Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Хонадонларда ҳаво муҳитининг гигиеник қиймати



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

 
Хонадонларда ҳаво муҳитининг гигиеник қиймати.
 Ҳавонинг тозалиги, физик хоссалари ва таркиби болаларнинг иш қобилиятига 
таъсир қилади. Болалар ва ўсмирларнинг чанг, ҳавоси тоза бўлмаган хонада 
бўлиши бутун организмнинг функцияларининг ёмонлашувига олиб келиб, уни 
турли инфекцияларга нисбатан қаршилигини пасайтиради. Яхши шамолланмаган
ёпиқ хоналарда хона ҳарорати ошиши билан бирга унинг физик ва кимёвий 
хоссалари ёмонлашади.
Текширишлар кўрсатадики, ҳавода оғир ва енгил атом ва молекулалар 
мавжуд. Мусбат ва манфий ионлар атмосфера ҳавосида учраб туради, улар 
одамнинг иш қобилятига ижобий таъсир кўрсатади. Чанг, микроорганизмлар кўп, 
нафас олиш қийин бўлган хоналарда оғир атом ва молекулалар кўп бўлиб, улар 
иш қобилятини сусайтиради, касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Синфларда дарсдан олдин 1м
3
ҳавода енгил ионлар миқдори 460-470 га тенг, 
оғир ионлар – 10 мингга етиши мумкин. Ўқишнинг охирги соатларида енгил 
ионлар миқдори 220 гача пасаяди, оғир ионлар миқдори 24 минггача етади. Шу 
билан бирга ҳаво ҳарорати ошиб боради, намлик юқори бўлади.
Синф хонада дарснинг давомида ҳавонинг таркиби ва физикавий 
кўрсаткичлари ўзгариб туради. Енгил, манфий ионларнинг миқдори камайиб, 
чангланиш даражаси, бактериал ифлосланиши, салбий таъсир этувчи ионларнинг 
миқдори оша бошлайди. Шу билан бирга ҳонадаги ҳавонинг намлиги, карбонат 
ангидриднинг концентрацияси ошиб, кислороднинг концентрацияси камаяди. 
Шунинг учун синф хоналарини мунтазам равишда шамоллатиб туриш зарур. 
Синф хонанинг баландлиги 3, 35 м бўлганда ҳар бир болага 1, 43 м
2
майдон тўғри 
келиши керак. Спорт залида, уста хоналарда болаларнинг жисмоний фаоллиги 
юқори бўлганлиги туфайли ҳар бир болага 10-15 м
3
ҳаво тўғри келиш керак. 
Бундай ҳаво ҳажмини мактаб хоналарида табиий ва сунъий вентиляциясини тўғри 
ташкил қилиш билан таъминлаш мумкин. 
Синф хоналардаги ҳарорат, намлик ва ҳавонинг ҳаракат тезлиги унинг 
микроиқлимини ташкил қилади. Ҳавонинг ҳарорати 18 - 22°, нисбий намлиги 40 - 
60%, ҳаракатланиш тезлиги 0,1 —0, 2 мс бўлганда ақлий меҳнат унумдорлиги энг 
юқори бўлиши кўрсатилган. Горизонтал ва вертикал йўналишлари буйича 


106 
ҳароратларнинг ўзгариши синф хонада 2 - 3° дан ошмаслиги зарур.Ўқув 
хоналарда очиладиган деразаларнинг умумий майдони хона полининг майдонига 
1:50 нисбатда бўлса гигиенага талабига жавоб беради. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish