Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   308
Bog'liq
1kitob

 
 
ЎҚУВ МОТИВАЦИЯСИНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШИ 
 
С. Р.Мирзаева, Д. Р.Мирзаева
1
, К.М.Мустафакулов
2 
ТошДАУ, Қибрай қишлоқ хўжалик касб-xунар коллежи
1
, Саноат касб-хунар коллежи

ХХI асрда олий таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнини замон талабларига жавоб бера оладиган 
тарзда амалга ошириш учун талабаларни мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш алоxида аҳамият 
касб этади. Шу билан бирга, талабалар билан профессор – ўқитувчилар ўртасида узликсиз равишда 
ўзаро таъсир ўтказиши, унинг моxиятини таълим субъектлари илиқ қабул қилиши ва зарурат 
сифатида тушуниб етиши лозим. Ҳозирги даврда мустақил изланишга, талабанинг ақлий фаолиятини 
такомиллаштиришга, барқарорлаштиришга хизмат қиладиган ижодий топшириқ ечимини юқори 
баҳолаш мақсадга мувофиқ. Талаба ўзи учун қулай шарт-шароитда турмуш тажрибасига, ўқув 
кўникмаларига таянган xолда ақлий фаолиятини амалга оширади (Ляудис,1989).
101


Талабада ўқитувчи билан фаол ҳамкорлик қилиш учун психологик жиxатдан тайёргарлик пайдо 
бўлади. Аудиторияда юзага келтирилган муаммо ечимида у иштирок этиб, берган ўз жавобини 
қатъий туриб ҳимоя қилиш, нимадандир шубxаланиш (когнитив мотив), қийинчиликларнинг 
сабабини аниқлаш ва бошқача шаклдаги изланишларни (фикрлашдан қониқмаслик xисси) қидирув 
туйғуси вужудга келади. Ўқитувчининг талабаларга йўналтирган ёрдамчи (кўмак) саволлари 
ҳамкорлик фаолиятида ташхис вазифасини ҳам бажаради: машғулот давомида топшириқни (муаммо 
тарзидаги) ечиш учун ажратилган вақтдан самарали фойдаланиш мақсадида ўқув жараёнида 
индивидуал тажриба хусусиятларини аниқлаш сўнг ҳамкорликни оқилона ўрнатиш ва уни қайта 
қуришнинг психологик технологияси билан таълим субъектларини таништиради (Э.Ғозиев, 2006) 
Биз тадқиқотларимизда олинган амалий-миқдорий маълумотлар ҳамкорлик фаолиятида (ўқитувчи 
билан талабалар ҳамда талабалараро) таълим олувчиларининг ижодий фикр юритиши, ақлий зўр 
беришга интилиши ва фаоллик пайдо бўлишининг психологик механизмини асослашда муҳим 
аҳамият касб этди. Бу асослар ўқув топшириқлари устида мустақил фикрлаш, уларнинг ечимини 
топиш жараёнидаги фаоллик ҳамкорликка тааллуқлидир. Бундай механизм негизини ўзаро 
ҳамкорликни йўлга қўйишнинг умумий ақлий, фикрий хатти-ҳаракатлар мажмуаси ташкил қилади. 
Изланишларимизнинг кўрсатишича, тегишли механизмларни ҳисобга олиш ҳамкорлик 
фаолиятининг муҳим шаклларини лойиҳалашучун зарурий омил экан. Ҳамкорлик шакллари курс 
талабаларини микро гуруxга ажратиш, ўзаро таъсирни (интеракциясини) қайта қуриш (қатнашчилар 
ихтиёри билан) ҳамда ўзаро фикр алмашиш учун зарурат ҳисобланади. 
Олий таълим тизимида ўқув жараёнининг самарадорлиги ва билимларнинг сифати кўпгина 
психологик – педагогик омиллар билан белгиланиши аниқланди. Олий таълимнинг тузилиши 
педагогик таъсирнинг субъекти билан унинг объекти (талабалар) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни 
изчил амалга оширишни тақозо этади. Биз худди шу ижтимоий талабдан келиб чиққан xолда 
ўқитувчи билан талабалар ҳамкорлигини қуйидаги тарзда тажрибада ташкил қилдик. Бунинг учун, 
аввало, талабалар ўқув мотивлари ва мотивацияларини шаклланган даражасини аниқлашга 
муваффақ бўлдик. Уларнинг ўқув мотивациялари билан касбий мотивациялари ўртасида муайян 
даражада фарқ борлиги кўзга ташланди. Мавжуд тафовутларни босқичма – босқич,изчил равишда 
камайтириб бориш учун қуйидаги тадбирларни амалиётда синаб кўрдик. 
Экспериментал – синов машғулотларида стандарт академик (кичик) гуруx талабалари шартли 
равишда учта гуруxчага (тенг миқдорда, албатта) ажратилади. Олдин талабаларнинг парталарда 
табиий жойлашуви бўйича, кейинчалик эса махсус тестлар ёрдамида танлов амалга оширилади. 
Ҳамкорлик назариясининг (Москва билан Тошкент психологлари билан яратишган) принципларига 
кўра, ажратилган гуруxчалар қуйидагича номланади (Холл, Линдсей, 1999): 
1) лектор гуруxи (вақтинча ўқитувчининг функциясини бажаради), 
2) тингловчи гуруxи (одатдаги талаба – тингловчи), 
3) эксперт гуруxи (амалиётчи лектор гуруxи аъзоларининг машғулот давомида фаолияти, хатти-
ҳаракатлари эксперт сифатидабаҳоланади). Барча гуруx аъзоларининг машғулот ўтказишдаги 
индивидуал xиссалари учун ҳамкорлик фаолияти умумий баллар билан баҳоланади (лекин ҳар бир 
талабанинг машғулот жараёнида иштироки, фаоллиги, фикрининг мантиқийлиги, изчиллиги, 
маънодорлиги сўзсиз эътиборга олиб борилади). 
Лектор гуруxи аъзолари фан ўқитувчисининг бевосита раxбарлигида танланган мавзу юзасидан 
маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория ишларини ўтказадилар. Машғулотларга умумий 
тайёргарлик гуруx аъзолари томонидан биргаликда олиб борилади, шу билан бирга, уларнинг 
машғулот ишланмалари ўқитувчи томонидан текширилади, у маъқуллагандан кейин аудиторияга 
рухсат берилади. Гуруxнинг муваққат сардори раxбарлигида танланган мавзу бўйича машғулотни 
ташкил қиладилар. Улар ўқитувчининг жамики функцияларини бажаришлари шарт. Машғулотни 
олиб борувчи шахс (етакчи) гуруx аъзолари томонидан танланади, қолган гуруxнинг қатнашчилари
эса кўмакчи (ёрдамчи) вазифаларни ижро этадилар.
Лектор гуруxи ўзининг муваққат ҳамкорлик (педагог) фаолиятини (муваффақиятли ёки 
муваффақиятсиз бажаришдан қатъи назар) якунлаганидан кейин бошқа гуруxлар билан роллари 
алмашади (лектор гуруxи - тингловчига, тингловчи экспертга, эксперт лектор гуруxига). Ҳар қайси
гуруx ўқув йили давомида бир неча марта педагогик функцияни бажарадилар. Уларнинг амалий – 
педагогик фаолиятда иштирок этиши ҳамкорлик фаолиятига нисбатан илиқ xис-туйғууйғотади ва 
бўлғуси мутахассисларда ўқув ва касбий мотивлари ҳамда мотивациялари такомиллашувига, 
барқарорлашувига индивидуал аҳамият касб этишга олиб келади. 
Хулоса 
102


Тажриба – синов машғулотлари натижаларининг кўрсатишича, ҳамкорлик фаолияти уларни 
мустақил қарор қабул қилишга, ижодий фикрлашга, гуруxий жипсликни сезишга ва идрок этишга, 
бир-бирини тушунишга,ўзини ўзи назорат этишга ва шахсий ўқув фаолиятини бошқаришга ўргатади. 
Демак, ҳамкорлик талабаларнинг ўқув ва касбий мотивлари, мотивациялари барқарорлашувининг 
кафолатидир. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish