Дарxақиқат, фарзандларимизни маънавиятли қилиб тарбиялаш тинимсиз меҳнат ва машаққатни
талаб қилади. Бугунги кунда XXI аср болаларини тарбиялаш жараёнида нафақат инсонлар,
балки
қўшимча тарбия воситалари – китоб, газета ва журналлар, информацион технология воситалари ва
виртуал ўйинлар, турли кўринишдаги моддий жисмлар яъни ўйинчоқларнинг ҳам роли ортиб
бормоқда.Ҳар бир кўринишдаги тарбия воситалари ўзининг муҳим ажралмас ўрнига эга бўлиб,
болаларнинг шахсий сифатларини шаклланишида, уларнинг онгли ва зеxнли, ақл-идрокли, мустақил
ва тез фикрловчи бўлишида, дунё xақидаги тасаввурларини бойитишда ўзининг самарали
натижаларини кўрсатмоқда. Бу борадаги фикрларимизни бугунги кунда гарчи телевидение ва глобал
тармоқ ўрнини эгаллашга ҳараркат қилишаётган бўлса-да, лекин ўз аҳамияти ва қадр-қимматини
йўқотмаган китоб ва унинг биринчи галдаги маънавий озуқа берувчи тарбиявий восита сифатидаги
хусусиятлари xақида баён этсак.
Инсон ўз умрини мазмунли ўтказиши учун аввало ўзини ўраб турган борлиқни
тушуна билиши,
юксак ақл ва тажриба эгаси бўлиши даркор. Бу борада китобнинг ўрнини xеч нарса билан қиёслаб
бўлмайди. Инсон бутун умри давомида китоб билан ҳамнафас ва ҳамкордир. Китоб ҳамма давр ва
халқларнинг энг улкан кашфиёти бўлиб, тарихда қабилалар, одамлар, xатто буюк одамлар ҳам
йўқолиб кетган, лекин китобда уларнинг ҳаёти сақланиб қолиш баробарида китоблар ўзининг
мўжизакор ва сеxрли кучи билан неча-неча асрлардан буён элга маърифат, маънавият ва зиё тарқатиб
келмоқда. Шунинг учун ҳам униxоятда катта таъсир кучига эга ва қадрлидир. “Китоб тафаккурнинг
қўш қанотидир”деб таъриф беришганида унинг маънавий оламни бойитиш, юксак ижодий ва
яратувчанлик орзулари ичида ҳаракат қилиб яшаш назарда тутилган бўлса керак.
Ҳаёт давом этар экан инсон ана шу буюк кашфиёт саналган китоблар орқали ўзининг маънавий
оламини бойитиб, онг ва тафаккурни юксалтириб, умрини мазмунли ва мақсадли
ишлар сари
интилтириб боради.
Ҳаётимиз орзуси – фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишларида ҳам китобнинг
айнан юқорида айтиб ўтилган сифатлари жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Болалар психологиясига
мурожаат қиладиган бўлсак, болаларда дастлабки орзу-умидлар, ҳаёт тўғрисидаги оптимистик ёки
пессимистик кайфиятдаги қарашларнинг фундаментал ривожланиши, ахлоқ нормалари,
атрофдагиларга нисбатан бурч ва масъулиятнинг илк кўринишлари мактабгача бўлган
даврда
шаклланиб улгуради. Шу сабабдан айнан шу даврда болаларда китобга нисбатан меxр уйғотиш
ўзининг ижобий натижаларини беради. Албатта, самарали натижаларга эришиш ўз-ўзидан амалга
ошмайди. Бу жараёнга бевосита ва билвосита таъсир қилувчи бир қатор факторлар мавжуд бўлиб,
улар қуйидагилардан иборат:
• оилавий муҳит;
• ота-она саводхонлиги;
• оилавий кутубхонанинг мавжудлиги(болалар ёзувчиларининг китоблари, жаxон ва халқ
эртаклари китоблари, xикматли нақллар, ахлоқ-одобни ва юксак маънавиятни тарғиб қилувчи Имом
ал-Бухорий, аз-Замахшарий, Юсуф Хос Xожиб каби бошқа аллома аждодларимизнинг xадис
китоблари ва динимизнинг муқаддас китоби бўлмиш “Қуръони Карим”нинг бор бўлиши);
• турмуш қурган икки ёшнинг ижтимоий аxволи;
• аёлларнинг xомиладорлик даврида китоб ўқиши;
• бола тарбиясида миллий қадриятларимизга мурожаат қилиш (алла айтиш, лапарлар ва болалар
учун мўлжалланган қувноқ кайфиятдаги ибратли воқеликка асосланган миллий қўшиқларнинг ота-
оналар томонидан куйлаб берилиши);
• катталарнинг халқ ва жаxон эртакларини болалар тилида сўзлаб бериши ва расмли китобларни
бирга томоша қилиши;
• мактабгача таълим муассасаларида (МТМ) эртаклар ва масалларга боғланган ролли ўйинлар
ўйнаш, уларни намоиш этиш;
• эртакдаги қаxрамонларни ва воқеаларни ҳаётдаги инсонлар ва воқеликларга қиёслаш ва ибрат
қилиб кўрсатиш;
• китобларнинг шакли, дизайни, расмлардаги ранглар композицион ечимининг соддалиги ва ўзига
жалб қилиши, ифодалилиги ва xоказолар.
Юқоридагилар бирламчи факторлар бўлиб, барчаси яхлит кўринишга
келганда биз
фарзандаларимизда китобга нисбатан қизиқиш ва меxр уйғота оламиз. Буни уларнинг юрагига
ташланган бир чўғ сифатида олсак, уни аланга олдиришимз учун бугунги шиддатли ахборот-
телекоммуникация асрида ҳар биримиз мутахассислигимиз ва касбимиздан қатъи назар бир қатор
78
ишларни амалга оширишимиз керак. Буларга биринчи навбатда қуйидаги вазифаларни олдимизга
мақсад қилиб қўйишимизмақсадга мувофиқдир:
1. Болаларга энг яхши совға тариқасида китоб xадя қилиш;
2. Оилавий кутубхона ва унда болалар бурчагини ташкил қилиш;
3. Мактабгача таълим муассасаларида кутубхоналар ташкил қилиш ва болаларга хос
китобхонлик кечаларини ўтказиш;
4. Уйда ва МТМда китобларнинг электрон кўринишда бўлишини таъминлаш;
5. Туман, вилоят ва республика болалар кутубхоналарининг бугунги кундаги аxволини яхшилаш
ва модернизациялаш, кутубхона фондини янги ва замонавий китоблар билан тўлдириш, уларнинг иш
фаолиятини
замонавий талабларга мослаш, болалар ва ота-оналарни жалб қилиш учун турли
маънавий-маърифий тадбирлар, болалар ёзувчи ва шоирлари билан учрашувлар ташкил қилиш;
6. Болалар учун чоп этилаётган китобларнинг шакл-шамойили, дизайни, расмларнинг тузилиши
ва жойлашуви, воқеаларнинг ифодали ва тушунарли тасвирланиши, болаларга хос ёрқинранглардан
фойдаланиш, китобларни замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш (масалан,
китоб очилганда ундаги расмларни ҳаракатга келтириш ёки шу орқали бола ўзи эртак ёки xикоя
тузиши, мусиқа янграши ёки ёқимли овоз орқали китобдаги ёзувларнинг ўқилиши) орқали болаларни
жалб қилиш;
7. Телевидение ва радио орқали китоблар ва болалар газеталарини рекламасини йўлга қўйиш;
8. Телевидение ва радиода санъат ва маданият, мусиқа билан китобни боғлаган xолатда
кўрсатувлар тайёрлаш, жонли эфирда ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил қилиш, унда
ижодкор болаларнинг қатнашиши ва бундай кўрсатувларни катталар болалар билан биргаликда
томоша қилиши.
Хулоса ўрнида
шуни айтишимиз мумкинки, мактабгача ёшдаги болаларда тақлид қилиш
хусусияти бошқа хусусиятларига қараганда анча кучли ривожланган бўлади ва улар бу даврда
катталарнинг эътибори ва йўл-йўриқ курсатишларига эxтиёж сезадилар. Шу сабабдан ота-оналар ва
боланинг атрофидаги катталар ўзларини уларга яхши наъмуна қилиб кўрсатишлари ва уларга ҳаётни
теранроқ англашлари учун китоб ўқишнинг ва уни энг яқин дўст деб билишнинг зарурлигини
тушунтиришлари ва ўргатишлари керак. Яхши китоблар болаларнинг маънавиятини шакллантириш,
уларга миллий менталитетимизга мос тарбия беришда энг катта аҳамиятга эга воситадир. Зеро соғлом
болани вояга етказиш нафақат моддий таъминотга, балки маънавий озуқанинг бойлигига ва
мукаммаллигига боғлиқдир. Ғар томонлама соғлом ва баркамол авлод эса миллатнинг орзуси, фахри
ва ифтихори, жаxон майдонидаги аксидир.Зеро, юртбошимиз ҳар доимо ўз нутқларида
таъкидлаганидек: “Ватанимизнинг
келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаxон
ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандаларимизхнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай
инсон бўлиб ҳаётга кириб боришларига боғлиқдир. Биз бундай ўткир xақиқатни xеч қачон
унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: