93
ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли ҳудудлари учун ишлаб чиқилади.
Мамлакат ҳудудлари бўйича меъѐрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни
аниқлаш, ҳудуд коэффициентини асослашга ѐрдам беради. Моддий
таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш
манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг кам иш ҳақи ва пенсиялар,
номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа
хўжалигидан олинадиган даромадни кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ
оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага
келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик
муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада
бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиѐзлар
белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун
давлат томонидан бериладиган нафақалар микдорини кўпайтириш, ѐлғиз
қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим.
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ѐлғиз кишилар ва
оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар
ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари
пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон
бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари бўйича тўловлардан
ташқари) ѐлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам бўлади. Бу узоқ
вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллуқли. Буюмлар бир
боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади (айниқса, кам таъминланган ва
кўп болали оилаларда). Шу муносабат билан даромадлари турли даражада
бўлган оилаларда биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши
коэффициенти ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам
яшайдиган оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи
пенсионер учун яшаш минимуми ѐлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст.
Аҳоли эҳтиѐжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери,
миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар
харажати узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан
таъминланганлик ва хизмат муддати меъѐрлари асосидаги норматив усул
ѐрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб
чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва ҳоказолар),
санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт фойдаланишга
мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо).
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар ва
тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий
тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади.
Оиланинг яшаш минимуми бюджети унинг таркиби ва катта-
кичиклигига қараб аниқланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, яшаш минимуми
анча тор тузилган, унда фақат физиологик минимумни таъминловчи меъѐрдан
фойдаланилган ва тамаки маҳсулотлари, деликатеслар, маданий эҳтиѐжлар
ҳисобга киритилмаган, ноозиқ-овқат товарлари, хизматлар, солиқлар эса етарли
даражада ҳисобга олинмаган. Яшаш минимумидан фарқли ўлароқ,
Do'stlaringiz bilan baham: