268
1898-1914 йилларда АҚШ
Режа :
1. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида АҚШ нинг ижтимоий – иқтисодий аҳволи.
2. Испания – Америка урушининг бошланиши ва оқибатлари
3. АҚШ нинг ХIХ-аср охири ХХ-аср бошларида ташқи сиѐсати .
4. Т.Рузвельтнинг ички сиѐсати .
XIX-асрнинг охирида АҚШ капитализми империализм босқичига ўтди.
Мамлакат ичида капиталнинг концентрациялашуви ва банк капиталининг
саноат билан қўшилиб кетиши давом этди. АҚШ трестлар ҳукмрон бўлган
классик мамлакатга, монополистик капитализм мамлакатига айланаверди.
Қуйидаги рақамлар саноатнинг ўсишини ва концентрациялашишини кўрсатиб
турибди. Корхоналар сони 1899-1914 йилларда кўпайиб, 208 мингтадан 275
мингтага етган бўлса, шу корхоналарда ишлаган ишчилар сони қарийб икки
баравар кўпайди. 4713-минг кишидан 7036 минг кишига етди. Саноат
корхоналарига банд қилиб қўйилган капитал қариб уч баравар кўпайди. 8975
минг доллордан 22791 минг доллорга етди.
АҚШ саноат ишлаб чиқариши ҳажми жиҳатидан Европа мамлакатларини
орқада қолдириб кетди. 1909 йилги маълумотларга қараганда саноат
маҳсулотининг қиймати 20 миллиард доллордан ошиқроқ бўлди. Бу эса, Буюк
Британия саноат махсулотининг қимматидан қарийб 2,5 баравар ва Германия
саноат маҳсулотининг қимматидан 2 баравар ошиқ эди.
Айрим саноат тармоқларидаги ривожланишни Европа мамлакатларидаги
худди шундай саноат тармоқлари ривожланишига доир маълумотлар билан
таққослаб қарасак, АҚШ саноатининг ўсишини тағин ҳам равшанроқ кўрамиз.
Чунончи биринчи жаҳон уруши арафасида АҚШда ишлаб чиқарилаѐтган
тошкўмирнинг, чўян ва пўлатнинг миқдори Англия, Франция ва Германия
эришган жамики миқдорига тенг эди. Саноатнинг бошқа хал қилувчи
тармоқларида ҳам АҚШ, Англия, Франция ва Германиядан ўзиб кетиб, биринчи
ўринни мустаҳкам эгаллаб олди.
269
Бу даврда АҚШ учун характерли наса шу бўлдики, капитал концентрацияси
ва марказлашуви қонунининг амал қилиши натижасида йирик коорпорациялар
ва трестлар -ғалаба қилди. Миллион доллорлик ва ундан ҳам кўпроқ махсулот
ишлаб чиқараѐтган гигант корхоналар 1904-йилдаѐқ жами корхоналарнинг
0,9% га етиб қолган эди.
Ишлаб чиқаришнинг деярли ҳамма тармоқларида трестлар ташкил этилди.
Пўлат, нефьт, мис, электр ва шу каби саноат тармоқлари қиролларининг
қудратли диностиялари вужудга келди. 1901-йилда Морган 1 миллиард
доллордан кўпроқ капиталга эга бўлган ва "Қўшма Штатларнинг пўлат
коорпорацияси" деб аталган катта трест ташкил қилди. Бу трест дастлабки
пайтларда пўлат саноатининг бешдан уч қисмини, пўлат эритиш учун
ишлатилаѐтган темир руда қазиб чиқаришнинг 60% ини, пўлатнинг 66% ни ва
тайѐр пўлатнинг деярли 50% ини ўз назоратига олган эди.
Америка капитализми тез ривожланганлиги учун ҳам империализм даврида
АҚШда капитализмнинг текинхўрлиги ва чириши шундай бир тарзда
ифодаландики, гигант трестлар ўзлари белгилаган нархларни сақлаб қолиш
учун курашиб, кўпинча янги кашфиѐтлар ва ихтиролар қилдилар. Америка
капитализмининг текинхўрлиги ва чириши, саноат ва қишлоқ хўжалигининг
нотекис ривожланишида, саноатнинг айрим тармоқлари ва мамлакат айрим
районларининг нотекис ривожланишида, капитализмнинг доимий йўлдоши
бўлган кризисларнинг ва ишлаб чиқариш анархиасининг кучайиб кетишида,
мустамлакалар ва ярим мустамлакалардаги халқларни эзиш кучайиб
бораѐтганлигида - мана шуларнинг ҳаммасида намоѐн бўлаверди.
XIX асрнинг охирида Испания - Америка уруши бошланиб кетди. Бу
урушнинг бошланишга ташқи баҳона шу бўлдики, Испания Кубада ўз
ватанининг мустақиллиги учун курашаѐтган қўзғалончиларга қарши уруш
олиб бормоқда эди.
АҚШ Кубадаги ва Испаниянинг бошқа мамлакатлардаги - Филиппин
оролларидаги миллий озодлик ҳаракатидан ўз мақсади йўлида фойдаланиб
келмоқчи бўлди.
270
АҚШ Кубани босиб олиш режаларини бир неча ўн йилдан бери тайѐрлаб
келмоқда эди. Бу оролнинг бойлиги, унда бир қанча портлар борлиги ва
оролнинг стратегик мавқеи АҚШ давлат доираларининг эътиборини жалб
қилмаслиги мумкин эмас эди. Испания билан уруш бошлашмасдан олдин
Америка капиталистлари Кубадаги плантацияларга конлар ва темир йўлларга
50 миллион долларга яқин маблағ сарфлаб кўйган эдилар.
АҚШ Кубадаги воқеаларни жуда синчиклаб кўзатиб турдилар.
Қўзғалончиларга ҳайриҳоҳ бўлган прогрессив элементлар, АҚШ Кубанинг
инқлобий ҳукуматини таниди ва бу ҳукуматга маънавий ҳамда молиявий ѐрдам
беради, деб умидвор бўлган эдилар. Американинг прогрессив ташкилотлари
қўзғолон кўтарган кубаликларнинг вакиллари билан алоқа боғлаб, уларнинг
АҚШ дан қурол яроқ ва озиқ-овқат сотиб олишларига ѐрдамлашишга кўп
ҳаракат қилдилар.
Бироқ АҚШ ҳукумати Кубадаги қўзғолончиларнинг «ғалаба қилишидан
қўрққан молиявий гуруҳлар билан иноқ бўлганлиги сабабли қўзғолончиларни
урушувчи томон деб танишдан бош тортди. Херст ва Пулицер бошчилигидаги
сотқин матбуотчилар шовинистик пропаганда авж олдиришга интилиб,
Кубадаги АҚШ фукаролари кўп талофот бермоқда деб шовқин-сурон кўтарди.
АҚШ фуқароларидан турмаларда ва камоқ лагерларида қамалиб ѐтган
кишиларни мунофиқлик билан ҳимоя қилди. АҚШ ҳукумати испанларнинг
Кубада қилаѐтган зулм ва вахшийликларига қарши бир неча марта норозилик
ноталари юборди. Ҳаммаси бўлиб уч ой давом этган уруш Испания
монархиясининг заифлигини ва ичдан чириганлигини яққол кўрсатди. Испания
флоти эскирган кемалардан иборат бўлиб, яхши қуролланмаган ва интизомсиз
эди.
Испанларнинг Кубадаги 200 минг кишилик армияси кучсизланиб қолган
эди, Куба партизанларининг қаҳрамонларча кўрсатаѐтган қаршилиги бу
армиянинг қўлини банд қилиб қўйган эди. Шунинг учун ҳам Америка
қўшинлари Сантьягога яқинлашиб келганларида испанлар уларга қарши фақат
271
12 минг солдатни рўпара қила олдилар. Америка давлати Маниль кўрфазида
испанларнинг эскадрасини тор-мор келтирди.
Испанларнинг Сантьяго портидан қутулиб чиққан иккинчи эскадрасини ҳам
Америка флоти тор-мор қилди. 15-июлда Америка қўшинлари Куба
қўзғолончиларининг актив ѐрдами билан Сантьягони ишғол қилдилар.
Испания мағлубиятга учради ва сулҳ тузишга мажбур бўлди. 1898 йил 10
декабрда Парижда тузилган сулҳ шартномасига мувофиқ АҚШ Филиппин
оролларини, Пуэрто-Рико ва Гуам оролларини олди.
АҚШ Испанияга Филиппин учун 20 миллион доллор пул берди. Бундан
ташқари, Испания Куба оролига бўлган ўзининг ҳамма даъволаридан воз кечди.
Қоғоздагина мустақиллик олган Куба республика бўлиб қолди ва АҚШ
протекторати остига ўтди.
Гавай ороллари батамом аннексия қилиб олинганлиги Испания билан
бўлган уруш натижаларидан бири бўлди. 1898-йил 12-августда конгресс
бирлашган резолюция қабул қилди. Бу резолюцияда Гавай ороллари "АҚШ
ҳудудининг бир қисми" тариқасида аннекция қилинганлиги, божлар бекор
қилинганлиги ва Гавай оролларидаги Хитойларнинг АҚШга келиши
тақиқланганлиги айтилган эди.
Испания-Америка уруши Самоа масаласини ҳал қилишни ҳам тезлаштирди.
1899-йил декабрида тузилган шартнома уч давлатнинг биргаликдаги
протекторатига хотима берди.
Иккинчи марта сайланган Мак-Кинли 1901-йил 4-мартда президентлик
вазифасини бажаришга киришди. Мак-Кинли 6-сентябрда Буфалога бориб
паномерика виставкасини кўраѐтган вақтида бир анархист унга суиқасд қилди
ва 14-сетябрда Мак-Кинли ўлди. Конституцияга мувофиқ вицепрезидент
Теодор Рузвельт янги сайловлар ўтказилгунча президентлик вазифасини
бажаришга киришди. Ашаддий эскпансиячи Рузвельт актив ташқи сиѐсат
ўтказишга, АҚШ нинг қуролли кучларини кўпайтиришга, айниқса катта ҳарбий
денгиз флоти қуришга киришди. Рузвельт АҚШ агрессив доираларининг
вакили эди ва фақат Ғарбий ярим шарда АҚШ нинг гегемонлигини
272
ўрнатишгина орзу қилиб қолмасдан, шу билан бирга АҚШ нинг бутун дунѐга
ҳукмрон бўлишини ҳам орзу қиларди. Давлат аппаратининг ҳамма буғинларида
авж олиб кетган коррупция, порахўрлик ва ҳамда монополияларнинг зулми
майда ва ўрта буржуазия сафларида норозиликни вужудга келтирди. "Ахлат
тозалувчилар" деб ном берилган бир гуруҳ ѐзувчилар ва публицистлар
мамлакатнинг сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтида авж олиб кетган коррупцияни фош
қилиб ташлади. Чунончи, Ида Тарбелл бир қанча мақолалар эълон қилиб,
"стандарт ойл" трестининг ўз рақибларини йўқотиш, мамлакатнинг табиий
бойликларини босиб олиш ва суд органларини сотиб олиш учун қўлланаѐтган
коррупция методларини фош қилиб ташлади. Прогрессив сиѐсий
арбобларининг бир гуруҳи буржуа ислоҳотлари ўтказиши учун агитация олиб
борди. Бу гуруҳ марказдаги ва жойлардаги ҳукумат аппаратини
демократлаштиришни, сенаторларни тўппа-тўғри сайлашни, хотинлар ва
болалар меҳнатини эксплуатация қилишни чеклайдиган қонунлар қабул
қилишни, темир йўлларни, банкларни ва молияни давлат қўлига ўтказишни
талаб қилдилар.
Теодор Рузвельт ўзининг ички сиѐсатида мана шуларнинг ҳаммасини
ҳисобга олмаслиги мумкин эмас эди. Монополияларнинг зулми натижасида
вужудга келаѐтган қийинчиликлардан омманинг эътиборини чалғитишга
уринаѐтган Рузвельт трестларнинг "ѐмон жиҳатларини" чеклайдиган тадбирлар
ўтказишни таклиф қилди. Трестларга қарши жуда кўп суд йиғилишлари
ўтказилди. Трестларнинг баъзи раҳбарлари суд жавобгарлигига тортилди.
Бироқ, ана шундай ҳар қанча "кураш" олиб борилган бўлса ҳам, натижада
трестлар оз-моз штраф тўлаш билан қутилиб қолавердилар. Трестларнинг
ўсиши давом этди ва улар мустаҳкамланаверди.
1904-йил охирида Т.Рузвельт яна президентликка сайланди. Т.Рузвельт
ўзининг бу сайланишини ўзи ўтказаѐтган сиѐсатнинг маъқулланиши ва бу
сиѐсатни давом эттиришга рағбатлантириш деб билди. Молия олигархияси
унинг фаолиятини ҳақиқатдан маъқулламоқда эди.Пўлат трестининг бошлиғи
273
Морган Рузвельт фойдасига ўтказилган сайлов компаниясига 150 минг доллар
сарфлади.
Мамлакатнинг табиий бойликларини муҳофаза қилиш масаласи ўша вақтда
катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Айрим шахслар пора бериб сотиб олаѐтган
ҳукумат маъмурларининг ѐрдами билан ерларни ва бошқа табиий
бойликларини йиртқичларга паймол қилиш натижасида мамлакатнинг табиий
бойликлари жуда кўп миқдорда нобуд бўлмоқда эди. Прогрессив элементлар бу
масалага ҳукуматнинг аралашувини талаб қилдилар. Т.Рузвельт сотилмаган 150
миллион акр ерни, шунингдек Аляскадаги ва шимолий - ғарбдаги 85 миллион
акр ерни дахлсиз давлат фонди деб эълон қилди, шу ерлардаги минерал ва сув
ресурсларини ўрганишни АҚШ нинг геология департаментига топширди.
Мамлакатнинг табиий бойликларини муҳофаза қилиш миллий комиссияси
тузилди. 1908-йил охирида Вильям Говард Тафт президентликка сайланди.
Корпорациялар иши билан шуғулланувчи катта юрист бўлган Тафт Филиппин
комиссиясига бошчилик қилган эди, сўнгра эса ороллар губернатори бўлиб
турган вақтда Филиппин халқининг миллий озодлик курашини бостирган эди.
У Филиппиндаги мана шу "муваффақиятлари" туфайли Рузвельт ҳукуматида
ҳарбий министр бўлиб олган эди.
Тафт Рузвельтнинг ҳамда Рокфеллер бошчилигидаги йирик саноатчилар ва
монополиячиларнинг ѐрдами билан президентликка сайланди.
Тафт йирик трестларнинг типик адвокати, ниҳоят даражада консерватор
бўлиб, мамлакатдаги молия олигархиясининг талабларини хеч сўзсиз
бажарарди. Морган типидаги йирик магнатлар билан ўзининг алоқаларини
ниқоблашга моҳир бўлган Рузвельтдан Тафтнинг фарқи шу эдики, Тафт
трестлар билан ўзининг муносабатларини яширишни лозим топмас эди.
Рузвельтнинг демогогиядан иборат ҳаракатлари майда буржуа оппозициясини
трест капитали билан муросага олиб келишга ва ишчилар ҳаракатининг
ривожланишига тўсқинлик қилишга каратилган эди. Рузвельт республикачилар
партиясидаги бир-бирига зид унсурларни жуда усталик билан муроса
қилдирарди. Ўзининг ошкора реакционлиги билан Рузвельдан фарқ қилган
274
Тафт буржуа партиясига раҳбарлик қилиш учун зарур бўлган қобилиятлардан
маҳрум эди. 1912 йилдан кейин Рузвельт Тафтга бахо бериб, "у яхши лейтенант
бўлса ҳам лекин, ѐмон капитан эди" деганлиги бежиз эмас эди.
Тафт сиѐсатидан норозилик мамлакатнинг табиий бойликларини мухофаза
қилиш масаласида айниқса кескин намоѐн бўлди. Ички ишлар министри
Баллинжер ерларни олиб, давлат фондига топшириш тўғрисидаги баъзи
буйруқларни, бу буйруқлар гўѐ етарли равишда расмийлаштирилмаган деган
важ билан бекор қилди. Орадан сал вақт ўтмай ўрмонлар бошқармасининг
бошлиғи Жиффорд Пинчот ва ички ишлар министрлигининг хизматчиси
Глевис Баллинжерни давлатга қарашли ерларни асосан Аляска ерларини
Морган Гугенхейм синдикатига жуда арзон нарх билан сотиб юборди, деб
айбладилар. Тафт Баллинжерни ѐқлаб чиқди. Пинчон истеъфо беришга мажбур
бўлди.
Тафт "трестларни таъкид этишди" ўз ўтмишдошига тақлид қилиб, йирик
трестларга қарши судда 45 та иш қўзғатди, бу трестлар орасида ўзи ташкил
топган кундан бошлаб дастлабки 10 йил ичида хеч ким дахл қилмаган АҚШ
пўлат трести ҳам бор эди. Пўлат трестига қарши иш қўзғатилганлигидан
Рузвельт норози бўлиб, Тафт менинг кабинетим аъзоси бўлиб турган вақтида
Пўлат трестининг ташкил этилишига қарши эътироз билдирмаган эди, деган
эди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Тафт маъмурияти томонидан трестларга қарши
судда ишлар қўзғатилганлиги оқибат натижада уларга, яъни трестларга хеч
қандай зарар етказмади. Трестлар суд инстанцияларининг янги талабларига
мослашиб ривожлана ва мустаҳкамланаверди.
Испания - Америка урушидан кейин АҚШ нинг йирик буржуазияси янги
босиб олинган ҳудудлардаги ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашни ташқи
сиѐсатдаги энг муҳим вазифа деб ҳисоблади. Йирик буржуазия Куба ва
Филиппинда ўз хукмронлигини ўрнатмоқчилиги учун АҚШ нинг испанлар
устидан ғалаба козонишга ѐрдам берган миллий озодлик ҳаракатини тугатиш
зарур бўлиб қолди.
275
1901-йилда Куба Конституция қабул қилди. Лекин, бу Конституция АҚШ
конгрессини қаноатлантирмади. Куба "бир қатор тузатишларни" қабул қилишга
мажбур бўлди. Бу тузатиш АҚШ га гўѐ Кубанинг мустақиллигини ҳимоя қилиш
мақсадида интервенция қилиш хуқуқини берди, Кубанинг ўз териториясини
ҳарбий ва денгиз базалари қуриш учун чет давлатларга бериш тўғрисида
шартномалар тузишини тақиқлаб қўйди ҳамда АҚШнинг Кубада кўмир ва
денгиз базалари қуриш ҳуқуқини берди.
АҚШ Хитойда "очиқ эшик" сиѐсатини эълон қилганлиги "Тинч
мамлакатлари" билан савдо-сотик кучайиб кетганлиги ҳамда Гавай ва
Филиппин оролларини босиб олганлиги сабабли, икки океанни бирлаштирувчи
канал қуриш масаласи алоҳида аҳмиятга эга бўлиб қолди.
АҚШ нинг хукумрон доиралари канал қуришни назоратлари остига олишга
қарор қилдилар. Бунинг учун Англия билан тузилган Клейтон Бульвер
шартномасини бекор қилиш керак эди. 1901-йилда АҚШ Англияни янги
шартнома тузишга мажбур қилди, шу шартномага мувофиқ АҚШ канал қуриш,
ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқига тўла-тўкис эга бўлиб қолди.
Панама каналини қураѐтган ва банкротга учраган француз акционерлик
жамиятининг ҳамма акцияларини АҚШ арзон-гаровга сотиб олди. Шундан сўнг
АҚШ ҳукумати Колумбия билан шартнома тузиб, Панамада канал қуриш ва бу
каналдан фойдаланиш ҳуқуқига тўла равишда эга бўлди. Бироқ Колумбия
сенати бу шартномани бир овоздан рад қилди. Шундан сўнг 1903-йил 3-
ноябрда АҚШ Колумбияга қарши Панамада исѐн ташкил қилди ва исѐнчиларга
ѐрдам бериш учун (бостириш учун) Панама соҳилига крейсер юборди.
Америка крейсери исѐнчиларни бостириш учун юборилган Колумбия
қўшинларининг йўлини тўсиб қўйди. Панама "мустақил" республика деб эълон
қилинди. АҚШ дарҳол Панама республикасининг "мустақиллигини" тан олди,
Панама ҳукумати АҚШ билан шартнома тузиб, канал қуриш темир йўллар
қуриш ва канал бўйида истеҳкомлар бино қилиш ҳуқуқини батамом АҚШ га
топширди. Бунинг эвазига 250 минг доллар рента олиб турадиган бўлди. АҚШ
Панама каналини қуришга киришди. Бу қурилиш 10 йил давом қилди. Панама
276
каналининг АҚШ учун жуда катта ҳарбий стратегик ва иқтисодий аҳамияти бор
эди.
АҚШ узоқ шарқда Хитой, Корея ва Сибирга нисбатан кенг экспансия
планларини амалга ошириш мақсадини кўзлаб иш олиб борди. АҚШ ва Англия
жуда катта ѐрдам бериб турганлиги туфайли Япония рус-япон урушида ғалаба
қозонишга муваффақ бўлди. АҚШ ва Англия Японияга пул бериб, уруш олиб
бориш учун зарур бўлган нарсаларнинг ҳаммаси билан уни таъминлаб
турдилар. Россия билан Япония ўртасида Теодор Рузвельтнинг воситачилигида
Портсмут сулҳ: шартномаси тузилди, бу шартномага мувофиқ, Россия
Япониянинг Кореяда ҳукмронлик қилишини тон олишга, Шарқий Хитой темир
йўлининг жанубий тармоғини Японияга беришга, Сахалиннинг жанубий
қисмини Японияга топширишга ҳамда Ляодун ярим оролини ва ундаги Порт-
Артурни ижарага олиш ҳуқуқини Японияга топширишга мажбур бўлди.
АҚШ урушдан кейин Манжурияда таъсир доирасини Япония билан
бўлишиб олишга умид қилган эди. Бироқ Япония ўзи қўлига киритган
ўлжаларни АҚШ билан баҳам қуришни сира ҳам истамас эди. Япония жанубий
Манжурияда ўрнатган режим Англия ва Америка капиталистларининг
фаолиятини жуда қийинлаштириб қўйди. "Эркин" юртлар ҳақиқатда ѐпик
бўлиб қолди. Япон товарлари учун белгиланган имтиѐзли тарифлар бошка
мамлакатларнинг товарларига йўлни бекитиб қўйди. Япония билан Америка
ўртасидаги зиддиятлар кескинлашган бўлса ҳам, аммо АҚШ Япон
импералистларини рағбатлантириш ва улардан ўз манфаатлари йўлида
фойдаланиш сиѐсатидан воз кечмади. 1910йилда Япония АҚШ нинг ѐрдами
билан Кореяни босиб олди ва бу мамлакатда жуда қаттиқ, мустамлакачилик
тартибини ўрнатди. АҚШ Кореяда Японияга кенг имкониятлар бериб қўйиб,
кейин Кореяда ва Хитойда ўзининг экспансия режаларини амалга оширмоқ
учун ўзининг иқтисодий қувватидан фойдаланишга умид қилди.
АҚШ Монжурияда муваффақиятсизликка учраб, Марказий Хитойда
ўзининг иқтисодий экспансиясини кенгайтиришга интилди. Англия, Франция
ва Германия Хитойга қарз бериш тўғрисида ва темир йўллар қуриш учун
277
биргаликда концессия олиш тўғрисида 1909-йилда Хитой билан бир битимга
келганларидан кейин АҚШ Хитойга бериладиган бу қарзда Америка
банкларини қатнаштиришни талаб қилди. АҚШ нинг дипломатик тазйиқи
натижасида Европа давлатлари бу ишда Америка банкларининг иштирок
қилишига розилик бердилар.
1911-йил 20-майда имзолаган битимга мувофиқ, Хитойни эксплуатация
қилмоқ учун тўрт давлат банкларининг консорциуми ташкил қилинди. 1912-
йилдаги президент сайловлари синфий кураш кескинлашган вазиятда ўтди.
Монополистик капитал зулмидан норозилик кучайиб кетди. Республикачилар
партиясида ҳам, демократик партияда ҳам ўзини "прогрессив" деб атаган
оппозиция пайдо бўлди. Ишчилар синфининг иқтисодий ва сиѐсий кураши ғоят
кескинлашди.
Синфий
кураш
кескинлашган
мана
шундай
шароитда
буржуа
арбобларининг бир қисми демократик ислохотлар ўтказишни ваъда қилиб,
мехнаткашлар оммасини мустақил сиѐсий ҳаракатлар йўлига тушишдан
қайтаришга қарор қилди. Буржуа арбобларининг бу қисми ҳатто
республикачилар партияси сафини бузишдан ҳам қайтмай, бу партиянинг сўл
элементларидан "прогрессив партия" ташкил қилди. Рузвельт ислоҳотларнинг
кенг дастурини кўтариб чиқди. У демагоглик қилиб ўзини "йиртқич бойга
қарши курашувчи" киши деб атади.
Рузвельт ислоҳотларининг кенг дастурини кўтариб чиқди.Республикачилар
партияси президентликка яна Тафт номзодини кўрсатди. Демократик партия
Принстон университетининг кўп йиллардан бери ректори бўлиб ишлаб келган
тарих ва ҳуқуқ профессори Вудро Вильсонни президентликка номзод қилиб
кўрсатди. Демократик партияда Вильсон "прогрессив" киши деб хисобланарди.
1910-йилда у Нью-Жерси штатининг губернаторлигига сайланган, бу штатда
баъзи ислоҳотларни ўтказган эди. Морган бошчилигидаги йирик магнатлар
Вильсон нозодини қувватлаб чиқдилар.
278
Президент Вильсон ўзининг шиорлари, моҳирона демагогияси ва бир
қанча буржуа ислоҳотлари ўтказиш билан молия олигархиясининг режаларини
усталик билан ниқоблади.
1914 йилда конгресс Клейтоннинг трестларга қарши қонунини қабул қилди.
Янги қонун Шерман қонунининг асосий моддаларини шу билан бирга "касаба
уюшма моддаларини ўз кучида қолдириб, шу билан бирга фермерларнинг
ташкилотлари эркин савдони чеклашга қаратилган битим деб ҳисобланмаслиги
лозим" деб махсус писанда қилиб қўйди.
Айрим ислоҳотлар ўтказиш сиѐсати Вильсоннинг иш ташлаган ишчилардан
жуда шафкатсизлик билан ўч олишга ҳалақит бермади. 1913-йил кузида
Колорадода катта иш ташлаш бошланиб кетди. Колорадо кончилари ярим қул
ҳолида яшар ва ишлар эдилар. Рокфеллер бошчилигидаги Колорадо
компанияси уй-жойларга, черковларга, мактаблар ва магазинларга, хеч бир
назоратсиз хўжайинлик қиларди. Энг ѐмон кулбалардан иборат бўлган ишчи
посѐлкаларда энг оддий санитария шароити ҳам йўқ
Кончилар мана шу чидаб бўлмайдиган ўзбошимчалик системасига қарши
чиқдилар. Улар касаба союз ташкил этиш ҳуқуқини тан олишни 8 соатлик иш
куни жорий этишни, иш хақини 10% оширишни, иш соатидан ортиқ ишланган
ишга ҳақ тўлашни ва шу кабиларни талаб қилиб иш ташлаш эълон қилдилар.
Ўзларининг уй-жойларини ташлаб, лагерь қуриб яшашга мажбур бўлган
19 минг кончига ва уларнинг оилаларига қарши курашмоқ учун қўшинлар штат
полициялари ҳамда милтиқлар ва пулемѐтлар билан қуролланган гангстерлар ва
иғвогарларнинг махсус шайкалари юборилди. Улар иш ташловчиларнинг
лагерларини ўққа тутавердилар, ўт қўйиб ѐндиравердилар. Натижада
ишчилардан кўп киши тутундан бўғилиб ўлди ва тириклайин ѐниб кетди.
Террор, очлик кучайганлиги ва ўнлаб кишилар ўлдирилганлигига қарамай,
кончилар бир ярим йил қаҳрамонларча курашдилар. Ахолининг прогрессив
табақалари орасида ғазабланиш кучайиб кетди ва халқнинг тазйиғи остида
президент Вильсон бу можарога аралашишга мажбур бўлди. Лекин унинг
хўжайинлар фойдасини кўзлаб қилган таклифлари иш ташловчиларни
279
қаноатлантирмади, улар тўла ғалаба қозонгунча курашишга қарор қилдилар.
Курашавериб тинкаси қуриган ишчилар, компания зўрлаб таклиф қилган
шартларга рози бўлиб ишга қайтишга мажбур бўлдилар.
Вильсон ўтказган чора ва тадбирларнинг ҳаммаси жумладан ислоҳотлар
ўтказилганлиги ва ишчилар синфининг ҳаракати зўрлик билан бостирилганлиги
АҚШ молия олигархиясининг иқтисодий ва сиѐсий қувватини янада
кучайтиришга ѐрдам берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |