Ватан тақдири ва истиқболига дахлдорлик туйғуси – маънавий ҳаётнинг узвий қисми


МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТМИЗНИНГ



Download 4,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana24.02.2022
Hajmi4,35 Mb.
#219486
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-mavzu

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТМИЗНИНГ 
ТИКЛАНИШИ
Маънавий ҳаётдаги диний байрамлар, ҳайит кунларининг республикада
умумхалқ байрами сифатида нишонланиши учун кенг йўл очилгани ҳам маънавий
покланишнинг муҳим кўринишидир. Маънавий ҳаётда ислом динининг алоҳида
ўрни бор. Бу илоҳий таълимот оламни англаш, дунёвий тафаккур, табиат ва инсон
ўртасидаги муносабатларни идрок этиш борасида беқиёс аҳамиятга эга. Бутунжаҳон
аҳли диққатини тортган бой ва ранг-баранг маданий-маънавий меросимиз икки
қудратли тўлқин – дунёвий илмлар ва диний фалсафий тафаккурга таянади. Шу
боисданбу ўлмас қадриятлар бугунги янги давлатчилигимиз қурилишида муҳим
аҳамият касб этмоқда. Мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон раҳбарияти, энг
аввало, халқимиз эҳтиёжи, орзу-истакларини ҳисобга олиб, азалий байрамларни
тиклашга ва истиқлол даври байрамларини халқимизнинг қадимий анъаналарига
монанд ҳолда шакллантиришга катта эътибор бера бошлади. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов фармонлари асосида «Наврўз»,
«Рамазон ҳайити», «Қурбон ҳайити» ва халқимизнинг азалий урф-одатлари,
қадриятлари расман тикланиб, мамлакатимизда кенг нишонлана бошлади.
Мамлакатда ислом дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва
маданий
қадрият
сифатидаги
имкониятларини
кенгайтириш
мақсадида
И.А.Каримовнинг 1992 йил 7 мартдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилинди.


Сир эмас, шўро тузуми даврида «дин афюндир» деган коммунистик
шиор ҳукм суриб келди. Шу даражага борилдики, диндорнинг маънавий
ҳуқуқи чекланди. Бундай бир томонламалик ижтимоий ҳаётимизнинг барча
соҳаларида ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан
сўнгги тарихий ўзгаришлар бундай қаршиликлар асоссиз эканлигини
кўрсатди. Шу йиллар мобайнида бутун мусулмон олами Ўзбекистонда
виждон эркинлиги, диний ибодат учун кенг имконият очилганлигини тан
олди.
Наврўз республикамизнинг асосий байрамларидан бирига айланди ва
ҳар йили катта тантаналар билан нишонланмоқда. Наврўзга тайёргарлик
ишлари 2-3 ой аввал бошланади. Республика, вилоят, шаҳар, туман,
корхоналар даражасида байрамни ташкил қилиш кенгашлари иш бошлайди.
Наврўзга тайёргарлик кўриш режалари ва уни юқори савияда ўтказиш
тадбирлари белгиланади. Байрам олдидан шаҳарлар, қишлоқлар, маҳаллалар
тартибга келтирилади, яъни умумхалқ ҳашарлари ўтказилади. Наврўз
арафасида хайрия ишлари: муҳтожларга ёрдам беришва қарияларни зиёрат
қилиш, беморлар холидан хабар олиш каби ишлар амалга оширилади.
Сумалак, ҳалим, кўк сомса каби баҳорий таомлар пиширилади. Санъаткорлар
наврўзга бағишланган куй-қўшиқ, рақс томошаларини намойиш қиладилар.
Жойларда катта томошалар, тантаналар ва халқ сайиллари бўлиб ўтади.



Download 4,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish