32
амалдаги 15 фоизли ставка нисбатан юқори ставка бўлиб, депозитларнинг суммаси ва
муддатига боғлиқ равишда табақалаштирилмаган. Мазкур 15
фоизли ставкани нисбатан
юқори дейишимизнинг сабаби шундаки, ривожланган мамлакатларда ва ўтиш
иқтисодиёти мамлакатларининг кўпчилигида мажбурий захираларнинг сезиларли
даражада паст ставкалари қўлланилади. Масалан, еврозонага кирувчи барча
мамлакатларнинг тижорат банклари учун Европа Марказий банки томонидан 2,0 фоизли
мажбурий захира ставкаси қўлланилади
23
. Евро муомалага киритилгунга қадар Европа
Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлган мамлакатларнинг ичида мажбурий захира ставкаси нисбатан
Италия ва Испанияда юқори эди (20 фоизгача). Бунинг асосий сабаби бўлиб,
инфляциянинг йиллик даражасини ушбу иккала мамлакатда ЕИнинг бошқа
мамлакатларига нисбатан сезиларли даражада юқори эканлиги ҳисобланарди.
Ўзбекистонда эса, мажбурий захира ставкаларининг даражасини белгилашда инфляция
омилини ҳисобга олишга зарурият йўқ. Чунки мамлакатимизда инфляциянинг мўътадил
даражасини таъминлашга муваффақ бўлинган. Масалан, инфляциянинг йиллик даражаси
2003 йилда 3,8 фоизни, 2004 йилда 3,7 фоизни, 2005 йилда 7,8 фоизни, 2006 йилда эса, 6,8
фоизни ташкил этди
24
.
Шуниси ҳарактерлики, айрим МДҲ давлатларида (Россия, Қозоғистон) сўнгги
йилларда марказий банкларнинг мажбурий захира
ставкаларини пасайиб бориши
кўзатилмоқда. Масалан, Россия Федерацияси Марказий банки томонидан тижорат
банкларининг рублдаги депозит ҳисобрақамларининг қолдиқларига нисбатан мажбурий
захира ставкаси 2004 июлнинг 8 июлидан бошлаб 3,5 фоиз қилиб белгиланди. Ҳолбуки,
2004 йилда мажбурий захира ставкаси 7 фоиз эди
25
.
Халқаро банк амалиётида мажбурий захира ставкаларини депозитларнинг
суммаси ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштириш тартиби кенг қўлланилади.
Масалан, АҚШ банк амалиётида паст захира ставкалари (3%) 179 кундан ортиқ муддатга
жалб қилинган муддатли депозитларга нисбатан қўлланилади, 179 кунгача муддатга жалб
қилинган муддатли депозитлар учун 5 фоизли ставка жорий этилган. Суммаси 5 млн.
доллардан 52 млн. долларгача бўлган трансакцион депозитларга нисбатан 3 фоизли
мажбурий захира ставкаси қўлланилгани ҳолда, суммаси 52 млн. доллардан юқори бўлган
трансакцион депозитларга 10 фоизли захира ставкаси қўлланилади
26
. Демак, трансакцион
депозитнинг суммаси қанчалик катта бўлса, мажбурий захира
ставкаси унга нисбатан
шунчалик юқори белгиланади. Бу эса, хорижий валюталарга нисбатан жорий депозит
ҳисобрақамларининг қолдиқлари сифатида юзага келадиган талабнинг миқдорини
камайтиришга хизмат қилади. Муддатли депозитларга нисбатан паст захира
ставкаларининг белгиланиши мажбурий захира ставкаларининг тижорат банкларининг
депозит базасига нисбатан юзага келадиган салбий таъсирига барҳам беради ва ўз
навбатида, тижорат банкларининг муддатли депозит ҳисобрақамларидаги маблағлар
миқдорининг ошишига, жорий депозит ҳисобрақамларидаги маблағлар миқдорининг
камайишига олиб келади. Бу эса, миллий валюта курсининг барқарорлигига ижобий
таъсир кўрсатади.
Буюк Британия, Япония, Канада, Люксембург,
Швецияда мажбурий захира
сиёсатидан
Марказий
банк
пул-кредит
сиёсатининг
инструменти
сифатида
фойдаланилмаслигининг асосий сабаби, фикримизча, мазкур мамлакатларда пул-кредит
сиёсатининг очиқ бозор сиёсати, қайта молиялаш сиёсати, валюта сиёсати каби анъанавий
инструментларидан фойдаланиш амалиётининг такомиллашганлигидир. Шу сабабли,
мазкур мамлакатларда мажбурий захира ставкалари орқали тижорат банкларининг
23
European Central Bank Report 2002. –Fr/M.: 2003.
24
Ўзбекистон Марказий банкининг йиллик ҳисобот маълумотларидан олинди. –Тошкент, 2007.
25
Основные направления единой государственной денежно-кредитной политики на 2005 год //
Деньги и
кредит. –№11, 2004. с. 14.
26
Энциклопедия банковского дела и финансов. Изд. 10-е. Под. ред. Ч.Дж. Вулфел. Пер. с англ., 2000. с. 17.
33
депозит базасига таъсир қилиш йўли билан уларнинг кредит экспансиясини жиловлаш
зарурияти мавжуд эмас.
Шуниси ҳарактерлики, мажбурий захира ставкаларини депозитларнинг суммаси
ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштириш захира талабномалари миқдорини
ҳисоблаш ва унинг тўғри ҳисобланаётганлиги устидан Марказий банк назоратини амалга
оширишни қийинлаштиради. Аммо қийинчиликдан қочиб, захира ставкаларини
табақалаштирмаслик
мажбурий
захира
сиёсатидан
фойдаланиш
амалиётини
такомиллаштириш имконини бермайди.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги
мажбурий захира сиёсатининг сўмнинг алмашув курсига
нисбатан салбий таъсирининг
икки жиҳати мавжуд:
1. Мажбурий заҳира ставкаларининг сўмдаги депозитларнинг ҳар бир тури бўйича
(трансакцион депозитлар, жамғарма депозитлари, муддатли депозитлар) уларнинг
суммаси ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштирилмаганлиги трансакцион
депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги салмоғининг юқори даражада сақланиб
қолаётганлигининг асосий сабабларидан биридир. Чунки муддатли депозитларга нисбатан
паст даражадаги захира ставкаларининг қўлланилмаслиги тижорат банкларига мазкур
депозитларга тўланадиган фоиз ставкаларини ошириш имконини бермайди.
Натижада,
жорий депозит ҳисобрақамларидаги маблағларнинг миқдори йириклигича қолаверади. Бу
эса, хорижий валюталарга нисбатан юқори даражадаги талабни юзага келтиради.
2. Тижорат банкларининг хорижий валютадаги депозитларига нисбатан мажбурий
захира талабномаларининг жорий этилганлиги уларнинг хорижий валютадаги
маблағларни муддатли ва жамғарма депозит ҳисобрақамларига жалб этиш имкониятини
янада пасайтиради. «Янада» дейишимизнинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда
республикамиз тижорат банклари томонидан жалб этилган хорижий валютадаги муддатли
депозитларнинг асосий қисми хорижий банкларга депозит сифатида жойлаштирилмоқда.
Хорижий банклар эса, бу депозитларга бозор ставкалари (LIBOR, FIBOR)да фоиз тўлайди.
Депозитларнинг бозор ставкалари эса сезиларли даражада паст бўлиб, Ўзбекистон ички
бозорида хорижий валюталардаги депозитларга бўлган талабни ифода этмайди. 2006
йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамиз тижорат банклари томонидан хорижий
валюталардаги депозит ҳисобрақамларига жалб этилган маблағларнинг 90 фоиздан ортиқ
қисми хорижий банкларга LIBOR бўйича жойлаштирилди
27
. Демак,
республикамиз
тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларга фоиз тўлаш имконияти
халқаро ссуда капиталлари бозори ставкаларининг даражаси билан чегараланган.
Ҳозирги
даврда
республикамизнинг
тижорат
банклари
трансакцион
депозитлардан тўғридан-тўғри, яъни муддатли депозит шартномаси тўзмасдан туриб
кредит ресурси сифатида фойдаланишмоқда. Бу эса, банкларнинг барқарор ресурс
манбаларини қидириб топишдан манфаатдорлигини пасайишига сабаб бўлмоқда.
Ҳолбуки, АҚШ банк амалиётида ҳам, Ғарбий Европа мамлакатларининг банк амалиётида
ҳам трансакцион депозитлардан тижорат банкларининг фаолиятида тўғридан-тўғри
фойдаланиш таъқиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: