65
2-чизма
Фонд бозори иштирокчилари уртасида клирингни амалга ошириш тартиби
Кимматли когозлар савдосини ташкил этувчи
("Тошкент" РФБ, "Элсис-савдо" ЭСВТ)
Сотувчи
Харидор
6
1
1
3
1
4
1
2
Сотувчини
нг
инвестиция
воситачиси
Харидорин
нг инвестиция
воситачиси
2
"Элсис-клиринг" хисоб-китоб палатаси
2
5
5
1
1
1
1
4
15
17
3
4
9
1
6
1
8
2
1
1
0
1
9
2
0
2
0
8
Депозитарий
2
1
7
67
1.
“Элсис-клиринг” хисоб клиринг палатаси
мижоз ва унинг инвестиция
воситачиси билан битим (харидор-сотувчи) имзоланади.
2.
Хисоб клиринг палатаси улар учун хисобварағи очади. Бунинг учун
инвестиция воситачиси ўз мижозини махсус карточкасини палатага топшириши шарт. Ушбу
карточкада мижознинг қуйидаги маълумотлари бўлиши керак:
юридик шахслар учун уларнинг солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ва
жисмоний шахслар учун унинг паспорт маълумотлари;
мижознинг банки реквизитлари,
хисобварағи рақами, тижорат банки коди (МФО), банкнинг номланиши; мижознинг
депозитар
реквизитлари, шартнома тузган депозитарийнинг номланиши, марказий
депозитарийдаги савдо депо-хисоб рақами, мижознинг депо-хисобрақами.
3. Хисоб клиринг палатаси хисобварағи очиб, ундаги маълумотларнинг реквизитларини
таққослаш учун Марказий Депозитарийга савдо депо-хисобрақамига юборади;
4. Таққослаш тугагандан кейин хисобварағи “очилди” деб хисобланади;
5. Хисоб-клиринг палатаси очилган хисобварағи тартиб рақамини инвестиция
воситачисига етказади;
6. Инвестиция воситачиси хисоб-клиринг палатасидан олинган хисобварағи
тартиб
рақамини ўз мижозига етказади.
7. Мижоз хисоб-клиринг палатасида очилган суб хисоб-рақамига пул тўловини ўтказади
ва тўловнинг мақсадини кўрсатади;
8. Сотувчи ёки унинг инвестиция воситачиси ўз депозитарийсига қимматли қоғозлар
депо-хисобварағини блокировка қилишга кўрсатма беради ва кўрсатма мақсадини ёзма
равишда хабар қилади;
9. Хисоб-клиринг палатаси Марказий Депозитарийдан блокировка қилинган қимматли
қоғозлар тўғрисидаги маълумотни олади ва уни хисобвараққа киритади;
10. Хисоб-клиринг палатаси тижорат банкидан депонент қилинган пул маблағлари
тўғрисидаги маълумотни олади ва уни хисобвараққа киритади;
11. Хисоб-клиринг
палатасининг
маълумотлар
хизмат
бўлими
инвестиция
воситачиларига ўзларида мавжуд депонент қилинган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари
тўғрисидаги маълумотларни етказади;
12. Хисоб-клиринг палатаси савдо тизимига ўзларида мавжуд депонент қилинган
қимматли қоғозлар ва пул маблағлари тўғрисидаги маълумотни етказади;.
13. Инвестиция воситачилари ўртасида савдо тизимида қимматли қоғозлар олди-сотдиси
бўйича битим тузилади;
14. Савдо тизими хисоб-клиринг палатасига қайд этилган савдо битимлари реестрини
етказади;
15. Хисоб-клиринг палатаси савдо натижаларига асосан харидорнинг хисобварағидаги
пул маблағларини 30 фоизини блокировка қилади;
16. Хисоб-клиринг палатаси Марказий Депозитарийга савдо натижаларига асосан
қимматли қоғозларни “савдо натижаларига асосан блокировка қилинди”
холатига киритиш
тўғрисида кўрсатма беради;
17. Хисоб-клиринг палатаси беш банк куни муддатида битим иштирокчиларининг хисоб-
китобини олиб боради. Агарда битимга асосан пул маблағлари етарли бўлса у сотувчининг
хисобварағига ўтказилади ва унга асосан етказиб бериладиган қимматли қоғозлар харидор
хисобварақига ўтказилади;
18. Марказий Депозитарийга қимматли қоғозларни харидорга ўтказиб бериш тўғрисида
кўрсатмани беради;
19. Хисоб-клиринг палатаси ўз банкига сотувчининг хсобварағига пул маблағларини
ўтказиб бериш тўғрисида кўрсатмани беради;
20. Хисоб-клиринг палатаси ўз банкидан кўрсатмага асосан ўтказиб берилган пул
маблағлари тўғрисидаги маълумотни олади ва хисобвараққа киритади.
21. Хисоб-клиринг палатаси Марказий Депозитарийсидан
харидорга етказиб берилган
қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотни олади ва уни хисобвараққа киритади.
68
Шундай қилиб, “Элсис-клиринг” хисоб-клиринг палатаси қимматли қоғозлар олди-
сотдиси бўйича барча жараёнларни назорат қилади ва тузилган хисоб-китоб хужжатларини
бажариш учун юборади. Клирингда қимматли қоғозларни етказиб бериш учун пул
маблағларини ўтказиб бериш учун хисоб-китоб хужжатлари расмийлаштириш хисобланади.
Бундай хужжатларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари савдо
тизими ва хисоб-клиринг
палатаси томонидан белгиланади. Бу расмийлаштиришда керак бўладиган хужжатлар сони,
тўлов тури ва қимматли қоғозларни етказиб бериш тўғрисидаги қоидалари савдо тизими
томонидан ўрганилади ва томонлар учун уни амалга ошириши шарт бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: