Вазирлиги Тошкент Молия Институти



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/38
Sana19.10.2022
Hajmi1,06 Mb.
#854022
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
15-y-Pul-kredit-orqali-muvofiqlashtirish-darslik-T.M.Qoraliyev-T.2007

6.2
 
Касса прогнозини ҳисоб-китоб қилиш ва унга амал қилишнинг назорати 
Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини прогноз қилиш 
мамлакатимиздаги банклар касса оборотлари прогнозини тўзиш йўли билан амалга 
оширилади.
Республикамиз Марказий банки ва МБ ҲББ, шунингдек тижорат банклари 
тегишли ҳудуд бўйича касса оборотлари прогнозини амалга оширади ва пул
муомаласи ҳолатини тахлил қилади. 
Республикамиздаги банклар, касса оборотларининг прогнози мамлакатимиз 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг тахмин қилинаётган ҳисоб-китоби ҳамда 
республика бюджети кўрсаткичлари асосида тўзилади. 
Банклар касса оборотларининг чораклик прогнозини тўзиш учун банкда асосий 
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига эга бўлган юридик шахслардан касса 
буюртманомаларини оладилар. 
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат
банклари прогноз қилинаётган чоракнинг бошланишидан 30 кун
олдин асосий талаб 
қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатилаетган юридик шахслардан 1-
иловадаги шакл бўйича касса буюртманомаларини оладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Миллий 
хавфсизлик хизмати, фавкулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва 
ташкилотлари (савдо ва томоша ташкилотлари бундан мустасно) банкларга прогноз 
қилинаётган чоракда тушадиган ҳамда бериладиган нақд пулларнинг умумий суммаларига 
доир маълумотларни маълум қиладилар Банклар бу суммаларни касса оборотлари 
прогнозига «Бошқа тушумлар» ва «Иш ҳақига берилган нақд пуллар» моддалари бўйича
киритадилар. 
Касса оборотлари тушум манбалари ва чиқимлар таркиби бўйича 4-иловадаги 
шаклга мувофиқ қайдномада жамланади. 
Касса буюртманомаларида кўрсатилган тўловлар суммаси юридик шахсларга 
факат ушбу буюртманомалар чегарасида нақд пуллар берилишини англатмайди. 
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари 
юридик шахслар фаолиятининг прогноз ҳисоб-китоблари ҳамда пул тушумларини
кўпайтириш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг кассаларига тушадиган
пулларнинг тўлиқ ҳисобга олинишига алоҳида эътибор бериб, юридик шахслардан 
олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқадилар. 


61 
Банклар юридик шахслардан олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқиш 
натижалари бўйича зарур бўлса ва мижозлар билан келишган ҳолда уларга аниқликлар 
киритадилар.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга депозит ҳисобварақлардан нақд 
пулларнинг ўзлуксиз берилиши тижорат банкларининг чорак, ярим йиллик ва умуман 
йиллик иш якунларини сарҳисоб қилишда улар фаолияти самарадорлиги ва 
ишончлилигини баҳолашнинг энг муҳим мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Тижорат банклари пул муомаласининг ҳолатини мунтазам ўрганадилар ва 
тахлил қиладилар ҳамда уни мустаҳкамлаш учун амалий чоралар кўрадилар, аҳоли ва 
хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини уларнинг
талаби бўйича узлуксиз

қондирилишини таъминлайдилар. 
Тижорат банклари жисмоний шахсларнинг бўш пул маблагаларини омонатларга 
жалб қилишга, жисмоний шахслар даромадларининг нақд пулсиз тартибда 
омонатларга ўтказилишини кенгайтиришга, товар ва хизматлар учун нақд пулсиз 
ҳисоб-китобларни ривожлантиришга, қаратилган фаолиятни амалга оширадилар.
Шунингдек, юридик шахслар билан келишган ҳолда уларнинг кассаларидаги нақд
пул қолдиги лимитлари, пул тушумларини банкка топшириш тартиби ва
муддатларини белгилайдилар. 
Ҳамда нақд пул маблағларининг ҳар куни келиб тушиши устидан доимий 
мониторинг амалга ошириб, хақиқатда тушган тушумлар ва берилган нақд 
пулларнинг касса оборотларининг прогноз ҳисоб-китобларидан фарқ қилиш
сабабларини таҳлил қиладилар ҳамда нақд пул тушумларининг кўпайишини
таъминлаш чораларини кўриб нақд пул захиралари ҳолати ва улардан фойдаланишни
тезкорлик билан бошқарадилар, шунингдек бўш нақд маблағлар етарли ҳажмда 
бўлишини таъминлаш мақсадида улардан оқилона фойдаланишни амалга оширадилар.
Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари 
пул муомаласининг ҳолатини ҳамда бу ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичларни тахлил 
қилиш асосида пул муомаласини барқарорлаштириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи 
субъектларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини ўзлуксиз қондиришга қаратилган 
таклифларни ишлаб чиқишлари ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари 
муҳокамасига қўйишлари мақсадга мувофиқдир. 
МБ ҲББ пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш, мақсадида
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги тижорат банкларининг 
фаолиятини мувофиқлаштириб унинг мониторингини олиб борадилар. 
Аҳоли ва мулкчилик шаклларидан қатьий назар хўжалик юритувчи субъектларга 
нақд пулларни бериш уларнинг депозит хисобварақларидаги маблағлар чегарасида тўлов 
хужжатларида кўрсатилган максадлар учун амалга оширилади. 
Банклар аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг 
биринчи талаби бўйича ўзлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда улар нақд пулларни 
бериш биринчи навбатда иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларга, пенсия нафака, 
стипендия, хизмат сафари ҳаражатлари шунингдек, ахоли омонатларини тўлаш учун
амалга оширадилар. 
Юридик шахслар томонидаи банкдан олинган нақд пулларнинг кирим қилиниши 
ва сарфланиши, юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларида 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Жисмоний шахсларга, уларнинг, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан 
боғлиқ бўлмаган фаолияти учун берилиши лозим бўлган нақд пуллар уларнинг 
Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонат хисобварақларига ўтказилиши мумкин. 
Юридик шахслар б а н к к а ж а м о а шартномасида ёки бошқа локал меъёрий 
хужжатларда назарда тутилган, меҳнатга ҳақ тўлашнинг муддатлари тўғрисида 
маьлумотларни тақдим этадилар. Кўрсагилгаи маълумотлар юридик шахсларга тақдим
этиладиган касса буюртманомаларида хабар қилинади. 


62 
Юридик шахслар билан меҳнатга хак тўлаш учун нақд пул беришнинг аниқ 
муддатларини келишиш пайтида банклар юридик шахсларга жамоа шартмомалари ёки 
бошқа локал меьёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган меҳнатга ҳак тўлаш
муддатларини хисобга олган ҳолда, пул беришни бутун
банк бўйича ойдаги кунларга 
мумкин қадар бир меьёрда тақсимлаш зарурлигини хисобга оладилар. 
Банклар юридик шахсларга мехнат хаки тулаш учун белгиланган муддатдан 
олдин нақд пул берилишига йўл қўймайди, ушбу ҳолат йўриқномада назарда тутилган 
ҳоллар бундан мустасно. 
Бюджет ташкилотларига меҳнатга хак тулаш учун пул бериш, агар бюджет 
ташкилотининг жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий хужжатларида бошқа 
тартиб назарда тутилмаган бўлса ойда икки марта: ойнинг биринчи ярми учун - шу 
ойнинг 16-20 кунларида ва ойнинг- иккинчи ярми учун - кейинги ойнинг 1-5 кунларида 
амалга оширилади. 
Ҳар бир бюджет ташкилоти учун юқорида кўрсатилган пул бериш даври 
доирасида уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда меҳнат хақи тўланадиган 
аниқ муддат белгилаб қўйилиши керак
Барча бошқа юридик шахсларга пул бериш муддатлари жамоа шартномалари ёки 
бошқа локал меъёрий ҳужжатларга асосан улар билан келишилган ҳолда белгиланади. 
Мудофаа 
вазирлигининг 
ҳарбий 
қисмлари 
ва 
ташкилотлари 
ҳарбий 
хизматчиларига пул таьминоти учун, эркин ёлланган таркибга иш ҳаки учун нақд пул 
бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади: сафдаги кисмларнинг ҳарбий хизматчиларига 
жорий ой учун -ойнинг 13-кунидан 20-кунигача, ташкилот ва муассасалардаги ҳарбий 
хизматчиларга ойнинг 23-кунидан 29-кунигача, эркин ёлланган хизматчилар таркибига 
ойнинг биринчи ярми учун шу ойнинг 16-20 кунлари ва ойнинг иккинчи ярми учун
кейинги ойнинг 1-5 кунлари. Гарнизон бошлиқлари банклар раҳбарлари билан келишиб, 
юқорида кўрсатилган муддатлар доирасида ҳар қайси ҳарбий кисм, ташкилот учун пул 
олишнинг аниқ муддатини белгилайдилар. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати 
ҳарбий хизматчиларига пул таъминотини тўлаш бир ойда бир марта, сафдаги қисмлар ва 
ҳарбий ўкув юртларига жорий ой учун ойнинг 15-20 кунларида, улариинг
бошқармалари ташкилотларига эса –ойнинг 20-25 кунларида амалга оширилади. 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигинииг хизматчиларига пул таьминоти учун пул 
бериш ҳар ойнииг 5 ва 20-кунларада амалга оширилади. 
Талабаларга стипендиялар тўлаш муддатлари банклар томонидан тегишли ўқув
юртлари ёки улар бўйсунадиган юқори ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган
ҳолда белгиланади ишлаб чиқариш амалиётига жўнаб кетаётган талабаларга 
стипендияларни тўлаш муддати келгунга қадар, шунингдек бутун амалиёт даври учун
стипендияларни тўлаш учун нақд пул берилишига йўл қўйилади. Таътил кунлари 
бошланган такдирда ўқув юртларига талабаларга стипенция тўлаш учун пуллар
стипендия тўлаш муддатидан қатьий назар берилади. 
Тўлаш муддатлари дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиб қолганида 
меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда стипендиялар учун нақд пуллар банклар томонидан иш 
кунидан бир кун олдин берилади . Дам олиш кунлари умумбелгиланган кунларга тўғри 
келмайдиган юридик шахсларга, уларнинг дам олиш кунларига тўғри келадиган 
муддатлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул шу кунлардан бир кун олдин
берилади. 
Ходимлар билан мехнат шартномасини бекор қилаётган вақтда улар билан ҳамда 
меҳнат таътилига чиқадиганлар билан шунингдек штатдан (рўйхатдан) ташқари ходимлар 
билан ҳисоб-китоб қилиш учуи юридик шахсларга меҳнат хакини тўлашга белгилаб 
қўйилган муддатлардан қатьий назар пул берилади . 
Пул бериш календарида юридик шахслар бўйича пул беришнинг юкорида 
белгиланган тартибда келишилган муддатлари кўрсатилади. Бериладиган пулларнинг 


63 
аниқ микдори календарда юридик шахслар 3-иловага мувофиқ шакл бўйича такдим 
этадиган касса буюртманомалари асосида йилнинг ҳар чорагида ойма-ой қўйиб 
борилади. Бунда банклар касса буюртманомаларида кўрсатилган мехнатга хақ тўлаш ва 
степендиялар тўлаш муддатлари пул бериш календарида белгиланган муддатларга мос 
келиш-келмаслигини текширадилар. 
Меҳнат хақига пул бериш календарида ойдаги барча кунлар, шу жумладан иш 
кунидан ташкари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича хам тўловлар кўрсатилади. 
Календарга банк кассаларидан мехнат ҳаки ва стипендиялар учун бериладиган нақд 
пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга юридик шахсларга почта орқали 
ҳамда омонатларга киритиш учун ўтказиладиган мехнат хақи тўловлари киритилмайди.
Нақд пул
маблағларининг берилиши мониторинги бўйича Марказий банк ва
тижорат банкларинииг махсус бўлинмалари: 
- кундалик нақд пул маблағлари келиб тушиши устидан доимий мониторингни, 
шунингдек нақд пул хисоб-китобларининг ҳолати тахлилини амалга оширади ва нақд 
маблағларни тўлаш ҳолати, уларни беришни кечиктириш ҳоллари мавжудлиги 
тўгрисида ҳар ойлик хисоботлар тўзади; 
-банк мижозларининг нақд пул маблағларини чекловсиз ва ўзлуксиз бериш 
масалалари бўйича мурожаат ва шикоятларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан 
зудлик билан чоралар кўради, тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларида ушбу 
масалалар юзасидан текширишлар ўтказади. 
Жисмоний шахслар томонидан банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда 
амалга оширилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пулли ҳисоб-китобларга 
тенглаштирилади. 
Юридик шахслар шуннингдек, юридик шахсни ташкил этмаган якка тартибдаги 
тадбиркорлар томонидан корпоратив банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда 
амалга оширилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб-китобларга 
тенглаштирилади. 
Тижорат банклари томонидан нақд пул маблағларининг банк кассаларига кирим-
чиқим ва айланмаси бўйича 1302 шаклдаги 5 кунлик, 1312 шаклдаги ойлик ҳисоботлар, 
шу даврга таалуқли бўлган бир кунлик маълумотларни умумлаштириш асосида тўзилади. 
Нақд пул маблағларининг ҳисоботи тижорат банклари ҳамда МБ ҲББ ҲККМ томонидан 
Марказий банк ахборотлаштириш бош марказига электрон кўринишда бериб бориладиган 
маълумотлар асосида шакллантирилади. Шунинг учун ҳам Республика бўйича нақд пул 
маблағлари кирим-чиқими ҳамда ҳаракати бўйича ҳисоботларни тўлиқ ва ўз вақтида 
тўзилишини таъминлаш, бевосита ҳар бир банк томонидан тегишли электрон 
маълумотларни тўғри ҳамда белгиланган муддатларда тақдим этилишига боғлиқдир. 
Кунлик, 5 кунлик ва ойлик ҳисоботларини тўзишда тижорат банклари ҳамда МБ 
ҲББ ҲККМ кассаларида ҳисобот даврида амалга оширилган нақд пул айланмаларини 
ташкил этувчи ҳар бир кирим ва чиқим суммалари рамзлар бўйича жамланади. Ҳисобот 
даври мобайнида банк кассасига мижозлардан келиб тушган нақд пуллар миқдорини 
аниқлаш учун 01-32 рамзлар бўйича суммаларни, банк кассасидан мижозларга чиқим 
қилинган нақд пуллар миқдорини аниқлаш учун 40-59 рамзлар бўйича суммаларни 
жамлаш талаб этилади. 
Кирим ёки чиқим рамзлари бўйича суммаларни жамлашда, бир неча рамз ости 
гуруҳларига эга бўлган (масалан 40 (00)- рамз 40 (01), 40 (02), 40 (03) ва 40 (04) рамз ости 
гуруҳларига бўлинган ) рамзлар бўйича, фақат рамз ости гуруҳларига мос келувчи 
суммалар жамланади. Банк кассалари орқали кирим ёки чиқим операцияларини акс 
эттиришда, рамз ости гуруҳларига эга бўлган бош рамзлардан масалан, 40 (00) рамздан 
фойдаланиш тақиқланади. Рамз ости гуруҳларига эга бўлмаган рамзлар масалан 15 (00) 
рамз бундан мустасно. 


64 
Тижорат банки кассаларига ёки МБ ҲББ ҲККМ айланма кассасига кирим 
қилинган бошқа банк кассаларидан келтирилган пуллар 33 ва 36-39 рамзларда акс 
эттирилади. Тижорат банки кассаларига жўнатиш мақсадида банк кассаларидан ёки МБ 
ҲББ ҲККМ айланма кассасидан чиқим қилинган пуллар 60-61 ва 71-73 рамзларда акс 
эттирилиб борилади. Тижорат банки кассаларидаги нақд пуллар қолдиқлари суммаси кун 
бошига 35 рамзда кун охирига эса 70 рамзларда акс эттрилиши ҳамда улар мос равишда 
10101, 10102, 10103, 10107, 10109, ва 10111-ҳисоб варақлардаги қолдиқлар суммасига тенг 
бўлиши лозим. 
Банк кассаларига мижозлардан келиб тушган тушумлар ва мижозларга қилинган 
чиқимлар суммасини аниқлашда, 33-39 ҳамда 60-61 ва 69-73 рамзларда акс эттирилган 
суммалар, кирим 01-32 ёки чиқим 40-59 рамзлар бўйича жамланган умумий суммаларга 
қўшилмайди. Ҳисобот даврининг охирига касса қолдиқлари, яни 69-70 рамзлардаги 
суммалар кейинги ҳисобот даврининг бошига касса қолдиқлари бўлиб ўтади ва мос 
равишда 34-35 рамзларда акс эттирилиши лозим. 
Нақд пул маблағлари кирим-чиқими ва айланмасига доир кунлик, 1302-шаклдаги 
беш кунлик ва 1312-шаклдаги ойлик ҳисоботлар тўзилаётганда кассалардаги кун бошига 
ва кун охирига қолаётган қолдиқлар ўртасида қуйидаги тенгликлар бўлиши шарт.
3-жадвал

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish