27
талаб этилмайди. Бу муассасалар қимматли қоғозлар бозорида ўзининг
асосий фаолиятини
юритишлари учун ўзларига тегишли ваколатли давлат органидан махсус рухсатномага эга
бўлиш лозим. Асосий фаолият кўрсатиш учун нотариал ва адвокат конторалари Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигидан, аудитор ва суғурта компаниялри Ўзбекистон
Республикаси Молия Вазирлигидан, тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий
Банкидан щамда нашриётлар, газета ва журналлар Ўзбекистон республикаси Давлат нашриёт
Қўмитасидан махсус рухсатнома олишлари лозим. Қимматли қоғозлар бозорида бу
кўмаклашувчи муассасаларнинг фаолияти ушбу бозордаги битимлар иштирокчиларининг
хисоб-
китобларини амалга ошириш, эмитентлар хисоботларини текшириш ва уни расмий
тасдиқлаш, қимматли қоғозлар бўйича ўрнатилган тартибда олди-сотди, алмаштириш, хадя
этиши расмийлаштириш, бўлажак сармоядорларга
керакли маълумотларни етказиш, фонд
бозоридаги фаолиятни ошкора этиш ва бошқалар киради.
Қимматли қоғозлар бозорининг махсус инфратузилмасига-қимматли қоғозлар бозорида
ўз фаолиятини асосий фаолият сифатида амалга оширувчи махсус малакали инвестиция
институтлари киради. Бундай махсус инвестиция институтларига қуйидагилар киради:
1.Инвестиция маслащатчиси;
2.Инвестиция воситачилари;
3.Инвестиция
компаниялари;
4.Инвестиция фондлари;
5.Бошқарувчи компанияси;
6.Депозитарийлар;
7.Қимматли қооғозларни реестрини сақловчиси;
8.Хисоб-клиринг палатаси;
9.Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси.
Биз юқорида санаб ўтган инвестиция институтлари қимматли қоғозлар бозорида
амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ва бу фаолиятни амалга ошириш учун махсус
лицензия олгандан сўнг иш юритиши мумкин. Ўз фаолиятида
ваколатига кирмаган
операцияларни амалга ошириш қонунан таъқиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан инвестиция
институтлари қимматли қоғозлар бозорида фаолият олиб боришлари учун ваколатли
органларидан махсус лицензияга щамда контингентида махсус малака шаходатномаларига
эга мутахассиларга эга бўлиши шарт хисоблнади.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, қимматли қоғозлар
бозори мамлакатда
бир йўла икки вазифани амалга оширмоқда. Биринчидан, у иқтисодиётнинг амал қилиш
самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда, иккинчидан қимматли қоғозлар
бозори ёрдамида ижтиомий хусусиятга эга бўлган қатор мущим муаммолр щам щал
этилмоқда. Бу омиллар эса қимматли қоғозлар бозорини, унинг мощиятини янада чуқурроқ
ўрганишни тақозо этади.
Таянч сўз ва иборалар.
Қимматли қоғозлар бозори, щалқаро ва минтақавий қимматли қоғозлар бозори, миллий
ва худудий қимматли қоғозлар бозори, қимматли қоғозларнинг аниқ шаклидаги бозори,
давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар бозори, қимматли қоғозларнинг бирламчи ва
хосилавий бозори, қимматли қоғозларнинг
бирламчи ва иккиламчи бозори, қимматли
қоғозларнинг уюшган ва уюшмаган бозори, қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан
ташқари бозори, қимматли қоғозларнинг анъанавий ва компьютерлаштирилган бозори,
қимматли қоғозларнинг муддатли ва кассали бозори, қимматли қоғозлар бозорининг умумий
инфратузилмаси, қимматли қоғозлар бозорининг махсус инфратузилмаси.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Қимматли қоғозларнинг қандай турларини ажрата оласиз?
2. Улушли ва қарз қимматли қоғозларининг фарқи нимада?
3. Оддий акциянинг қандай хусусиятлари мавжуд?
28
4. Ўтказма векселнинг оддий векселдан қандай фарқлари мавжуд?
5. Депозит сертификатларининг мохияти нима?
6. Хазина мажбуриятларининг мохияти нимада?
6. Облигациялар бозорига характеристика беринг?
7. Вексел ва вексел муомаласи нимани нглатади?
8. Қимматли қоғозларни фойдалилиги,хисоб методлари қандай?
9.Акция бозорига тариф беринг?
Тавсия этиладиган адабиётлар.
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада
юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер»
2008.
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001.
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития.
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: