Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар рўйхати
1. Қизил Ўзбекистон. 1946 йил., 12март. 
2. Каримов И. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. .- Тошкент;”Ўзбекистон”. 2012.35
3. Қизил Ўзбекистон. 1950 йил., 12март. 
5. Қизил Ўзбекистон. 1954. 20 май 
6. Қизил Ўзбекистон,1956 й .23 октябр.
7. Истомин М.С. Освоение новых земел в Сурхондарье. Журнал, ,,Социалистическое сельское 
хозяйство Узбекистана” №2. 1954.7с 
8. Эргашев Ш. Сурхон – Шеробод водийси.Т.,1976.,39-бет. 
10. Қизил Ўзбекистон. 1954. 11 май 
11. Аминова Р.Ўзбекистонда совет xокимиятининг аграр сиёсати ва уни сохталаштирувчилар. 
Тошкент., 1972, 121-бет. 
 
СУРХОН-ШЕРОБОД ВОХАСИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ МЕЛИОРАТИВ-
ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛИ 
 
Ю.Корахонова, М.Маматмуродова, Д.Отакулова,У.Фахриева 
 
Шеробод конус ёйилмасининг ўта мураккаб геологик ва литологик-геоморфологик тузилиши, 
унинг гидрогеологик шароитлари фавқулодда ранг-барангликни келтириб чиқарган. Ўрганилган 
худуд ўзига хос рельеф тузилишига, грунт сувларининг турлича озиқланиш манбаларига, жойлашиш 
чуқурлиги ва минерализация даражасига ҳамда тупроқларнинг шўрланиш жараёнлари, суръатлари ва 
химизмига эга. Ўрганилган худуднинг гидрогео-логик шароитлари, xосил бўлган ер ости ҳамда катта 
миқдордаги ер усти сувларининг оқими етарлича таъминланмагани боис, улар асосан буғланиш ва 
34
Партия турмуши. Журнал., 1968 й.№8. 25-бет 
35
Қизил Ўзбекистон. 1954. 11 май 
36
Аминова Р.Ўзбекистонда совет xокимиятининг аграр сиёсати ва уни сохталаштирувчилар. Тошкент., 1972, 
121-бет. 
240


транспирацияга сарфланади, бу ўз навбатида худудда, айниқса унинг кам зовурлашган ерларида 
шўрланиш ва шўрхокланиш жараёнларининг ривожланишига замин яратади. Минераллашган, ер 
юзасига яқин жойлашган грунт сувлари билан боғлиқ шўрланиш жараёнлари ўзаро генетик боғланган 
мавсумий ва доимий доғлишўрланишдан ёппасигача шўрланиш босқичларида намоён бўлмоқда. 
Вилоятнинг мураккаб литологик-геоморфологик, гидрогеологик, иқлим, тупроқ-мелиоратив ва 
ирригацион – хўжалик шароитлари тупроқ қатламларининг ривожланишида ёрқин из қолдирган, 
натижада Сурхон-Шеробод воxаси учун ўзига хос чўл ва бўз тупроқлари, шунингдек ҳар иккала 
минтақа туташган худудларда оралиқ бўз-тақир тупроқлари шакл-ланган. Ўрганилган худуд, 
шўрланишнинг пайдо бўлиши нуқтаи назаридан ҳам жуда мураккаб ҳисобланади. Унинг доирасида 
турли ёшдаги тоғ олди текисликлари, конус ёйилмалари, аллювиал террасалар, қадимги ва xозирги 
дельталар, қолдиқ плато ва кўтарилмалар, кенг текислик депресиялари (пастқам текисликлар) учраб, 
бу табиий ландшафт рельфлари тупроқда туз тўпланиш шароитлари, типлари ва суғориш билан 
боғлиқ иккиламчи шўрланиш характерига кўра бир-биридан кескин фарқ қилади. 
Тупроқнинг устки 0-1 метрли қатламидаги тузларнинг катта миқдори, жумладан ўрганилган 
худудда кенг тарқалган тақир-ўтлоқи тупроқлардаги 239,4; ўтлоқи тупроқлардаги – 276,7 ва 
шўрхоклардаги – 563,2 т/га кўрсат-кичлари, ҳар йили шўр ювишда сувларни ортиқча сарфлаш 
заруриятини келтириб чиқаради, асосий майдонларда шўр ювиш ишлари эса деярли сифатсиз 
бажарилиб, бу тадбирдан кейин ювилган тупроқларда тез орада қайтадан шўрланиш xолатлари 
кузатилади. Худуд ерларини ёппасига ўзлаштиришдаги йўл қўйилган xато ва камчиликлар, жумладан 
мелиоратив тизимлар xажми ва техник xолати тупроқ хоссалари ва унинг мелиоратив гуруxларини 
ҳисобга олмай, бир хилдаги шаблон усулда ўзлаштириш ва суғориш, эксплуатация қилиш, тупроқлар 
мелиоратив-экологик xолатига салбий таъсирини кўрсатган. Суғориш ва зовур тизимларининг техник 
жиxатдан такомиллашганлиги, меъёрсиз ва назоратсиз суғориш, танқис дарё сувларидан катта 
xажмда фойдаланишга олиб келган, кўпчилик xолларда ўсимликлар (пахта) талабидан 1,5-2,0, баъзан 
2-3 марта ортиқ меъёрларда сув берилган. Ортиқча сувларни (суғориш оралиқларида ва кузги ғалла 
экиш даврларида) коллектор-зовур тармоқларига ёки пайкал ерларга ташлаб қўйиш xолатлари хануз 
учраб туради, бу жараён минераллашган грунт сувларининг кескин кўтарилишига ва фожиали 
шўрланиш ҳамда батқоқланишга сабаб бўлмоқда. 
Суғориладиган ерларнинг асосий қисми тупроқларида барқарор ижобий (том маънода салбий) туз 
ва грунт сувлари баланси шаклланган бўлиб, гидромелиоратив тизимларни реконструкциялашни, 
суний зовурлаштиришни ва мураккаб гидро ва агротехник, шунингдек мелиоратив тадбирларни талаб 
этади. Худуднинг бу қисмидаги зовурлашмаган ва кам зовурлашган майдонлардаги туз баланси ер 
юзасига яқин жойлашган минераллашган грунт сувларининг кучли буғланиши сабабли, йил сайин 
номақбул салбий томонга ўзгариб бормоқда. Бундан ташқари кучсиз минераллашган суғориш 
сувлари (1,2-1,4 г/л) нинг ҳар бир кубометри билан тупроққа ўнлаб тонна сувда осон эрувчи тузлар 
келиб қўшилмоқда. 
Юқори суръатлардаги шўрланиш ва грунт сувларининг ер юзасига яқин жойлашиши оқибатида 
338 минг гектар, шу жумладан 163 минг.га куч-ли шўрланган ерлар ва 175 минг.га грунт сувлари 
яқин жойлашган майдонлар xозирги вақтда республикада мелиоратив ноқулай ерлар ҳисобланади. 
Уларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон республикаси (112 минг/га), Бухоро (48 минг.га), Сирдарё 
(41 минг.га), Қашқадарё (31 минг.га), Хоразм (29 минг.га), Фарғона (21 минг.га) ва Сурхондарё (9,8 
минг.га) вилоятларига тўғри келади. 
Умуман олганда, Сурхондарё вилоятидаги суғориладиган ерларнинг бугунги мелиоратив xолати 
қишлоқ хўжалик экинлари xосилдорлигининг келгусидаги ўсиш ва ривожланишига, шунингдек товар 
ишлаб чиқарувчилар даромадининг ошишига имкон бермайди. Бу xолат айниқса тадқиқот 
объектларига кирувчи Қизириқ, Шеробод, Музробод, Термиз ҳамда Ангор ва Жарқўрғон 
туманларида яққол кузатилади. Турли вазирлик ва идораларга қарашли ерларни эксплуатация 
қилувчи ташкилотларнинг мавжудлиги (кўплиги), улар балансида турган мелиоратив тизимлар ва 
объектларда суғориладиган ерларни эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга 
оширишда ягона мақсадли ёндошишнинг йўқлигига олиб келмоқда. 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вилоятдаги эксплуатация қилувчи сув хўжалиги 
ташкилотлари балансида 4757,0 км. очиқ ва 4242,8 км. ёпиқ горизонтал зовурлар мавжуд бўлиб, 
шулардан мос равишда 1225,5 ва 927,0 километри қониқарсиз xолатда қайд этилган. Охирги уч йил 
мобайнида очиқ коллекторларни фактик тозалаш кўрсаткичлари, қўйилган талабдан (режадан) 50-
56%, зовурларни таъмирлаши эса 36-35% дан ошмайди. 
Вилоятда суғориладиган ер майдонларининг қулай, мақбул мелиоратив xолатда ушлаб туриш 
учун 20 минг км дан ошиқроқ коллектор-зовур тармоқлари, шу жумладан 0,9 минг км хўжаликлар 
241


ички зовур тармоқлари қурилган, улардан 3 минг километрини ёпиқ типдаги зовурлар ташкил этади. 
1994 йилга келиб Шеробод, Музробод ва Термиз туманларида 37 та вертикал (тик) скважиналар ҳам 
қурилиб ишга туширилган. В.Г.Насонов ва И.Б.Рўзиевларнинг маълумотларига қараганда, вилоятда 
1970 йилларда коллектор-зовур тармоқларининг солиштирма узунликлари гектарига 20,3 пог. 
метрни, 1994 йилда ўртача 25,5 пог. метрни ташкил этган бўлса, 2004 йилга келиб ўртача кўрсаткич 
33,2 метрга етган. 
Шеробод текислигининг ўзлаштириш даврида 1047 км. узунликдаги суғориш тизимлари, 2879 км. 
коллектор-зовур тармоқлари қурилган, шундан 814 км. таъмирталаб ҳисобланган. Бу худудда ташкил 
этилган мелиоратив хизмат идоралари, худуддаги ҳамма суғориладиган ерларни, шунингдек 
вилоятдаги алоxида туманлар ерларининг мелиоратив xолатини назорат қилиб боради. Бу ташкилот 
маълумотларига кўра, ёпиқ зовурлар узунлиги Музробод туманида 1105 км. ни ташкил этади, шундан 
195 км. бугунги кунда таъмирланган. Бу кўрсаткичлар Қизириқ туманида 890 ва 365 км., Шеробод 
туманида эса 884 ва 254 км. га тенг. Коллектор-зовур тизимлари ёрдамида олиб чиқиб кетилаётган 
тузлар миқдори Ангор туманида - 222, Шеробод туманида - 1380, Қизириқ туманида - 952 ва 
Музробод туманида - 677 минг тоннани ташкил этади. Шеробод текислиги xудудидаги xавонинг 
юқори ҳарорати, намликни кучли буғланиши ва гидрогеологик шароитнинг ноқу-лайлиги, бу ерда 
тупроқ шўрланишининг ривожланишига имкон яратади.
Шеробод текислигида, табиий тез оқар сув манбаи Xисор тоғ тизма-ларидан бошланган Шеробод 
дарёси ҳисобланади. Текисликнинг юқори қисмида сувнинг сифати чучук, дарёнинг ўрта оқимидаги 
худудларда унинг минерализацияси ошиб боради, кучли шўрланган ер усти сувлари Лайлакан 
қишлоғи атрофида кузатилади, дарёнинг Амударёга келиб қўшилиш қисмида унинг минерализацияси 
1,5-2,0 г/л ни ташкил этади. 
Қурилган коллектор – зовур тармоқларининг лойиҳа кўрсаткичларидан (45-50 м/га) камлиги; 
бажарилган ишларнинг сифатсизлиги, улар устидан назоратнинг таъминланмаганлиги, суғориш ва 
гидромелиоратив тизимлар-нинг техник мукаммаллашмаганлиги, суғориш меъёрларига амал 
қилмаслик ва назоратсиз фойдаланиш, айрим йиллари сув танқислиги боис минерал-лашган зовур 
сувларидан экинларни суғоришда назоратсиз фойдаланиш, хўжаликлараро ва хўжалик ички зовур 
тармоқларини ўз вақтида тозаламаслик, шўр ювишни сифатли ўтказмаслик ва ниxоят тупроқларнинг 
турли мелиоратив гуруxлари, хосса ва хусусиятларини ҳисобга олмай шаблонли ўзлаштириш оғир 
салбий оқибатларнинг содир бўлишига, жумладан ҳар хил даражада минераллашган грунт 
сувларининг ер юзасига кескин кўтарилишига, иссиқ-жазирама шароитда буғланишнинг ортишига, 
натижада тупроқда туз тўпланиш ва иккиламчи шўрланиш жараёнларининг фаоллашувига сабаб 
бўлмоқда. 
Айниқса, кейинги йилларда ер ости ва оқава сувларни суғорилаётган майдонлар xудудидан чиқиб 
кетишини таъминлаб турувчи коллектор-зовур тармоқларининг ишдан чиққанлиги вертикал зовурлар 
атрофидаги майдон-ларда грунт сувларининг янада кескин кўтарилишга сабаб бўлди, натижада 
вертикал зовурлар тортиб чиқараётган сувларнинг бир қисмининг суғориш тармоқларига ташлаб 
қўйиш xолатлари кузатилди. 1986 йилда вилоятда ўртача 45 та вертикал сважиналар ишлагани xолда, 
улар ёрдамида 48,49 млн м
3
ер ости сувлари тортиб чиқарилган, шундан 4,45 млн. куб метри 
минерализациясининг юқори бўлишига қарамасдан тўғридан-тўғри экинларни суғоришда 
фойдаланилган . 
2005-2008 йилларда коллектор-зовур тармоқлари сувларининг ўртача минерализацияси жанубий 
зона xудудларида, жумладан Шеробод туманида 6,9-7,1; Музробод туманида 6,7-8,2; Қизириқ 
туманида 5.2-7.1 г/л ни ташкил этган, натижада шўрланиш жараёнлари жадаллашган, бу жараён 
Шеробод, Музробод, Қизириқ, Ангор, Жарқўрғон ва Термиз туманларида айниқса сезиларли 
даражада содир бўлган ва у xануз давом этиб келмоқда. 
1986 йилда 1984 йилга нисбатан грунт сувларининг сатxи 1-1,5 метргача бўлган ер майдонлари 
кескин ортган уларнинг мелиоратив xолати ёмонлашиб, экинлар xосилдорлигига кучли таъсир 
кўрсатган. Масалан, пахтанинг ўртача xосилдорлиги Ангор туманида 1984 йилдаги 37,3 центнердан 
1986 йилга келиб 33,6 цегтнергача, Шеробод туманида 30,4 дан 28,7, Қизириқ туманида 37,2 дан 33,1 
ва Музробод туманида 33,9 дан 30,0 центнергача камайган, вилоят бўйича ўртача xосилдорлик 34,7 
дан 32,6 центнергача тушиб қолган . 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003-2004 йил 1 октябр xолати маълумотларига кўра, 
вилоятдаги грунт сувларининг чуқурлиги 1,0-1,5 м. бўлган майдонлар 0,19 минг гектардан 0,31 минг 
гектаргача, 1,5-2,0 м. бўлган майдонлар 2,74 минг гектардан 3,83 минг гектарга ошган xолда, грунт 
сувларининг сатxи 2,0-3,0 м. бўлган майдонлар 2003 йилдаги 130,77 минг гектардан 2004 йилга келиб 
118,13 минг гектарга, 3-5 метр бўлган майдонлар 74,48 дан 55,14 минг гектаргача ва ниxоят грунт 
242


сувларининг чуқурлиги 5 м. дан ортиқ бўлган ерлар майдони 118,12 минг гектардан 64,32 минг 
гектаргача камайган. 
Вилоят ерларининг узоқ суғориш ва ўзлаштириш натижасида табиий ландшафт компонентларида 
сезиларли ўзгаришлар содир бўлиб, суғорилади-ган тупроқлар сув-туз балансида салбий xолатлар 
шаклланган, ерларнинг мелиоратив xолати ёмонлашиб, улар xолатини яхшилаш борасида муаммолар 
кўпайган. Кейинги йилларда горизонтал ва вертикал зовурларнинг асосий қисмининг яроқсиз xолга 
келиб қолганлиги, суғориш сувларидан меъёридан ортиқча фойдаланиш ва кучли фильтрацияланиш 
оқибатида тупроқнинг устки қатламларидан тузларнинг кўплаб ювилиши ҳисобига грунт сувлари-
нинг минерализацияланиш даражаси деярли 1,5-2 баробар ошган, тупроқлар шўрхоклашган, айрим 
майдонлар қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетган. “Узергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 
2007 йилги маълумотларига қараганда, шўрланиш, грунт сувларининг юқори xолати ва бошқа 
сабабларга кўра фойдаланилмайдиган суғориладиган ерлар майдонлари, 2004 йилда вилоятда 18,1 
минг гектарни (5,6%) ташкил этган бўлса, 2007 йилга келиб 18,8 (5,9%) минг гектарга, яъни уч йил 
ичида 0,7 минг гектарга ёки 0,3% га ошган. Уларнинг асосий қисми Шеробод, Қизириқ, Музробод 
(тадқиқот объектлари) туманларида содир бўлган. 
Содир бўлган салбий ўзгаришлар нафақат тупроқнинг мелиоратив xолатига, балки худуддаги 
экологик вазиятга ҳам салмоқли путур етказган, тупроқлар пестицид, гербицид ва бошқа заҳарли 
моддалар (бунда айниқса Тожикистон республикаси М.Турсунзода туманидаги алюминий 
заводининг таъсири ниxоятда катта) билан ифлосланган, xаво, ер-сув ва ўсимликлар дунёсининг 
соғлом муxитдаги мувозанат бузилган. 
Мавзкур қўмитанинг маълумотларига кўра, шунингдек, мелиоратив қурилиш xолатидаги ерлар – 
3300, мелиоратив xолати ўта ёмон суғорилади-ган экин ерлари – 11600, турли сабабларга кўра 
экилмай бўш қолаётган экин майдонлари – 11612, турли даражада сув эрозиясига учраган ерлар – 
50144, оғир механик таркибли ер майдонлари – 86041, гипслашган тупроқлар – 8932, тош аралашган 
ерлар – 25204, зичлашган ерлар 114997 гектарни ташкил этгани xолда, 1990-2000 йилларда 
мелиоратив xолати қониқарсиз 388,0 гектар янги ерлар ўзлаштирилган

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish