Осилиб турувчи форзиция
Форзициянинг жуда
чидамли турларидан бири
ҳисобланади. Дастлаб Хитойда ўстирилган ва бошқа
минтақаларга интрадукция қилинган. Қишда усти очиқ
xолда хам парвариш қилса бўлади. Совуққа чидамли.
Гулларининг
мўл – кўллиги
хар
йили
хам
кузатилавермайди.
Чиройли
шох-шаббасининг
эгилувчанлиги ва ёйсимонлиги билан тез кўзга
ташланади. Баландлиги 2 - 2,5 метргача етади. Табиий
тўсиқ деворлар сифатида хам фойдаланиш мумкин.
Тухумсимон форзиция
Форзициянинг энг қишга чидамли тури ҳисобланади.
Кореяда яратилган. Кенг тухумсимон қирра баргли
бўлиб, гуллари унчалик ката бўлмайди ва алоxида –
алоxида жойлашган. Бошқа форзицияларга қараганда
эртароқ гуллайди.
Форзиция уруғидан, қишки ва ёзги қаламчаларидан кўпайтирилади. Форзиция уруғлари эрта
баxорда ёки кузда экилади. Экишдан олдин 25
0
С ли хароратда 2 ой стратификация қилинади.
Форзиция уруғлари тупроққа чуқур сепилади ёки қумга аралаштириш орқали сепилади. Экиш
ишлари март - апрель ойларида амалга оширилади. Бунда
уруғлар даставвал махсус идишлар ёки яшикларга
сепилади. Экилган уруғлар 3 - 6 хафтадан сўнг униб чиқа
бошлайди. Уруғларнинг унувчанлиги 35 - 50% ни ташкил
этади. Биринчи йили 2 - 8 см, иккинчи йили 12 - 30 см,
учинчи йили эса 60 – 90 смга етади.
Форзицияни қаламчалар орқали етиштириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Бунда қаламчалар 1 ёшли пишган
новдалардан тайёрланади.
Оналик плантацияларида
етиштирилган ёки тўнкасидан ўсиб чиққан новдаларидан
олинган қаламчалар яхши кўкаради. Новдалар ноябрь
ойининг охири декбрь, хамда январь - февраль ойларида
яъни, дарахт уйғонгунга қадар (вегетация даври
бошлангунгача) уларнинг танасида шири ҳаракати
бошлангунга қадар тайёрланиб, қуёш тушмайдиган ерга кўмиб қўйилади.
Агар новдалар бироз тик
холатда кўмилса унинг пастки қисмида «каллюс» бўртма хосил бўлади, бу эса уларни яхши
кўкаришини таминлайди. Экишдан олдин новдалардан қаламчалар тайёрланади. Форзиция
қаламчалари узунлиги 15 - 20 см, диаметри 0,8 - 1,2 см бўлиши керак. Қаламчаларнинг учки
қисмидаги куртагидан 1 - 2 см баландликда қия қилиб кесилади, пастки қисми эса куртакнинг пастки
қисми билан тенг бўлиши керак. Шунда илдиз тез ва яхши ривожланади. 1 га
ерга экиладиган
қаламчалар сони олинадиган кўчат ёшига боглиқ, кўчатлар уч ёшгача ушлаб турилса у холда 1
гектарга 53000 дона қаламча экилади. Қаламчалар қатор орасининг кенглиги 70 см бўлиб 30 см
узоқликда экилади. Қаламчаларни кузда ва баҳорда экиш мумкин, кузда экилганда улар чуқурроқ
экилади. Экилган қаламчалар кўкариб, 1 метрга етгунча қатор оралиғига 3 - 4 маротаба ишлов
берилиб, ўғит солинади. Қаламчалар экилгандан сўнг дасьлабки икки ой мобайнида ҳар 10 - 15 кунда
суғорибтурилади.
Форзицияни яшил қаламчаларидан кўпайтириш учун июнь ойининг сўнгида қаламча тайёрлаш
ишлари олиб борилади. Тайёрланган қаламчалар узунлиги ўртача 15 см ни
ташкил этиб, ҳар бир
қаламчада камида 3 дона куртак бўлиши зарур. Тайёрланган қаламчаларнинг барглари олиб
ташланган xолда махсус хоналардаги жойларга экилади. Экилган қаламчалар тез илдиз отиши учун
устига полиэтилен целофанлар ёпиб қўйилади. Нихолларни парвариш қилиш усуллари асосан:
суғориш, соябонлар билан беркитиш (агар зарур бўлса) бегона ўтлардан тозалаш, тупроқни юмшатиш
ва ўғит беришдан иборат. Натижада ёш ниxоллар яхши ўсиб ривожланади.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган холда айтишимиз мумкинки форзицияни ёзги
яшил қаламчаларидан кўпайтириш юқори натижа 95-100% ни ташкил этади.
267
Ушбу ўсимлик туркумидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш иқтисодий жихатдан самарали,
қолаверса атроф-мухитни хамда юртимиз гўшаларини чиройига янада чирой қўшишига
шароит
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: