Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

 
1-
Мавзу
: «МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА 
МАЗМУНИ 
Режа

1.1. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 
1.2. «Меҳнат» ҳақидаги асосий тушунчалар 
1.3. Меҳнатнинг инсон ва жамиятнинг ривожланишидаги ўрни 
1.1. «Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 
 
Амалий ҳаѐтда хилма-хил ижтимоий-меҳнат муносабатлари мавжуд ва 
ундаги турли ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараѐнларни «Меҳнат 
иқтисодиѐти» фани ўрганади. Шунинг учун ҳам 
«Меҳнат иқтисодиѐти»
- бу, 
меҳнат бозори фаолият кўрсатаѐтган даврида ижтимоий-иқтисодий 
жараѐнларни тадқиқ қилишдир. Мазкур тушунчани кенгроқ таърифи 
қуйидагича: 
«Меҳнат иқтисодиѐти» - бу, иш берувчи ва ѐлланма 
ходимларнинг меҳнат жараѐнида юзага келадиган иқтисодий ва 
ижтимоий муносабатларини ифода этадиган фандир. 
«Меҳнат иқтисодиѐти» фани нисбатан янги фанлар гуруҳига киради. Бу 
фан «Иқтисодиѐт назарияси»нинг бир бўлимини ташкил этган бўлиб, у ўтган 
асрнинг 70-йилларида алоҳида фан сифатида шаклланди
1
. «Меҳнат 
иқтисодиѐти» фани ўз тадқиқотларида статистик ва математик усуллардан кенг 
фойдаланади. 
«Меҳнат иқтисодиѐти» фан сифатида
меҳнат муносабатлари 
соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, моҳияти намоѐн бўлишининг ўзига 
хос шакллари, чунончи, иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ 
тўлаш, унинг самарадорлиги каби шаклларини ўрганади. «Меҳнат 
иқтисодиѐти» иқтисодий фан сифатида жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва 
мослашув жараѐнларини тушунтиради. «Меҳнат иқтисодиѐти» асосларини 
билиш 
мутахассисга 
рўй 
бераѐтган 
воқеа-ҳодисаларни 
ўрганишга 
мавҳумлашган 
ҳолда 
ва 
асосли 
равишда 
ѐндашиш, 
уларнинг 
ҳарактерлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш имконини 
беради. 
«Меҳнат иқтисодиѐти» фанининг предмети – меҳнат жараѐнида турли 
омиллар – техникавий, ташкилий, кадрлар ѐки бошқа характердаги омиллар 
таъсири остида қарор топадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. Бу 
фан меҳнат жараѐнини, яъни ривожланишдаги, ҳаракатдаги фаолиятни 
ўрганади. Бундай ѐндашув тасодифий нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий 
эътиборни объектив ва типик нарсаларга қаратиш, фанни янада чуқур ўрганиш 
учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунѐқарашни ифодалаш 
имконини беради. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish