55
-биржада савдо олиб борувчи махсус биржа брокерлари тизими мавжуд эмас. Қимматли
қоғозлар билан барча тўғридан – тўғри операцияларни
биржа аъзоси хисобланган
вакилликлар олиб боради:
-биржанинг яна бир хусусияти, унинг аъзолари бўлиб асосан мамлакатнинг бешта йирик
тижорат банки хисобланади. Хорижда бу банклар «ринг бэнкс» деб аталади. Биржанинг
аъзоси хисобланган 134 та брокер қимматли қоғозлар билан савдо қилишга хақли, лекин
барча операциялар «ринг бэнкс» лар орқали амалга оширилади:
-Цюрих фонд биржаси асосан облигациялар савдоси билан шуғулланади. Шуни
таъкидлаш лозимки савдога асосан номи ёзилмаган, яъни тақдим этувчига облигациялари
қўйилади.
Германияда эса биржа фаолиятини марказий ва махаллий тоифага бўлиш тўғрисидаги
қонунчилик мавжуд эмас. Қимматли қоғозлар билан савдо - сотиқни асосан йирик тижорат
банклари олиб борадилар. Германияда қимматли қоғозлар савдоси хажми бўйича биринчи
ўринни Франкфурт фонд биржаси эгаллайди. Бу биржа савдо хажми бўйича дунёда Нью-
Йорк, Лондон, Цюрих фонд биржасидан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди. Франкфурт фонд
биржаси фаолиятида биржа аъзолари хисобланган мамлакатнинг
йирик тижорат банклари
қимматли қоғозлар билан тўлиқ ва тўғридан - тўғри савдони олиб борадилар. Биржада
асосий ўринни қарз қимматли қоғозлари (облигациялар) савдоси айланмаси ташкил этади.
Хозирги вақтда АҚШ ва Европа фонд биржалари ўз фаолиятини байналминалаш
хисобига кенгайтиришга интилсалар, Токио фонд биржаси ўз фаолиятида хорижий
сармоядорлар учун ёпиқлиги билан ажралиб туради.
Японияда қимматли қоғозлар савдосининг 20 фоизи
Токио фонд биржасида амалга
оширилади. Ушбу биржада 100 та брокерлик фирмалари фаолият кўрсатади. Уларнинг ичида
энг йирик ва машхурлари «Номура», «Дайва», «Никко» ва «Ямаха» лар биржада қимматли
қоғозлар билан савдолар хажмининг 60 фоизини амалга оширадилар. Шунинг учун Токио
фонд биржаси фаолиятида ўзига хос олигополия мавжуд.
АҚШ ва Европа фонд биржаларидаги брокерлардан фарқли равишда Японияда,
хусусан Токио фонд биржасида брокерлар қатъий белгиланган комиссион хақ оладилар.
Бундан ташкари, биржада брокерлар хар куни белгиланган минимум миқдорида савдо
битимларини амалга оширишлари шарт. Токио фонд биржасида қимматли қоғозлар билан
савдони инвестиция воситачиси хисобланган брокер олиб боради. Бундан ташқари
биржанинг ўзига
хос хусусияти шундан иборатки, унда қимматли қоғозларга бахолар
котировкаси қатъий чекланган ва савдо битимлари бўйича хисоб-китоб узоги билан 3
календар кунида амалга оширилиши шарт.
Таянч сўзлар.
Фонд биржаси – бу қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларнинг нормал
щаракатланишига етарли шарт-шароитлар яратиш, қимматли қоғозларнинг бозор нархини
аниқлаш (қимматли қоғозларнинг таклиф ва талаб ўртасидаги
мувозанатини белгиловчи
нархни), қимматли қоғозлар тўғрисидаги зарурий маълумотларни тарқатиш ва қимматли
қоғозлар бозори қатнашчиларининг малакасини оширишга имконият яратишга эга бўлган
ягона ташкилотдир.
Делистинг – эмитентнинг қимматли қоғозини биржа расмий маълумотига киритилган
тоифадан вақтинча ёки бутунлай чиқаришдир.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Фонд биржасининг мохияти нима?
2. Фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
3. Қимматли қоғозлар бахосининг котировкаси мохияти нимада?
4. Қимматли қоғозлар листинги нима?
56
5. Делистинг жараёни нималардан иборат?
6. Нью-Йорк фонд биржасинингфаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан
иборат?
7. Лондон фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
8. Цьюрих фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
9. Франкфурт фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан
иборат?
10. Токио фонд биржасининг фаолиятини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
11. Моливий бозорда савдо системасини ривожланиши? (9763)
12. Акциянерлик жамиятларини ривожланиш тирихи. (9764)
13. Акциянерлик жамиятларини бошқариш. (9767)
14. Акциянерлик жамиятларида дивидент сиёсати. (9769) Тавсия этилган адабиётлар.
Тавсия этиладиган адабиётлар.
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини
янада юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер»
2008.
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001.
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития.
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: