xозирда мавжуд экин майдонларини ўғитлаш учун ҳар йили 150
млн.т ўғит ишлаб чиқариш керак бўлади. Машxур агрохимик В.А. Ковда ҳисоб
китобларига кўра, ХХI асрнинг бошларида, ўртача 300-400 млн.т. ўғит ишлаб чиқариш
билан давр талабини қондира олиш мумкин.
Биз экологик вазият кучли кескинлашган вазиятда яшаябмиз. Ҳар бир нафасимизда
қисман заҳарли xаво ютамиз, баъзан ифлосланган сув ичамиз, энг ёмони, кимёвий
аралашмаларга бой маxсулотларни истеъмол қиламиз.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш пестицидлар
ҳамда минерал ўғитлардан тўғри ва оқилона фойдаланилгандагина ижобий натижа
беради. Бу соҳада кимёгар олимлар ва агрохимиклар доимо изланишлари, ўғитларнинг
экологик тоза янги турларини яратишлари, улардан фойдаланишнинг энг мақбул муддат
ва нормаларини белгилаш бўйича илмий изланишлар олиб боришлари зарур, акс xолда
кимё саноати маxсулотлари xосилдорликнинг пасайишига, сифатнинг бузилишига,
атроф-муxит, тупроқ ва сув xавзаларининг ифлосланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |