Вазирлиги тошкент молия институти


 Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва тузилиши



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

4. Халқаро валюта тизимининг моҳияти ва тузилиши. 
ХХ аср ўрталарида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта 
муносабатлари ривожланиши янги кучланиш олди. Очиқ иқтисодиёт 
қуришнинг умумий тенденцияси савдо айирбошлашувининг тезлашишига, 
халқаро молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта бозорларини 
ҳосил 
бўлишига, 
турли 
мамлакатлар 
орасида 
валюта-молия 
муносабатларининг кенгайишига имкон беради.
Халқаро валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагилардир: 
-
валюта бирликларининг миллий ва коллектив заҳиралари; 
-
халқаро ликвидли активларнинг таркиби ва тузилиши; 
-
валюта паритетлари ва курслари механизми; 
-
валюталарнинг ўзаро алмашув шартлари; 


144 
-
халқаро ҳисоб-китоб шакллари; 
-
халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими; 
-
валюта-молия ташкилотлари (ХВФ, ХТТБ ва б.)ни тартибга солувчи 
давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми. 
Халқаро валюта тизимининг асосий вазифаси – муҳим иқтисодий 
ўсишни таъминлаш; инфляцияни камайтириш; ташқи иқтисодий алмашув ва 
тўлов оборотининг тенглигини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳисоб-
китоблар ва валюта бозори соҳасини тартибга солишдан иборат. Халқаро 
валюта тизими бу – динамик, ривожланаётган тизим. У доимо ўзгаради ва 
ривожланади. ХВТ эвалюциясининг йўналиши Ғарб давлатлари иқтисодиёти 
ўзгаришининг илғор тенденциялари, умуман жаҳон хўжалигининг 
шароитлари ва талаблари ўзгариши билан аниқланади.
5. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. 
Ўзининг ривожланиш даврида Халқаро валюта тизими мос равишда 
тўртта халқаро валюта тизимларини намоён қилувчи тўрт босқични босиб 
ўтди. “Олтин стандарт” деб аталувчи биринчи тизим стихияли равишда ХИХ 
аср охирида вужудга келди. Унда қатор давлатларнинг валюталари ўз 
давлатларининг ички бозорида олтинга эркин айрибошланар эди. Олтин 
стандарт тизими қуйдагилар билан ажралиб туради: 
-
валюта бирлигининг маълум олтин қийматига эгалиги; 
-
валютанинг олтинга конвертатсияланиши алоҳида бир давлатнинг 
ичида ҳам ташқарисида хам таъминланади; 
-
олтин қуймалар эркин равишда тангаларга алмаштирилиши мумкин;
-
олтин эркин экспорт ва импорт қилинади, халқаро олтин бозорларида 
сотилади; 
-
миллий олтин заҳираси ва ички пул таклифи ўртасида кучли 
нисбатнинг сақланиши.
Иккинчи тизим – Генуя конференцияси (1922 й.) қарорлари натижасида 
вужудга келган – “олтин-девиз” стандарти тизимидир. Кейинчалик у 
кўпчилик капиталистик давлатлар томонидан тан олинган. Бунда 


145 
банкноталар олтин эмас, балки кейинчалик олтинга алмаштирилиши мумкин 
бўлган бошқа давлатлар девизи (банкнота, вексел, чеклар)га алмаштирилади. 
Девиз валюта сифатида доллар ва фунт стерлинг танланди. 
“Олтин-доллар” стандарти тизимини мустахкамлаган Бреттон-Вудс 
тизими халқаро савдо оборотининг кенгайишда, саноати ривожланган 
давлатлар ишлаб чиқаришининг ўсишида муҳим рол ўйнади. 60-йилларнинг 
охирига келиб Бреттон-Вудс тизими жаҳон хўжалигининг кучаяётган 
байналминаллашуви, трансмиллий корпорацияларининг валюта соҳасидаги 
фаол чайқовчилик фаолияти билан қарама-қарши чиқа бошлади. Олтин-
доллар стандарти режими амалда аста-секин доллар стандарти тизимига 
айлана бошлади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish