БуҒдой экин далаларида учрайдиган бегона ўтларни миҚдорини ҳисоблашда А.ЖўраҚулов,
В.Соловьев, К.Бабаев (1985) таклиф этган усулдан фойдаланилди.
ТадҚиҚ Қилинаётган экин даласининг умумий майдони аниҚланиб, унинг ҳажмига Қараб 7-8 та
ҳисобга олинадиган майдончалар (1 м2) аниҚанади. Белгиланган майдончалардаги бегона ўтлар
турлар таркибини аниҚлаш учун гербарийси таёйрланади, уларнинг сони, тарҚалиши, ҳаётий
шакли, баландилиги, Қайси ярусда жойлашганлиги, Қандай агротехник
тадбирлар неча марта
ўтганлиги аниҚланади.
Экинзорлардаги бегона ўтлар тулар таркибини ўрганиш давомида 200 дан ортиҚ гербарий
йиҒилди.
Бегона ўтларни систематик ўрнини аниҚлашда Қуйидаги аниҚлагичлардан фойдаланилди: Ўрта
Осиё ўсимликларини аниҚлагичи, I-X боблар (1968-1983 й. Бегона ўтларнинг турлар таркибини,
учраш даражасини аниҚлашда М.В.Марков, Н.М.Куликов (1964) усуллари асосида 5 балли
шкаладан фойдаланилди. Бунда – оз учрайдиган турлар «un» - 1 балл, кам учрайдиган турлар –
«sol» - 2 балл, тез-тез учрайдиганг турлар – «sp» - 3 балл, кўп учрайдиган турлар – «cop» - 4 балл,
жуда кўп учрайдиган турлар – «soc» - 5 балл. Бегона ўтларнинг ярус ҳосил Қилиши А.И.Мальцев
(1962) усулида аниҚланди.
Барча экин турлари сингари, буҒдой ҳам ўзига хос биокомплексга эга. Бунинг вужудга келишида
ўзига хос бегона ўтлар, микроорганизмлар ва ҳашаротлар Қатнашади. Маълум бир муҳитда, бир
хил шароитда ўсимликларни ўстириш шу жой учун хос бўлган микроорганизмлар ва экин турига
мослашган бегона ўтлар кенг тарҚалишига олиб келиб, уларнинг салбий таъсиридан экинларнинг
ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади.
Биз илмий тадҚиҚот ишларимизни ТошДАУ ўҚув тажриба хўжалигида олиб бордик. Геоботаник
кузатишларни олиб бориш учун шу майдонларда икки диогнал бўйлаб юриб бир неча нуҚтадан
бегона ўтлар йиҒиб олинди. Бегона ўтлар сонини аниҚлаш 1 м2 дан 4 такрорланиш
майдончалардан ажратиб олинди. Геоботаник кузатишлар натижасига кўра буҒдой экин
далаларида учрайдиган бегона ўтлар 30 та оила, 100 та туркум ва 116
турга оид юксак
ўсимликларга мансубдир. Шундан энг кўп учрайдиган оилаларга Asteraceae 14 та туркумга мансуб,
17 тур, Brassicaceae 14 та туркумга мансуб 14 тур, Poaceae 12 та туркумга мансуб, 14 та турдаги
бегона ўтлар киради. (2).
Баҳорда вегетациясини давом эттирувчи Қишки бегона ўтлардан Nonnea melanocarpa, Fumaria
vaillantii, Ranunculus arvensis, Neslia apiculata, Atriplex tatarica кабилар буҒдойнинг ўсиш ва
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Қишловчи бегона ўтларнинг 1 м2 жойдаги миҚдори
№
Бегона ўтларнинг илмий номлари
Бегона ўтлар
сони,
дона/м2
Ифлосланиш
даражаси, балл
1
Capsella bursa-pastoris - Оддий жаҒ-жаҒ 43-60
3
2
Ceratocephalus testiculatus - ТўҒритумшуҚ учма 22-48 2
3
Lamium amplexicaule - Пушти ламиум 21-28
2
4
Fumaria vaillantii - Вайян шотараси 14-28
1
5
Spinacia turkestanica - Туркистон исмолоҒи 18-27
2
6 Stellaria
media
-
Ўртача юлдузўт 28-48
2
7
Euphorbia helioscopia - КунгабоҚар сутлама 7-14
1
8 Nonnea
melanocarpa
–
Ноннея 28-56
2
9 Lepyrodiclis
holosteoides
-
Холостеумсимон ле-
Пиродиклис
22-46 3
10
Sisymbrium loeselii - Лёзел Қуртанаси 7-22
2
11
Descurainia sophia - София шуварани 38-78
3
12
Cuscuta
approximata - Зарпечак
Кўп 3
359
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, энг кўп бегона ўтларнинг сони Descurainia
sophia-38-78 та, Capsella bursa-pastopis-43-60 та, Nonnea melanocarpa-28-56 тани ташкил Қилади. Бу
бегона ўтларнинг далаларни ифлослантириш даражаси ҳам 2-3 баллни ташкил Қилади.
АДАБИЁТЛАР
1. Бурыгин В.А, Джангуразов Ф.Х.-Сорная растительность поливных
земель Узбекистана и
биологические основые борьбы с ней .Труды ТошСХИ вып. 43 1975.
2. Бухоров К.Х., Белолипов И.В., Шералиев А. СуҒориладиган кузги буҒдойзор ва унгинг теварак
атрофидаги бегона ўтлар турлар таркибини ўрганиш. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. 2002.
№4 (10). Б.26-29
3.Журакулов А., Соловьев В.П., Бобаев К. Методика учета степени засорения посевов хлопчатника
и других культур в системе севооборота Ташкент. Изд-во. ФАН. УзССР. 1985.
4. Мальцев А.И.- Сорная растительность СССР и меры борьбы с ней. Москва, Наука 1962.
5. Марков М.В., Куликов Н.М. Сорно-полевая растительность и методика ее изучения. Казань.
1964.
6.Никитин В.В.-Сорные растения флоры СССР. А.наука 1983
7. Собиров Б.З., Джангуразов Ф.Х., Типы засорения посевов хлопчатника учебного хозяйства им.
С.М. Кирова- Труды ТашСХИ, вып.78.1978.
8. Ўрта Осиё ўсимликларини аниҚлагич Тошкент «Фан» 1980-1987. Т.I-IX
Do'stlaringiz bilan baham: