2-Amaliy mashg’ulot
MAVZU: KOMPYUTER TEXNOLOGIYALARI. DASTURIY TA’MINOT.
AXBOROTNING O’LCHOV BIRLIKLARI. SANOQ TIZIMLARI.
Информатика — бу ахборотнинг нафакат умумий хусусиятлари, балки унга автоматлаштирилган ишлов
беришнинг услублари, жараѐнлари ва техник воситаларини урганувчи фандир. Автоматлаштирилган ишлов
бериш жараѐнларининг асосини ахборотни йиКиш, талкин килиш, саклаш, кайта ишлаш ва узатиш ташқил
килади. Бу жараѐнлар хисоблаш техникаси, жумладан, ЭҲМлар ѐрдамида амалга оширилади.
Компьютер иккита ажралмас қисмдан ташкил топган бўлади: аппарат таъминоти (hardware) ва дастурий
таъминот (software).
Улар ўзаро боғланган ҳолда ягона уйғунликда ишлайди ва муайян вазифаларни бажаради.
Компьютернинг имкониятларини кенгайтирадиган ва турли вазифалар бажаришини таъминлайдиган восита бу
албатта дастурий таъминотдир. Дастурий таъминот одатда компьютернинг қаттиқ дискида сақланади ва
компьютер ѐқилиши билан махсус дастур – операцион тизим ишга тушади.
Дастурий таъминот иккита асосий гуруҳга бўлинади:
1. Тизимли дастурий таъминоти.
2. Амалий дастурий таъминот.
Тизимли дастурий таъминот – бу барча учун яратилган ва универсал булган дастурлардир.
Тизим дастурий таъминотига одатда операцион тизим ва қобиқлар, қўшимча дастурий таъминотга эса
ѐрдамчи вазифаларни бажарадиган ҳар хил дастур ва дастурий мажмуалар киради (масалан, матн муҳаррири,
электрон жадвал, график дастурлар ва ҳоказо).
Амалий дастурий таъминот – бу фойдалунувчиларнинг узлари учун узлари томонидан яратиладиган
дастурлардир.
Амалий дастурий таъминот фойдаланувчининг аниқ бир вазифалари? - иловалар%ни ишлаб чикиш ва
бажариш учун мўлжалланган.
Компьютер тушунчаси. Ҳисобларни бажариш, шу жумладан
электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм
бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлов бериш учун
мўлжалланган электрон машина. Компьютер сўзи инглиз
тилидаги ―to compute‖, ―computer‖, сўзларининг ҳосиласи бўлиб,
улар ―ҳисоблаш‖, ―ҳисоблагич‖ деб таржима қилинади. Дастлаб
инглиз тилида бу сўз, механик қурилмани жалб қилиб ѐки унинг
кўмагисиз
арифметик
ҳисобларни
бажарадиган
инсонни
англатган. Кейинчалик унинг маъноси машиналарнинг ўзига
кўчирилди, бироқ, замонавий компьютерлар математика билан
бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб масалаларни ҳам бажарадилар.
XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон
ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди.
Компьютер қуйидаги асосий блоклардан иборат:
асосий хотира;
процессор;
ташқи қурилмалар.
Компьютер - бу турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги
ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи
универсал автоматик қурилмадир.
Компьютерларни мухим хусусиятлари шундаки, улар катта микдордаги ахборотларни киска вактда тез кайта
ишлай олади ва узларида саклай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: