50
катта тажрибага эга малакали мутахассислар таклиф этилади. Ушбу комиссия
эмитентларнинг қимматли қоғозларини гурущга ажратиш учун уни экспертиза қилади ва
савдога қўйиш учун лицензия беради. Биржанинг расмий биржа рўйхатида савдога
қўйиладиган фонд бойликлари олтита асосий гурущга бўлинган. Улар қуйидагилардан
иборат:
1. Экспертизадан ўтган молиявий барқарор эмитентларнинг «листинг»
категориясига
киритилган қимматли қоғозлари. (АТ «Пахта банк», РИАТ «/аллабанк», АТ
«Ўзсаноатқурилишбанк» ва бошқалар)
2. Экспертизадан ўтган, лекин баъзи параметрлари билан «листинг» талабларига жавоб
бера олмаган эмитентларнинг «листинг олди» тоифасига киритилган қимматли қоғозлари.
(республикадаги кўплаб акциядорлик жамиятлари).
3. Экспертизадан ўтмаган «листинг олди» талабларига жавоб бера олмаган
эмитентларнинг «листингдан ташқари» тоифасига киритилган қимматли қоғозлар;
4. Экспертизадан ўтмаган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси
кўрсатмасига асосан биржа савдоларига қўйиладиган давлат қимматли қоғозлари;
5. Экспертизадан ўтмаган ва биржа савдоларига қўйиладиган хусусийлаштирилаётган
давлат корхоналарининг қимматли қоғозлари;
6. Биржа томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларига асосан савдога қўйиладиган брокер
ўринлари.
Таъкидлаб ўтганимиздек, биржанинг асосий фаолияти қимматли қоғозлар бозорида
мавжуд қимматли қоғозларнинг бозор бахосини белгилаш ва уларга доир маълумотларни
керагича тарқатишдан иборатдир. Қимматли қоғозларнинг
бозор бащосини бозор
конъюктурасидан келиб чиққан щолда аниқлаш котировка дейилади. Қимматли қоғоз
нархини котировкалаш фонд биржалари томонидан марказлаштирилган тартибда,
шунингдек биржадан ташқари бозорда дилерлар томонидан амалга оширилади. Фонд
биржалари қимматли қоғозлар нархини котировкалашда битимнинг нархини, қимматли
қоғоз курсини, қимматли қоғоз бўйича талаб ва таклиф нархини қайд қилиш, нархларнинг
энг баланд ва энг паст даражаларини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Амалдаги
қонунчиликка асосан қимматли қоғозлар нархларини эмитентларнинг ўзлари томонидан
котировкалашига йўл қўйилмайди.
Қимматли қоғозлар нархини котировкалашнинг мощиятини қуйидаги схемада кўриш
мумкин.
1-чизма
1.
Ўтган
кундаги
биржа
савдосидаги қайд этилган бащо
даражаси.
2. Қимматли қоғозлар бозорининг ўтган
вақтдаги конъюктураси (қимматли қоғозларга
бўлган талаб ва таклиф нисбати)
3.
Қимматли
қоғозлар
бахосининг
бугунги
кундаги
бащолари даражаси.
4. Қимматли қоғозлар бозорининг жорий
кундаги конъюктураси (қимматли қоғозларга
бўлган талаб ва таклиф нисбати)
Биржада ўтган
кундаги савдо натижалари, яъни щар бир қимматли қоғоз бўйича
шаклланган бащо, унга бўлган талаб ва таклиф нисбати биржанинг расмий рўйхатига
киритилади ва барча манфаатдор шахсларга тарқатилади. Шунга асосан барча манфаатдор
шахслар (брокер, дилер ва инвесторлар) бу рўйхатга асосан қимматли қоғозларнинг бугун
қайд этиладиган, бащосини аниқ даражада билишлари мумкин. Шунинг учун биз юқорида
келтирган чизманинг 1-нчи ва 2-нчи секторидаги маълумотлар
фонд биржасидаги бугунги
савдоларда қимматли қоғозлар бащосини котировкалашнинг мощиятини ташкил этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, муддатли битимларда (опцион, фъючерс) қимматли
қоғозлар бащоси – котировкасининг ащамияти кассали битимлардан фарқ қилади. қимматли
қоғозларни кассали битимларида хисоб-китоблар бугунги қайд этилган нархларда амалга
оширилади. Қимматли қоғозларнинг муддатли битимларида эса хисоб-китоб келажакда