Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Готхольд Эфраим Лессингдир



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/42
Sana29.04.2022
Hajmi2,08 Mb.
#590590
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН

Готхольд Эфраим Лессингдир
. У немис халқининг олижаноб 
фарзанди, феодал муносабатларнинг ашаддий душмани, замонасининг улуғ мутафаккири, 
танқидчиси, адабиёт ва санъат назариётчиси, шоир ва драматурги ҳамда жамоат 
арбобидир. Драматург 1729-1781 йилларда яшаб ижод этди. Лессинг «Лаокоон» (1766 й.) 
ҳамда «Гамбург драматургияси» (1769 й.) номли асарларида халқчил санъат 
эстетикасининг назариётчиси сифатида майдонга чиқди. «Лаокоон» рисоласи билан адиб 
замонасида жуда ҳам кўпайиб кетган мазмунсиз тасвир поэзиясига қарши чиқади. 
Иккинчи асари «Гамбург драматургияси» тўплами орқали ҳақли равишда немис 
маърифатчилик ҳаракатининг дастуриламали бўлиб қолди. У немис миллий театрининг 
майдонга келиши учун кўп хизмат қилди. XVIII аср феодал Германияси шароитида драма 
жанрига асос солди. Бу ҳаётий жанрни классицизм трагедиясига қарама-қарши қўйди.
«Минна фон Барихельм», «Эмилия Галотти» номли асарлари билан ўзи илгари 
сурган театр талабларининг амалдаги намуналарини яратди.
Шу даврнинг йирик шоирларидан бири 
Фридрих Шиллердир
. У ижодининг 
дастлабки йилларида «бўрон ва тазйиқ» адабий ҳаракатининг энг сўл вакилларидан бири 
бўлган. Ёзувчининг ёрқин ҳаётбахш асарлари чинакам халқчиллиги, исёнкорлиги ва 
мустабид ҳокимият тузумига қарши кескин норозилиги билан умумхалқ ғояларини 
ифодалаб берди. Шиллер «Қароқчилар» (1780й), «Фиеско фитнаси» (1783й), «Макр ва 
муҳаббат» (1784й), тарихий мавзуда ёзган «Дон Карлос» (1787й), «Валленштейн» (1789й), 


124 
романтик трагедиялари, «Мария Стюарт» (1800й), «Орлеан Қизи» (1802й), ҳамда 
«Вилгельм Телл» (1804й) каби шоҳона асарларини яратиб жаҳон драматургиясининг 
хазинасини бойитди. Шиллернинг «Макр ва муҳаббат» асарида воқеа немис реал 
шароитидан олинган, унда ҳукм сураётган ахлоқий пасткашлик, герцог саройининг 
дабдабаси ва бузуқлиги кўрсатилган. Асарнинг сиёсий тенденцияси шу қадар 
бўрттирилиб кўрсатилган-ки, натижада конфликт чинакам ҳаётий бўлиб чиққан. Фожеада 
бир бирига муросасиз бўлган икки қарама-қарши дунё вакилларининг тўқнашувини 
кўрсатади. Бир томонда вилоятнинг герцоги чегараланмаган ўзбошимча ҳоким. Президент 
фон Вальтер унинг номидан давлат ишларини бошқаради. У амал параст лаганбардор 
сарой ходимининг типик намояндаси унинг котиба Вурм ўтакетган қабиҳ герцог 
саройида бузуқлик билан ном чиқарган енгилтак аёл Мильфорд хоним, қўрқоқ гофмаршал 
фон Кальб юқори синф вакиллари бўлиб, макр хийла–найранг бозорини қиздирадилар. Бу 
лагерь кишиларини Шиллер ўз кўзи билан кўрган, кузатган герцог Карл Евгений бошлиқ 
сарой атрофидаги тартибларнинг барча иллатларини ўзларида акс эттирадилар. Иккинчи 
томондан эзилагн ҳуқуқлари оёқ ости қилинган қуйи табақа вакиллари оддий меҳнат 
кишилари–мусиқачи Миллер, унинг беозор хотини, мусиқачиинг гўзал қизи Луиза 
турадилар. Президентнинг ўғли ўзининг ҳаётий қарашлари билан иккинчи лагерь 
вакилларига яқин турадиган майор Фердинанд, гарчи юқори табақага мансуб бўлсада, у 
ердан ўзига маслакдош дўст, чинакам севгини тополмайди. Майор камбағал мусиқачилар 
оиласида ҳақиқий инсоний фазилатли кишиларни учратади, Миллердан мусиқа дарсини 
олаётган Фердинанд билан Луиза бир-бирларини қаттиқ севадилар. Икки ёшнинг 
муҳаббати фитначиларнинг макр-ҳийласига дуч келади. Шу тариқа икки синф ўртасидаги 
тўқнашув Шиллер асари сюжетининг динамикасини ташкил қилади. «Дон Карлос» 
Шиллернинг Дрезденга келиб яшай бошлаганидан кейин унинг ижодида исёнкорлик руҳи 
йўқолиб, мавжуд тузумни маърифат йўли билан тузатиш мумкин деган ишонч пайдо 
бўлган бир даврда яратилган. Ёзувчининг бу шеърий трагедияси халқ аҳволини юқоридан 
туриб ўтказиладиган ислоҳот билан яхшилашга қаратилган. 
XVIII асрнинг йирик маърифатпарвар шоири немис халқининг буюк мутафаккири 
ва файласуфи Гётедир. У ёшлигидан бошлаб халқ оғзаки ижоди ва антик дунё 
мифологиясига қизиқади. Немис халқ қўшиқлари бўлажак шоирни миллий ғурур ҳақиқат 
учун курашга давъат этади.
Гёте лирикаси ўзига хослиги билан ажралиб туради. Гёте шеърияти кишининг 
мураккаб ички дунёси хусусиятларини очиб беради. Халқ тили. Унинг оханграбо 
мусиқийлиги қайноқ лапар оҳанглари китобхон қалбини жунбушга келтириб 
лирикасининг сирли сеҳрига мафтун қилиб қўяди. Гёте лирикаси инсониятни ўраб турган 
муҳитни гуманистик равишда мушоҳада қилади.
«Мағрибу машриқ девони» Гёте поэтик ижодининг чўққиларидан ҳисобланган. 
Девон 1814-1819 йиллар мобайнида яратилди. Бунда шоир XIV аср форс шоири Ҳофиз 
Шерозий ижодига эргашади. Шоирнинг шарқ мавзуига бўлган қизиқиши янги ҳодиса эмас 
эди. Бир қанча ғарб санъаткорлари ўз ижодларида шарққа мурожаат қилганлар. Жумладан 
Шекспир «Отелло», Жон Рассин «Боязид», Монтескье «Форс мактублари», Вольтер 
«Муҳаммад ва Заира», Гёте «Муҳаммад», Байрон «Шарқ достонлари», Виктор Гюго 
«Шарқ мотивлари» каби мисолларни айтиб ўтиш кифоя. 
Гёте Ғарб ва Шарқ адабиётларининг бойиб ривожланишини бир-бири билан 
яқинлашувида деб билади. У Шарқ билан Ғарб, ўтмиш билан ҳозирги замон, уларнинг 
урф-одатлари, мулоқат ва мушоҳадаларини, бири орқали иккинчисини тушунишни мақсад 
қилиб қўяди. «Мағрибу машриқ девони» да Гёте шарқнинг буюк шоирлари Ҳофиз, 
Низомий, Фирдавсий ҳамда Саъдий ижодини нозик талқил қилиб, оригинал фалсафий 
лирика жанрларини яратади. Шоирнинг девони шарқ ва ғарб поэзияси бир бирига яқин 
умумбашарий адабиёт эканлигини исботлайди.
Мағрибу машриқ девони ўн икки китобга бўлинади «Қўшиқчи китоби», «Ҳофиз 
китоби», «Севги китоби», «Мушоҳада китоби», «Қобус китоби», «Соқи китоби», 


125 
«Норозилик китоби», «Ҳикмат китоби», «Зулайҳо китоби», «Темур китоби», «Масал 
китоби», ҳамда «Жаннат китоби»дан иборат. Бу шеърий тўпламда шоирнинг ҳаёт, 
инсонларнинг тадбири, тинчлик ҳақидаги ўйлари ўз ифодасини топади. Девонда шоир 
тимсоллар, мажозлар, қочириқлар йўли билан шеърият, ижодиёт, шарқ маданиятларининг 
хусусиятлари ҳақида фикр юритади. Девоннинг «Ҳижрат» деб аталувчи шеъри 
тўпламнинг муқадимаси ҳисобланади. «Ҳижрат» - қочиш демакдир. Девоннинг тарихий 
мазмуни шуки, унда 622 йилда Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага кўчиб 
кетиш воқеаси кўзда тутилади. Айни вақтда «Ҳижрат» шоир Гётенинг ҳам шарққа 
қочишини, Шарққа юз ўгиришини билдиради. У Ғарбнинг (Веймарнинг) бўғиқ 
диққинафас муҳитидан қочиб, шарқнинг кенг ва соф мусаффо осмонидан ҳавосидан 
тўйиб-тўйиб нафас олишга ошиқади. «Ҳижрат» дан парча М. Шайхзода таржимаси. 
Бузилди ғарб, жануб ва шимол, 
Тахту тожлар бўлди паймол! 
Сен йироққа
Кун чиққарга бор! 
Унда қўшиқ, севги бор, май 
бор… 
У табаррук ҳавони шимир,
Ва бошлагин янгидан умр! 
Пайғамбарнинг дуоси ила,
Қайт аслингга, руҳингни сийла! 
Гёте ижодининг ёрқин намунаси Фауст фожиасидир. Асар XVIII асрнинг охири ва 
XIX асрнинг биринчи чорагида ёзилгани (1773-1831) учун ана шу хилма-хил воқеаларга 
бой бўлган Европа ҳаётини акс эттиради. Табиатнинг, коинотнинг қудратли кучларини 
инсон иродасига бўйсиндириш, унинг қонунларини ўрганиш бу сирларни одамзод 
фойдасига хизмат қилдириш улуғ мутафаккир олим Гётенинг доимий орзуси бўлиб келди. 
Унинг буюк қаҳрамони Фауст ана шу орзуни амалга оширишдек олийжаноб ишга бел 
боғлайди.Фауст немис халқи орасида кенг тарқалган афсонанинг қаҳрамони. Мазкур 
афсона Германияда XVI асрда пайдо бўлган. Гётенинг бу асарини Э. Воҳидов ўзбек 
тилига таржима қилган.
Арши аълода шайтон Мефистофель худо билан Фауст тўғрисида мунозара қилади. 
Шайтоннинг фикрича, коиноти азимда инсон ожиз бир нарса. У бахтсиз, абадул- абад 
азоб-уқубатда яшайди. Агар худо унга ақл ато қилмаса, инсон ёмон яшамаган бўлур эди. 
Бунинг устига Фауст бутун коинот ва табиат сирларини илму фан кучи билан билиб 
олмоқчи. Мефистофель Фаустнинг бу интилишларига ишонмайди, унга шубҳа билан 
қарайди. Худо эса инсон адашиб бўлса ҳам, излаш, қидириш натижасида камолот чўққиси 
томон боради, деб унга умид билдиради.
Иблис Мефистофель Фаустнинг пинжига кириб, уни ҳар-хил ўйларга бошлаб 
юради. Ауэрбахнинг ертўласи, кенг дала баҳор байрамини қутлаётган халойиқ, жодугар 
кампирнинг ошхонаси китобхон кўз ўнгидан ўтади. Шайтон Фаустнинг кўнглини севги 
билан тўлдирмоқчи. Кекса Фауст унинг сеҳри билан яшариб, навқурон йигитга айланади. 
Маргарита (Гретхен) номли қизни севиб қолади. Улар ўртасида фарзанд туғилади. Аммо 
руҳонийлар жазосидан қўрққан Маргарита фарзандини сувга чўктириб ўлдиради. Черков 
ходимлари бу сирдан воқиф бўладилар ва Маргаритани зиндонга ташлайдилар. 
Маргаританинг фожиали ўлимида Фауст ўзини айбдор деб билади. Фауст билан 
Мефистофель ўртасида баҳс-мунозара давом этади. Улар император саройида бўладилар. 
Улар ажойиб кашоналарда, базму зиёфатларда қатнашадилар. Лекин Фаустнинг кўнгли бу 
нарсалардан таскин топмайди. Унинг руҳи фаолият ва ижодга мойил. Боши қотиб қолган 
Шайтон Фаустнинг кўнглини гўзаллик билан тўлдиради. Уни қадимги Юнонистонга олиб 


126 
боради. Спарта маликаси Елена билан таништиради ва улардан туғилган фарзанд 
Эвфорион (Байрон) жуда эрта ҳалок бўлади. Гўзаллик ҳам севги ҳам Фауст назарида 
ўткинчи. Лекин бу икки нарса Фаустнинг маънавий оламининг қарор топишида муҳим 
роль ўйнайди. Изланиш, фикрлаш, кураш, адашишлар унинг ақлий камолатига ижобий 
таъсир кўрсатади. Кишининг дунёга келишидан, яшашдан мақсади ўз халқи, ватани учун 
ҳалол меҳнат қилишда, деган ҳақиқатга тушуниб етади. Атрофига бир тўда кишиларни 
тўплаб, денгиз чеккасида ажойиб шаҳар барпо қилишга киришади. Машаққатли меҳнат 
самарасидан мамнун бўлган Фауст оламдан ўтади. Унинг жонини фаришталар осмонга 
олиб чиқиб кетадилар. Фауст ўлгандан кейин ҳам унинг жонига эга бўла олмаган шайтон 
лақиллаб қолаверади. Асар халқи, ватани учун ҳалол хизмат қилган кишининг юраги энг 
юксакликда бўлиши керак, деган ғоя билан тугайди. 
Гёте ўз асарларида халқларнинг дўстлиги ва озодлиги ғояларини куйлайди. 
Мавзу бўйича қисқача хулоса 
Европада феодализмнинг тақдири XVIII аср Францияда юз берган буржуа 
инқилоби натижасида узил-кесил ҳал этилди. Европанинг бошқа мамлакатларида, 
жумладан Германияда ҳам феодализмга қарши қаратилган ҳаракат буржуа инқилобига 
олиб борган бўлмаса-да кишилик жамияти тарихида бошланаётган янги давр таъсиридан 
дарак берар эди. XVIII аср Европада тараққийпарвар кучларнинг чириган ўрта асрчилик 
тартибларига қарши кураши сиёсий тус олди. Бу эса адабиётда жангавор маърифатчилик 
руҳини олади. Ўзининг антифеодал моҳияти билан ажралиб турадиган маърифатчилик 
адабиёти феодализмга қарши курашаётган ҳали у вақтда прогрессив руҳда бўлган ва халқ 
ҳаракатидан фойдаланаётган буржуазиянинг фалсафий ва сиёсий таълимоти билан 
суғорилган эди. Англия ҳукумрон доираларининг босқинчилик урушлари ва колониал 
сиёсати ўша давр адабиётида Свифт ва Шеридан ижодида кескин ҳажв остига олинади. 
Ҳамма ерда бўлгани каби Англияда ҳам маърифатчилик ғояларининг кескин зиддиятлари 
кўзга ташланиб турар эди. Бу зиддият маърифатпарварлар олға сурган жамиятнинг 
гармоник ривожланиши ҳақидаги ғояси билан буржуа воқейлигининг амалдаги шарт-
шароитлари ўртасидаги номуносибликда кўринади. Ана шу туфайли Англия 
маърифатчилик мафкурасининг фалсафий асослари ҳам зиддиятли бўлган эди. Бу зиддият 
инглиз файласуфлари ва олимлари Томас Гоббс, Шефтсбери, Бернард Мандевиль 
кабиларнинг ижодида ўз аксини топди.
Француз маърифатпарварлари феодализмга қарши курашда якдил эдилар. Улар 
давлат тепасида маърифатли кишилар ўтириши керак деган ғояни илгари сурдилар. 
Маърифатпарварлар адабиётга янги қаҳрамон оддий халқ вакилларини олиб кирдилар. 
Уларнинг асарлари ўткир публицистикадан, сиёсий–фалсафий йўналишдаги повесть ва 
романлардан иборат. Театр саҳнаси француз маърифатпарварлари учун кураш майдони, 
жар солиш минбари бўлиб хизмат қилди. Улар аниқ, равшан, қисқа ва ўткир ибораларни 
адабий истеъмолда кенг қўлладилар. 
Немис адабиёти ва унинг вакиллари ўз асарларида феодал тартибларини черков ва 
диний таассубликни кескин қоралаб чиқишди. Немис адабиёти ва маданияти Лессинг ва 
Годшед, Геллерт ва Винкельман, Мендельсон ва Николай каби шоир ва ёзувчиларни 
«Бўрон ва тазйиқ» адабий ҳаракатининг ажойиб плеядасини, Гёте билан Шиллерни, немис 
мусиқасининг даҳолари Моцарт билан Бетховенни етиштиради.
Хуллас маърифатчилик адабиёти вакиллаари ўзларининг асарлари билан 
ҳукумронлик қилиб келаётган феодал тузумига зарба бериб жамият тараққиётини янг 
босқичга кўтарди. 
Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар. 


127 
1. Маърифатчилик адабиётининг асосий хусусиятлари нимадан иборат? 
2. Д.Дефонинг асарларида халққа муносабат қандай? 
3. Дефонинг педагогик қарашлари. 
4. Свифтнинг сатирик ёзувчи сифатида танилишига нима сабаб бўлган? 
5. Свифтнинг ижодий методи. 
6. Вольтернинг классицизм ва реализмга муносабати қандай? 
7. Руссонинг педагогик қарашлари. 
8. Шиллер асарларидаги исёнкорлик руҳи. 
9. Гёте асарларининг халқчиллиги нимада кўринади? 
10. «Фауст» асарининг фалсафий хусусиятлари нимада? 
Асосий адабиётлар 
1. О. Қаюмов ва Қ. Азизов Чет эл адабиёти тарихи. (XVIII XX асрлар) Т. 1987 й. 
2 . Мелехов О.В. История зарубежной литературы XVII-XVIII веков. М., 1974. 
3. Литературные манифесты западноевропейских классицистов. М., 1980. 
4. Мильтон Д. Потерянный рай. Самсон-борец. 
5. Корнель П. Сет. Горадце Никомит. 
6. Рассенжи. Андромаха. Федра. Гофоля.
7. Мольер Ж.Б. Тартюф. Дон Жуан. Мизантроп. Мнимы больной. Скупой. 
8. Лафонтен Ж. Масаллар. 
9. Буало Н. Шеър санъати. 
10. Кальдерон П. Саламейский алькальд. Жизнь есть сон. 
Қўшимча адабиётлар 
1. Аникст А. А. Дониель Дефо. М. 1957 й. 
2. Дубашинский И.А. Путешествия Гулливером. Джонатана Свифта. М. В.Ш. 1969 г. 
3. Нурматов Ў. Шиллер трагедиялари ўзбек тилида.Шарқ юлдузи.1985 й. 1 сон. 
 
Эллада қаҳрамонлари», Тошкент, «Ёш гвардия», 1976 йил. 


128 
(маъруза - 2 соат, семинар – 2 соат) 

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish