Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   308
Bog'liq
1kitob

Адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар 
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори. “Халқ сўзи” , 3 июн 2005
2. Е.С. Полат и др. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования
Учебное пособие для студ. пед. вузов и системы повыш. квалиф. пед. кадров М., Изд. Центр 
«Академия», 2000 
3. Алимов Р.Х., Юлчиева Г.Т., ва бошқалар “Ахборот технологиялари ва тизимлари” дарслик, 
Т.: ТДИУ, 2007
4. Т.Тургунов, З.Қўшаров Қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларида фанларни ўқитишнинг 
замонавий усуллари «Кадрлар тайёрлаш тизимида аграр таълим, фан ва ишлаб чиқариш 
интеграцияси». Халқаро илмий- амалий конференция,Т., 2006 
125


 
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА КИМЁНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Л.Ю.Жамолова, Қ. ҒиёсовФ.Т.Абдуллаев 
ТошДАУ 
Маълумки, кимё, биология, ва география фанларидан ўкувчиларга, талабаларга машғулот 
ўтказилганда асосан, атроф-муxитни ташкил этадиган моддалар, яъни жонли ва жонсиз унсурларнинг 
таркиб-тузилмаси, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, сифатлари, миқдорларини ифодаловчи қонун-
қоидаларини ўқувчилар ўзлаштириб оладилар. Хусусан, маънавий фанларга тегишли маърузалар 
баёнида табиат ва атроф-муxитнинг xозирги xолатлари билан боғлиқ бўлган маълумотларни 
ўкувчилар онгига сингдирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Дунёвий тараққиётнинг xозирги босқичида 
экологик муаммолар вужудга келганлиги кўзга ташланмоқда. "Озон турғунлиги", "Xаво димиқиши", 
"Атмосфера xавоси" ҳароратнинг ортиб бориши, об-xаво ва иқлим тизимини ўзгариши, сув 
тошқинлари, Орол дснгизини қуриб бориши, аэрозоллар концентрациясининг ошиб кетиши, 
сувларнинг ифлосланиши, тупроқ структурасини бузилиши, заҳарли кимёвий моддаларнинг кўп 
миқдорда қўлланилиши кабилар шулар жумласига киради. Таъкидлаш лозимки, экологик муаммолар 
негизида асрлар мобайнида инсониятнинг атроф-муxитга ўтказган таъсири ётади. 
БМТнинг 1972 йил Стокгольм, 1992 йил Рио-де-Жанейро, 2002 йил Йоханнесбурда ўтказган 
конференциялари, ҳамда халкаро кенгаш ва анжуманларда қабул қилинган атроф-муxит муxофазаси 
бўйича декларация ва қарорлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида 1996 йил 27 декабрда қабул 
қилинган "Атмосфера xавосини муxофаза килиш тўғрисида"ги қонунлари вазиятнинг ниxоятда 
кескинлигидан дарак беради [1,2]. Энг муҳим вазифалардан бири экологик таълимни кучайтиришдир. 
Xозирги вақтда барча давлатларда шу жумладан Республикамизда ҳам айниқса мустақилликка 
эришганлигимиздан бошлаб қатор Олий ўқув юртларида, академик лицейларда, касб-xунар 
коллежларда экология ва атроф-муxит муxофазаси бўйича факультет ва кафедралар ташкил этилиши 
экологик таълимга катта эътибор қаратилаётганлигини билдиради. Уларда кимё, биология, география 
ва физика каби табиий фанлар ўқитилади [3]. Мазкур фанлардан маъруза, амалий ва лабаратория 
машғулотларини ўтказиш жараёнида тегишли мавзуларда албатта, экология, табиатни муxофаза 
килиш, атмосфера xавосини муxофаза қилиш муаммолари билан боғлиқ бўлган маълумотларни 
қўшиб ўқитилиши шу куннинг долзарб талабларидан бири ҳисобланади. Кимё фанини ўкитишда 
тегишли мавзуларга бевосита экологияни боғлаб маълумот бериш юқорида кўзланган мақсадга 
мувофиқдир. 
Ўзбекистон - агросаноат мамлакати бўлиб, пахта етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринлардан 
бирини эгаллайди. Бу xол ўсимликларни ҳимоя қилиш, уларни ўсишини ва ривожланишини 
бошқаришнинг кимёвий воситаларини кўллашни талаб қилади. Мустакиллик йилларида экологик 
xавфсизлик, маxсулот сифати масалаларига алоxида эътибор берилмоқда. 
Уруғларни экин хоссаларини яхшиловчи ва стимулловчи таъсирга эга бўлган дорилаш воситаси 
импорт ўрнини босувчи экологик xавфсиз "Ўзхитан" моддаси Ўзбекистон олимлари томонидан 
ишлаб чиқарилгани кувончлидир. Ушбу экологик мутлоқ xавфсиз модда xозирги кунда уруғларни 
"Капсулалаб экиш" технологияси амалда Республикамизда кенг қўлланиб келмоқда. 
Республикамизда мустақиллик даврида атроф муxитни муxофаза қилиш, тупроқ структурасини 
соғламлаштириш, экологик муxитни тиклаш учун катта ишлар амалга оширилмокда. Кимёгар 
олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий ишлар xакида доимо маълумотлар бериб бориш 
зарур. 
Ғўза баргини туширадиган ва чаноқлар очилишини тезлаштирувчи экологик xавфсиз полимерли 
"Полидер" дефолянти Ўзбекистонлик олимлар томонидан ишлаб чиқарилганлиги xурматга 
сазовордир. Ўсимлик ва xайвонот хом-ашёси чиқиндилари асосида уларни комплекс қайта ишлаш 
йўли билан целлюлоза, хитин, пектин асосида агросаноат мажмуаси учун экологик xавфсиз, биологик 
фаол полимерлар синтези учун уларнинг xосилалари олинган. 
Уруғларни биолигик фаол полимерлар билан капсулалаш технологияси уларни экиш сифатини 
йўқотмасдан узоқ сақлашни таъминлашга имконият беради. 
Маълумотларга Караганда ер шаридаги барча ўсимликлар йил давомида фотосинтез жараёнида 450 
миллиард тонна органик моддалар ва 500 миллиард тонна кислород (О
2
) ажратади. Бу жараёнда 
ўсимликлар 174 миллиард тонна карбонат ангидрид (СО
2
) ўзлаштиради. 
126


куёш нури 
6 СО
+ 6 H
2
O
⎯⎯⎯⎯⎯⎯⎯→ 
С
6
Н
12
O +6O

Mg-хлорофил 
Карбанат ангидрид гази қишлоқ хўжалиги экинлари xосилининг шаклланишида муҳим омил 
ҳисобланади. Ўсимликлар ўсишида тупроқдаги органик моддаларнинг чиришида, ёқилғилар 
ёнишида, xавога карбонат ангидрид газини ажратади. Масалан В.Н.Макаров маълумотига биноан 1 
гектар ер суткасига 400-600 кг CO
2
ажратиб чиқаради [4]. 
Xавонинг ортиқча ёки кам намлиги ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади. Масалан: дала 
экинларидан буғдой пишиб етилаётган даврда, узоқ вақт xавоннинг ҳарорати юқори ва нисбий 
намлиги 30% дан кам бўлса доннинг анча қисми пуч бўлиб қолади. Ортиқча нисбий намлик эса 
ўсимликларнинг турли касаликларга чалинишига сабаб бўлади. 
Аэрозолларнинг концентрацияси ошиб кетиши инсонлар, xайвонлар ва ўсимликларга зарарли 
таъсир кўрсатади. Ўсимликлар учун xавони ифлослантирувчи азот, олтингугурт, углерод, фтор, хлор 
бирикмалари кўп зарар етказиб, уларда фотосинтез жараёнини нормал ўтишига салбий таъсир 
кўрсатилиши бўйича тушунчаларни ўқувчилар ва талабалар онгига сингдириш керак. 
Шуни алоxида таъкидлаш лозимки кимёвий элементлар, уларнинг оксидлари, тузлари, юқори 
молекулали табиий полимер моддалар барча табиий унсурлар асосини ташкил этади. 
Ўсимлик ва xайвонот оламлари таркибини кимёвий модда ва маxсулотларсиз тасаввур этиб 
бўлмайди. 
Табиатда узлуксиз кўзатиладиган об-xаво, иқлим кўрсаткичлари, модда ва энергия алмашиниш 
жараёнларида кимёвий моддаларнинг алмашинуви, уларнинг нисбатларининг ўзгариши ётади. 
Талабалар, ўкувчилар онгида бундай экологик билим ва тушунчаларни шакллантириш ўта зарурдир. 
Республикамизда амалга жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг ҳамма сохаларида ёшларга 
бериладиган экологик билим изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бунда нафақат бевосита 
ўқитиладиган экологияга доир фанлар, шунингдек барча табиий фанлардан кенг фойдаланмоқ зарур 
деб ҳисоблаймиз. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish