Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар 
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли “Ўрта махсус, касб-
xунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи.
2. ТошДАУ ректорининг 2011 йил 25 мартдаги 1.9-2/122-сонли буйруғи. 
3. “Соғлом бола йили” дастури. Тошкент-2014 йил. 
4. www. Google uz. Касб-xунар коллежлари фаолияти.2014. 
 
109


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ ХУНАР ТАЪЛИМИ 
ТИЗИМИДАГИ ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ВА ХОДИМЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
 
С.С.Ғуломов, Ғ.Н.Бобохўжаев, У.Жуманова, Г.Султонова 
ТошДАУ 
 
Табиийки мустақилликка эришган ҳар бир халқ ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият ва 
давлат бунёд этишнинг ўзига хос андозасини ишлаб чиқишга харакат қилади. Ўзбекистон ўзининг 
истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олди, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини 
шакллантиришга киришди. Миллий xусусиятлар ва анъаналарни инобатга олган xолда фуқаролик 
жамияти ва демократик xуқуқий давлат қуриш, бозор муносабатларига ўтиш, мустақил давлат 
манфаатларининг устунлигига ва тенг xуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсатнинг аниқ 
принципларини ва йўналишларини белгилаб олиш, олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими 
тизимида ҳам ислоxотларни амалга ошириш, хусусан, педагогик ходимларнинг малакасини ошириш 
муаммолари мамлакатимиз фаравонлигини оширишнинг устувор ва долзарб йўналишлари
жумласидан бўлиб турибди. 
Ўзбекистон Республикаси инсон xуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг 
маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаxон 
ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик xуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти 
қурилиши инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини 
рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва 
ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган 
ислоxотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси 
ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва 
технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш 
Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартига айланиб бормоқда. 
Иқтидорли ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати собитқадамлик билан олиб 
борилмоқда. Истеъдодли ўсмир ва қизларни излаб топиш, уларга кўмаклашиш, уларнинг қобилияти 
ва истеъдодини ўстириш бўйича махсус фондлар ташкил этилган.Лекин бундай тадбирларни амалга 
оишириш кўп жихатдан педагогик кадрларнинг махорати, малакаси, тажрибасига боғлиқ бўлиб 
қолмоқда. 
Худди шу ўринда, таъкидлаш лозимки, таълим тизимидаги мавжуд умумтаълим ва касб-xунар 
дастурлари ўртасида узвийлик ва ворисликнинг йўқлиги сабабли таянч ва ўрта мактаб 
битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти кўникмаларининг даражаси 
пастлигимазкур ўқув юртларидаги педагогик кадрларнинг малакаси талаб даражада эмаслигидан 
далолат бермоқда. Натижада йигит ва қизлар ўз қобилиятлари, истаклари, ижодий ва меҳнат 
мойилликларига монанд xаёт йўлини белгилаб олишда жиддий қийинчиликлар сезмоқдалар. 
Ўқув жараёни билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, таълимнинг 
иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш каби механизмларидан яхши 
фойдаланилмаяпти, ўқув дастурлари мафкуравий сарқитлардан тўлиқ xоли бўлганича йўқ, уларда 
маънавият ва ахлоқ асосларини ўргатувчи, иқтисодий xуқуқий, эстетик ва мутахассисликка
йўналтириувчи билимларни берувчи на фақат фанларга етарлича ўрин берилмаяпти, балки 
профессор-ўқитувчиларнинг ҳам малакаси ҳам муаммолар туғдирмоқда. Xунар-техника билим 
юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ оғизда бўлиб, амалда эса уларда 
таълим эскириб қолган моддий-техника ва ўқув-услубий базасида, тегишли қайта тайёргарликдан 
ўтмаган ўқитувчи кадрлар билан амалга оширилмоқда. 
Худди шу йўсинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 28-майдаги “Малакали 
педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-xунар таълими муассасаларини шундай кадрлар 
тайёрлаш билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора–тадбирлар тўғрисида”ги 
ПҚ 1761-сонли Қарорида чет эл тажрибасини инобатга олган xолда, касб-xунар коллежлари ва 
академик лицейлар учун янги ўқув режалари ва дастурларини қайтадан ишлаб чиқиш, уларда 
анъанавий мактаб таълими услубларидан воз кечиб, амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш 
амалиёти бўйича соатлар кўпайтирилиши назарда тутилган. 
Бугунги кунда касб-xунар коллежининг ҳар бир мутахассислик предметлари ўқитувчилари 
малакасини ошириши ўқувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича кўникма ва малакаларни 
110


эгаллашларидаги давлат таълим стандартлари талабларини бажаришининг муҳим омилларидан 
бирига айланиб бормоқда. 
Бундай омиллар Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, фармойиш ва қарорлари, Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ва БИММ илмий 
кенгаши баённомаси ва унда қабул қилинган қарорларни ижросининг муҳим йўналишлари 
жумласидан бўлиб турибди. 
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг касб билимлари ва 
кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва 
уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра давлат томонидан 
тасдиқланган намунадаги гувоxнома ёки сертификат топширилади. 
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва 
ривожлантириш учун қуйидагилар зарур: 
●кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими фаолиятида янгича таркиб, 
мазмун ҳамда бу тизимни замонавий талабалар асосида бошқаришни ташкиллаштириш;
●малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини юқори малакали ўқитувчи-мутахассис кадрлар 
тайёрлаш ва соҳани улар билан тўлдириб боришдаг бошлаш;
●кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг бу соҳада рақобатга 
асосланган муҳитни шакллантиришни ва самарали фаолият олиб боришни таъминловчи механизм 
базасини шакллантириш;
●кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини давлат 
аттестацияси ва мониторингдан ўтказиш тизимини такомиллаштиришишлаб;
●иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва 
муассасаларнинг талаб-эxтиёжларига мувофиқ кадрлар ва мутахассисларни фаол равишда қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи давлат ва нодавлат тармоқ марказларини 
ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
●профессионал тренингнинг замонавий технологияларини, шунингдек илмий-техник тараққиёт
ютуқларини талаб қилувчи жараёнлари аналогларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish