Муаммоли очерк
Режа:
1.
Ижтимоий ҳаётда муаммоли очеркнинг тутган ўрни ва аҳамияти
2.
Муаммоли очеркнинг асосий хусусиятлари.
3.
Муаммоли очеркига муаммонинг қўйилиши
4.
Бу турдаги очеркни ёзиш ва унга қўйиладиган талаблар.
Таянч сўз ва иборалар:
муаммо очерки,
прототип, очерк хусусиятлари,
очеркда деталь (нукта), эскиз.
Муаммоли очерк – даврнинг етилиб пишиб турган долзарб
муаммоларини дадил ўртага қўйиши, публицистик чўғдорлиги, бадиий
бўёқдорлиги билан ажралиб туради. Муаммоли очерк бадиий тўқима асосига
ҳам, конкрет воқеа асосига ҳам қурилиши мумкин – гап муаммонинг
ҳаётийлиги, долзарблигида. Рус адабиётида Овечкин анъаналарини А.Калинин,
В.Тендряков, Г.Радов, Ю.Чернеченко, А. Стреляный, А.Аграновский ва бошқа
адиблар давом эттириб, муаммоли очеркнинг бир қатор етук, ёрқин
намуналарини яратишди.
Ўзбек адиблари Н.Сафаров ва Ш.Убайдуллаевнинг “Реал ташаббуслар,
ҳаётий қаҳрамонлар” (“Гулистон” журнали, 1976 йил, 11-сон) очерки муаммоли
очеркнинг энг яхши намуналаридандир. Жасорат ва маҳорат билан ёзилган
ушбу асарда пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда мингтонначилик
ҳаракатининг сохта, ёлғон эканлиги далиллар оқали асослаб берилган,
ишонтирилган. Очерк айни турғунлик йилларида, қўшиб ёзишлар авжига
чиққан, энг ёмони, кўпчилик бунга кўникиб кетишган, эътибор бермай қўяёзган
бир даврда ёзилди, ўша кезларда бу ҳаққоний, муаммо кескин қўйилган
очеркнинг босилиб чиқиши қийин эди, лекин ўша пайтлар “Гулистон”га бош
муҳаррир бўлган таниқли адиб Асқад Муҳтор бутун масъулиятни бўйнига
олиб, асарни эълон қилади, В.Овечкин очеркларини эълон қилган машҳур шоир
“Навоий мир” журнали бош муҳаррири, машҳур шоир А.Твардовский
мардлигини қайтаради.
Очерк муаллифлари машина синаш станцияси мутахассислари билан
гаплашиб,
терим
агрегатларининг
имкониятларини
обдон
ўрганиб,
механизаторлар, бошқа одамлар билан мулоқатда бўлиб, аниқ рақамлар “ўжар”
далиллар келтириб, саккиз қаторли янги терим агрегати ҳали қўл урилмаган,
қийғос очилган пайкалда йиғим давомида кунига йигирма соатдан тиним
билмай ишлатилса, 300-350 тонна пахтани териб бериши мумкинлигини,
одамнинг жисмига, руҳиятига, маънавий иқлимга зарар бундай “рекорд”нинг
одамларга, жамиятга керак эмаслигини исботлаб беришган. Аччиқ ҳақиқат
очиқ айтилган, катта муаммо қўйилган ушбу очерк “мингтонначилик” деган
бемаъни ҳаракатнинг, рекордлар кетидан қувишнинг барҳам топишида асосий
рол ўйнайди. Истеъдодли адиб Дадахон Нурийнинг “Шаҳар ўртасида бир туп
оқ ўрик”, “Бўстонлиқни қутқаринг”, “Шаҳарга бомба керакми?” очерклари
“Шаҳар тегирмони” китобига кирган бошқа очерклари экологиянинг, теварак-
Публицистика
35
атрофни муҳофаза қилишнинг долзарб, пишиб етилган муаммоларини кескин
қўйилиши билан жамоатчиликнинг эътиборини қозонди.
Орадан ўттиз йилча ўтиб, замонлар ўзгарган, муносабатлар ўзгарган,
илиқлашган, мустақиллик туфайли борди-келдилар яхши йўлга қўйилган
даврда истеъдодли публицист Аҳмаджон Мелибоев АҚШ сафари ҳақида
туркум мақола, очерклар эълон қилди. Муаллиф сафарномасини “Йўл бўлсин,
Америка?” деб номлаган. Ўзбекистон халқ адиби Муҳаммад Али эса китобига
“Биз кўрган Америка” деб атаган, яхши режаларни кўзлаб, ишонч билан олға
бораётган одамга, юртга, миллатга яхши ниятли, холис одамларнинг “Ҳорманг”
дегани, ишига омад тилагани. Холис ният, ўзбекона тилак билдирилгани
асарлар сарлавҳасидан ҳам англашилиб турибди.
СССР парчаланиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жаҳон бизни, биз
жаҳонни яхшироқ таниий бошлагач, мамлакатлар ривожланиб, борди-келдилар
кучайгач, табиийки, сафарномалар ҳам кўпайди, йўл очеркини яхши
намуналари юзага келди ва келмоқда.
Йўл очерклари ичида радио йўл очерклари салмоқли ўринни эгаллайди.
Айтиш жоизки, газетада, журналда босилган, китоб бўлиб чиққан очерклар энг
аввл радиода эшиттирилади. Бунда радионинг спецификасига амал қилиб, асар
композицияси, услубига бир қадар ўзгартиришлар киритилади.
Мустақиллик йиллари Ўзбекистон радиоси катта тараққиётга эришди.
Ҳозирда тўртта канал мунтазам ишлаб, турфа эшиттиришлар бериб турибди.
Эшиттиришлар ичида очерклар, жумладан йўл очеркларининг ҳам ўз ўрни,
салмоғи бор. Хорижга эшиттиришларда, “Ватандош” студиясининг
материалларида ҳам сафарномалар учрайди.
Узоқ ва яқин хорижга борган ижодкор, одатда, сафарнома ёзади, ёзган
нарсасини энг аввал радиога беради. Кўп ҳолларда матнни ўзи ўқийди. Ўзи
ўқиганнинг таъсири бошқача бўлади. Радио очерк маҳоратини ўрганишда
таниқли шоир Ольга Бергольц, таниқли журналист Лазар Маграев, Ўзбек
журналисти Анвар Абдуллаев асарлари бўлғуси журналистларга кўп нарса
беради.
Хуллас, радио очерклар ичида йўл очерки, сафарнома муайян ўрин
эгаллайди.
Муаммо очеркининг асосий вазифаси жамият ҳаётидаги бирор-бир
ижтимоий - сиёсий, иқтисодий, маънавий муаммони топиб ёритиш, ўқувчида бу
борада яхлит тушунча ҳосил қилиш, мазкур муаммо бўйича жамотчилик
фикрини уйғотишдан иборатдир. Унда образ ва образлилик алоҳида хусусият
касб этади. Чунончи, бу хил очеркларда уларга мавзу қилиб олинган муаммолар
биринчи ўринда туради, кишилар образи ва тасвирий образлилик ана шу
муаммони очиб бериш учун хизмат қилиши лозим. Муаммо очерки учун шу
замонга тааллуқли ва очилиши зарур бўлган масала, муаммоларгина олиниши,
муаллиф томонидан малакали ҳал этиш йўллари холис кўрсатиб берилиши
лозим. Бунинг учун очеркчи ўзи кўтариб чиқаётган масала, муаммони ва у
тегишли бўлган соҳани чуқур билиши, мустақил фикрга эга бўлиши лозим.
Бундай очеркларда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий тадқиқот асосий
роль ўйнайди. Муаммо очерки рус адабиёти ва матбуотида кенг тарқалган.
Публицистика
36
Масалан, А.Чехов, Г.Успенский, кейинги давр очеркчиларидан В.Овечкин, А.
Аграновскийларнинг қатор очерклари бунга мисол бўла олади. Ўзбек
матбуотида ҳам И.Раҳим, Ж. Абдуллахонов ва бошқаларнинг Орол денгизи
муаммолари, қарши чўлининг ўзлаштириш масалалари ва бошқа мавзулардаги
муаммо очерклари маълум.
Мустақиллик даврида республикамизда амалга оширилаётган улкан
ижтимоий-сиёсий иқтисодий ва маънавий ислоҳотлар, саноат, қурилиш
соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалигимизни
қайта қуриш борасидаги катта тадбирлар, фан-техника, соғлиқни сақлаш,
таълим ва ҳаётимизнинг бошқа соҳаларидаги тез суръат билан қилинаётган
ишлар, янгиликлар очеркчиларимиздан янги-янги муаммолар кўтарилган,
чуқур мулоҳаза, мушоҳада ва таклифларга бой очерклар яратишни талаб
этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |