VI. Ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарининг
16. Ёш ёнғин ўчирувчилар билан олиб бориладиган ишлар (спорт мусобақалари, экскурсиялар, слётлар, викториналар ва шу кабилар)га, ёнғин-техник кўргазмаларига, ёнғин-техник моделлаштириш тўгаракларига, дружиналар учун значоклар, ёнғин ўчириш-амалий спорти учун спорт снарядлари, адабиётлар, тарғибот ишлари учун мол-мулклар сотиб олишга харажатлар тегишли жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, негизида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ташкил этилган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари кўмагида амалга оширилади.
17. Ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари билан амалий машғулотлар ва ёнғин ўчириш — амалий спорти бўйича машғулотлар ўтказиш учун тегишли жамоат бирлашмалари, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар бепул ва пулли тартибда спорт базалари, жиҳозлар тақдим этадилар, мутахассислар, шунингдек ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ҳамда анжомлар ажратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |