Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Керимов Ф.А. – Кураш тушаман. 
2. Азизов Н.Х. – Белбоғли Туркистон кураши. 
3. Ўзбекистон Республикаси болалар ва ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбиялаш концепцияси. – 
Маърифат газетаси 1992 йил 43-44 сони. 
СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА 
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Н.А. Дилмуродова 
TMИ 
Минг йиллар давомида тилдан-тилга ўтиб келган ва халқ заковати билан сайқал топган достонлар, 
эртаклар, афсоналар, термалар, латифалар, мақоллар таълим-тарбияда алоxида ўрин тутиши 
қадимдан тажрибада кенг синалган. Зеро, ёшларимиз қадриятлар булоғидан қанча кўпроқ баxра 
олсалар, она-Ватанни, халқни шунча кўпроқ севадилар, тарихимиз сабоқ-ларини янада чуқурроқ 
ўзлаштирадилар. Маълумки, фольклоримизни ҳам, адабиётимизнинг ҳам илдизлари бениxоя узоқ 
даврларга бориб тақалади. “Девону луғотит турк”, “Қутадғу билиг” каби китоблар асрлар оша 
тафаккур машъали бўлиб келаётгани бежиз эмас. “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби халқ достонлари 
xозирги кунда ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Негаки, уларда эзгулик ва ёвузлик 
ўртасидаги азалий ва абадий курашлар бадиий гўзал ва жонли ифодаланган.
Фольклор, жумладан, халқ достонлари, эртаклар, афсоналар, нақллар, мақоллар тафаккур 
ривожига xисса қўшган, кишиларни маънан бойитган, жонли сўзлашув тилига тобора сайқал берган. 
Маълумки, мақоллар турли-туман мавзуларда бўлиб, улар аввало руxияти, феъл-атвори, 
дунёқараши, урф-одатлари, турмуш тарзи, орзу-армонлари, интилишлари, қайғу-қувончларини 
бадиий-мажозий йўсинда ифодалайди. Ватанни, халқни севиш, ота-онани xурматлаш, яхшиликни 
касб қилиш, шунингдек, мардлик, садоқат, меxру вафо, сахийлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик, илм 
эгаллаш ва xоказо мавзулардаги мақоллар халқимиз орасида кенг тарқалган. Бундай мазмундаги 
мақоллар ёшларни камолга етказишда чиндан ҳам самарали омил бўлиб, таълим-тарбия соҳасидаги 
илмий-ижодий изланишларга янгича мазмун-моxият бағишлайди. 
Халқ оғзаки поэтик ижоди мағзи-мағзига ватанпарварлик – юртни жон – дил билан севишдек эзгу 
муддао сингдириб юборилганлиги айниқса таxсинга лойиқ. Таниқли олим Малик Муродов “Олтин 
сандиқ очилди” китобида ёзганидек, ...“фольклорнинг катта-кичик жанрлари, яъни митти 
мақолларидан тортиб, йирик эпик асарлари – қаxрамонлик, ишқий-романтик достонларида бош мавзу 
юртсеварлик мотивидир”. Мана шу жиҳатдан уларнинг ҳар бирини мустақил ва мукаммал асарга 
қиёслаш мумкин: “Булбул чаманини севар, Одам - Ватанини”; “Она юртинг омон бўлса, Ранги 
рўйинг сомон бўлмас”; “Еридан айрилган етти йил йиғлар, Элидан айрилган ўлгунча йиғлар”. 
34


Ушбу мақолларга назар соларканмиз, она-Ватан севгисива қадр-қиммати нақадар улуғворлигини, 
ҳаётимиз она-Ватансиз ўз мазмун-моxиятини йўқотишини, у кенг маънода чинакам саждагоx 
ҳисобланишини, xеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган кўнгил гавҳари эканини xис этамиз. Ватан 
тушунчаси билан ота-она тушунчаси эгизак эканлиги илмий-адабий манбаларда кўп қайд этилган. 
Дарxақиқат, Ватан онага қиёсланади, киндик қонимиз томган тупроқ ота юртимиз деб улуғланади. 
Ота-онамиз нафақат бошимизда соябон, айни пайтда ҳаётимизни мунаввар этувчи қуёш билан ой, 
келажак сари етаклагувчи ишончли сарбон, бир умрлик xомийдир. Ота-онага хос мана шу фазилатлар 
халқ оғзаки ижоди, хусусан, мақолларда кенг талқин этилади. Баркамол инсонни тарбиялашда Ватан 
xақидаги мақоллар билан биргаликда, ота-она таъриф-тавсиф этилган мақоллар ҳам алоxида аҳамият 
касб этади. Кўпгина мақолларда ота-она моxир тарбиячи эканлиги, узоқни кўра олиш қобилиятига эга 
бўлиши, яхши билан ёмонни зийраклик билан ажрата олиши, дуоси фарзандини кўкартиражаги 
жозибали тарзда ўз ифодасини топади. Айни пайтда яхши фарзанд ота-она бахт-саодати 
эканлиги,ота-она ўғил-қизлари иқболини кўриш орзусида яшаши, икки ўртадаги инсоний 
муносабатлар яхшилик пойдеворига айланиши, мабодо орага нифоқ тушса, оилавий турмуш 
таназзулга юз тутиши ҳам донолик тимсоллари мағзи-мағзига сингдириб юборилган. Ёшларимизни 
ота-онани xурматлаш, иззат-xурмат қилиш ва ардоқлашга ундовчи ушбу қуйма xикматларга эътибор 
берайлик: “Ота-онанинг дуоси сувга, ўтга ботирмас”, “Фарзанд –дилбанд, фарзанд - қанд”, “Отангни 
кафтингда тутсанг, онангни бошингда тут”. 
Дарxақиқат, маънавий хазинамиздан чуқур ўрин эгаллаган бу гавҳарларда буюк ҳаётий 
xақиқатлар, мағзи тўқ фалсафий мушоxадалар, эстетик жиҳатдан жозибадор тилаклар содда тил 
билан ишонарли ёритилгани кузатилади. Улар мазмун-моxиятида жамланган таъсирчанлик ва 
самимийлик навқирон авлод дилида эзгулик уруғини қадаши, маънавий дунёсини олижаноб 
мақсадлар билан бойитиши, тафаккурига қанот бағишлаши шубxасиздир. 
Айниқса, мард, жасур, xақиқатпарвар, сабр-бардошли, ростгўй, гўзал хулқли, одобли, xаёли, 
мурувватли бўлишга, яхшилик қилишга, эътиқодни, умрни қадрлашга, касб-xунарга ўрганишга, илм 
эгаллашга, xалол меҳнат билан беминнат кун кечиришга ундовчи xикматлардан унумли фойдаланиш 
таълим-тарбияда юқори самара беради. 
Халқимиз “Рост гапирган етар муродга”, “Бошингга қилич келса ҳам ёлғон гапирма”, “Ёлғон 
гапириб яшагандан кўра, рост гапириб ўлган афзал” каби мақолларни тез-тез ишлатади. Бундан 
кўринадики, фольклорда ростгўйлик энг юксак инсоний фазилатлардан бири сифатида улуғланади. 
ёлғончилик эса жаҳолат белгиси тарзида қораланади. Ростгўйлик, яъни тўғри сўзлаш муқаррар 
камолотнинг баланд поғоналарига кўтаради, мардлик ва шижоаткорлик хислатларини рўёбга 
чиқаради, аксинча, ёлғончилик инсонни қабиxликка рўпара қилади, маънавий таназзул гирдобига 
улоқтириб ташлайди: “Рост гап айтган енгилмас”, “Ростгўйлик дўст орттирар, ёлғон –
душман”; “Рўстгўй ошини ер, ёлғончи бошини ер”; “Ёлғончи ёлчимас, ўғри бойимас”. 
Шак-шубxасиз, бу ҳаётий эътирофлар ҳар биримизни одобли бўлишга ундайди, лафзда собитлик 
улуғ фазилат, сўзда беқарорлик иллат эканлигидан огоx этади. 
Бундан ташқари, устоз-мураббийларни эъзозлаш, вақтни, соғлиқни, умрни қадрлаш, илм-фанга, 
касбга меxр қўйиш, меxмоннавоз, xимматли-саховатли, меҳнатсевар бўлиш, нонни, элни ардоқлаш 
билан боғлиқ xикматлар ҳам таълим-тарбияни мустаxкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish