Вазирлиги тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/88
Sana03.03.2022
Hajmi1 Mb.
#480596
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88
Bog'liq
teatr tarixi

цирк
ва 
амфитеатр
томошалари кенгроқ шуҳрат қозонган. Номзодлари юқори лавозимларга 
кўрсатилган мансабдор шахслар довруғ таратиш мақсадида республикачилик давридвёқ 
халққа сайл томошалар ташкил қилиб турганлар. Императорлар ҳам шу усулни кенг 
қўллашади. Лекин тез орада, Рим плебси бундай томошаларни император кўрсатган ҳайр-
эҳсон эмас, балки ўз хуқулари ўрнида қабул қила бошлайди. Шу тарзда ҳар бир 
ҳукумдорнинг томоша ҳадия этиши таомилга кириб қолади. Эрамизнинг II асрида яшаган 
ҳажвчи Ювенал, Рим ялангоёқлар ҳар бир императордан “нон ва томоша” талаб этганлар, 
дейди. Томошалар уюштириш ишини, асосан, сенаторлар тоифаси адо этган.
ЎРТА АСРЛАР ТЕАТРИ
 
Режа: 
2-соат 
Гистрионлар 
Черков драмаси 
Дунёвий драматургия. Адам де Ла-Аль 
2-соат 
Миракл Мистеря 
Моралите Фарс 


14 
 
Адабиётлар: 
 
1 Хрестоматия по истории западно-европейского театра. Т. 1-2 /сост
С.Мокульский / М., 1953, 1955 гг. 
2 Аникст А.Творчество Шекспира М., 1963. 
3 Бояджиев Г. Вечно прекрасный театр эпохи Возрождения. Л., 1973. 
4 Бояджиев Г.От Софокла до Брехта за 40 театральных вечеров. М. 1967. 
5 Ю.Кагарлицкий. Театр на века. М. 1987. 
 
Ғарбий Оврўпада феодализм V асрдан XVII асргача, дастлабки буржуа 
инқилобларигача бўлган тарихий даврни ўз ичига олади. Феодализм тузуми ҳаробага 
айланган Рим қулдорлик империяси заминида туғилди. Янги синфлар пайдо бўлди, 
қулдорлик ўрнини крепостнойлик эгаллади ва шу билан ўзаро кураш феодаллар билан 
крепостнойлар орасида давом эта бошлади. 
Ўрта асрлар театри тарихи икки босқични: илк ўрта асрлар (V-XI асрлар) ва юқори 
ўрта асрлар (XII асрдан XVI асрнинг ўртаси) гача бўлган босқични бошдан кечирди. 
Гарчи черков антик театр изларини қатъий равишда йўқотиб юборган бўлса-да, 
лекин театр омон қолди. Унинг куртаклари қулдорлик ўрнида бунёд топган қишлоқ халқ 
расм-русумларида яққол кўрина боради. Халқ насронийликни қабул қилган бўлса-да, 
лекин ҳамон маъжусийлик эътиқодларини унутмай келар эди. Черковнинг таъқиб ва 
тазйиқларига қарамай, қишлоқ аҳолисига қадимги одатича, қиш тугаши, баҳор келиша ва 
хирмон кўтариш байрамларини давом эттиравердилар; одамлар рақс ва қўшиқлар ила 
табиат кучларининг рамзи янглиғ маъбудаларга бўлган эътиқодларини ифода этавердилар. 
Швейцарияда қиш ва ёзни бир кўйлак, бошқаси пўстин кийган йигитлар қиёфасида 
тасвирладилар; Геманияда баҳорга атаб махсус кийим-кечакларда карнаваллар намоиш 
этилди. Англяда баҳор байрамлари май шарафига ҳамда халқ қаҳрамони Робин Гуд 
хотирасига аталмиш оммавий ўйин, рақс, мусобақа суронларига кўмилиб кетарди. 
Италияда ва Болгарияда ўтказилган баҳор ўйинлари томошавийлик унсурларига тўла 
бўлган. 
Бу оммавий байрамлар ўткир ҳазил-мутойиба билан суғорилган бўлиб, халқнинг 
ижобий куч-қудратини намоён этиб келди. Аста-секин улар ўзининг асл маросим 
маъносидан чиқа бориб, реал қишлоқ ҳаёти тарзини акс эттиради, деҳқонлар меҳнат 
фаолиятининг ифодасига, кишиларга завқ берувчи анъанавий ўйин, томошага айланади. 
Лекин бу томошалар ибтидоий шаклга эга бўлгани ва фуқаролик ғоялари бадиий шакллар 
билан бойий олмаганидан, қадимги юнон театри даражасида ривожлана олмади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish