энерготехнологик қурилмаларни эксплуатация қилиш, уларга техник сервис кўрсатиш билан бир
қаторда юзага келган муаммоли xолатлар бўйича, тажриба ва тадқиқотлар натижаларига асосланган,
оптимал ечимлар қабул қилиш (компетентлилик) қобилиятига эга бўлишларини тақозо этади.
Бундай натижаларга эришиш учун амалдаги Давлат таълим стандартларда, фан дастурларида
бўлажак бакалаврларни тасаввур қилиш, билиш, қўллай олиш ва амалий кўникмага эга бўлишлари
билан бирга бўлажак мутахассисларда Компетентлик сифатларини ҳам эгаллашлари белгиланиши
керак. Бўлажак мутахассиснинг компетентлилик сифатлари аввало бозор иқтисодиёти қонун ва
қоидалари талабларига асосланиб шакллантирилади ва барча фанларни айниқса
мутахассислик
фанларни ўрганишда компетентлиликка йўналтирилган ёндашувга асосланиши керак.
Аграр соҳа учун энергетик кадрлар тайёрлаш ўқув режаси мутахассислик фанлари дастурларининг
бугунги кундаги мазмуни қишлоқ хўжалиги маxсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари энергетик
ускуналарини юқори энергетик кўрсатгичлар билан ишлаши, ҳар бир жараённи алоxида солиштирма
энергия сиғимини камайтириш, электротехник ускуналарнинг ишончлилигини ошириш, технологик
машиналар учун электр ускуналарнинг ўрнатилган қувватини топиш бўйича назарий ва амалий
билимлар бериш ва касбий кўникмалари xосил қилишга қаратилган.
Бозор иқтисодиёти қонун ва қоидалари ва бугунги кунда энергия ва ресурслар баxосини кескин
кўтарилиб бориши энергетик кадрлар қишлоқ хўжалиги маxсулотлари (товарлари)
ишлаб
чиқаришнинг умумий самарадорлигини юқори бўлишида корхоналарда фойдаланилаётган
технология ва техник жиxозларни, жумладан энергетик қурилмаларни нечоғлик мослигини, (тўғри
келишини) белгилашда бевосита иштирок эта олишларини тақазо этади.
Компетентлилик қобилиятига эга кадрлар тайёрлашга эришишда амалдаги таълим стандарти
мазмунига АСМда энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик масалалари ва
юзага келган
муммоли вазиятлар ечимини топишда илмий ёндашув асослари ёритилган ўқув
фанлар мажмуини
киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бу эса ўз навбатида нафақат электр ускуналарни
танлаш ва эксплуатациялашга, балки АСМ корхоналарида энергиядан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва қишлоқ ахолисининг яшашига қулайлик яратиш
бўйича амалий масалаларни ечиш, энг муҳими юзага келган муоммали холат бўйича илмий
ёндашувга асосланган оптимал ечим қабул қила оладиган энергетик кадрларни тайёрлаш
имконини
беради. Таклиф қилинаётган ўқув фанлар мажмуи, ўқув режимидаги ўқув соатлари хажми доирасида
янги фан кўринишида ёки ўқув режадаги айрим фанлар мазмунини АСМда энергия самарадорлик ва
энергия тежамкорликка илмий тадқиқот асосларига оид материаллар билан тўлғазилиб, лозим бўлса
унинг номланишини мазмунига мос номлаб киритилиши мумкин.
Бундай такомиллаштириш ўз навбатида АСМ учун энергетик кадрлар тайёрлашда қуйидаги
афзалликларни таъминлайди:
- кадрлар тайёрлашнинг юқори курсларида (3-4) ускуналарни танлаш ва истеъмолчи тизимларни
энергетик оптималлашни бирлаштирувчи ва корхонанинг энергетик кўрсаткичларини иқтисодий
кўрсаткичлари билан боғловчи умумий амалий назарияларга асосланган бўлади;
- битирувчининг мақоми техник мутахассисдан юқори даражадаги
менежерга кўтарилади;
- фанлар дастурларида қишлоқ xудудлари энергетикасини энг муҳим ўзига хос томонлари ҳисобга
олинади;
- таълим муассасалари профессор ўқитувчиларнинг илмий ишланмаларини кенг қамровли
энергетикага тадбиқ этиш имконияти ошади. (масалан: худудий энерго аудитда, регионал энергетик
системада ва бошқалар);
- АСМ корхоналари энергетик хизмати (сервиси) мутахассислари ва олий ўқув юртлари
ўқитувчиларини энергоэффективлик масалалари бўйича малака оширишлари учун база яратилади.
- битирувчиларнинг истеъмолчи энерготизимларига аудит хизматларини кўрсатувчи кичик
корхона ва фирмалар ташкил қилиш орқали ўзларини касбий маxоратларини намоён этиш
имкониятлари ошади.
Яна бир муҳим масала таълим мазмуни илм-фан ютуқлари, кадрлар тайёрланилаётган сохага
киритилаётган инновацион технология ва техникалар бўйича
маълумотлар билан мунтазам
бойитилиб борилиш қишлоқ хўжалиги учун тайёрланаётган энергетик кадрлар касбий фаолият
юритишларида компетентлик даражаларини юқори бўлишини таъминлайди.
Аграр соҳада долзарб энергетик муаммолардан бири бир бирлик маxсулот ишлаб чиқаришга
сарфланган энергия самарадорлигини ошириш бўлиб, унга эришишни кўплаб ечимлари орасидан энг
мақбулини топиш, уни назарий ва амалий асослаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
357
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд энергетик муаммони қайта тикланувчан энергия
манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали ечиш бўйича республикамизда ва ТошДАУда
эътиборга лойиқ тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Яна бир мухим йўналиш биологик объектларга электрофизик ишлов бериш орқали қишлоқ
хўжалиги маxсулотларини қуритишда энергия тежамкорликка эришиш,
мева шарбати олиш
самарадорлигини ошириш, мева-сабзавот маxсулотларни сақланиш муддатларни узайтириш, уларни
исрофини камайтириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар инновацион ишланмалар сифатида соҳа
ишлаб чиқаришига жорий этилиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу ва бошқа аграр соҳа энергетикаси ва электротехнологияларига оид илмий тадқиқотлар
натижалари энергетик кадрлар тайёрлаш йўналишлари мутахассис фанлари мазмунига киритилиши
бўлажак мутахассисларни касбий фаолият киритишлари мухим аҳамиятга эга. Кафедраларда Давлат
грантлари бюджет асосида олиб борилаётган назарий, амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари
бўйича яратилган қурилмаларнинг лаборатория ва саноат нусхаларини ўрганишни махсус фанлар
ўқув дастурларига киритиб, улардан лаборатория машғулотлари, магистрлар билан магистрлик
диссертацияси бўйича тадқиқотлар олиб бориш имконини оширади.
ТошДАУ нинг “Қишлоқ хўжалиги электр энергетикаси ва электротехнология” кафедрасида 2007-
2013 йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида яратилган 5 та қурилма
5430200 – бакалаврият йўналиши ва 5430201- магистратура мутахассислиги
талабалари томонидан
таълим жараёнида фойдаланиб келинмоқда.
Шундай қилиб яқин ва узоқ келажак учун аграр соҳага энергетик кадрлар тайёрлаш таълим
мазмуни қишлоқ хўжалиги маxсулотлари (товарлари) ишлаб чиқаришда энергетик самарадорликни
оширишга оид фанлар блокини доимо бойитиб борилиши ва мутахассисларни касбий фаолият
юритишларида компенентлилик даражасини кўтаришда мухим омиллардан бири, юзага келган
xолатда илмий асоланган ечим топа олишлари учун илмий ёндашув асослари билан бойитилиши
зарур деб ҳисоблаймиз.
Энергияни биологик объектлар учун қўллаш ва ундан самарали фойдаланиш усулларини
мукаммал ўзлаштирган кадрларни факат аграр олий ўкув юртларидагина амалга ошириш мумкин.
Адабиётлар
1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларида энергия истеъмоли самарадорлик
кўрсаткичлари.// Вестник Аграрной Науки Узбекистана, 2008 йил. № 4 26-27 б.
1. Энерготехнологик жараёнларда энергия тежамкорликка эришишнинг илмий-методологик
асослари. // АGRO ILM.-Тошкент,- 2008.N 4(8)- 74-7
Do'stlaringiz bilan baham: