Васила Каримова оила психологияси



Download 0,81 Mb.
bet62/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

Сиблинглар рақобати ҳодисаси Г.Т. Хоментаускас томонидан фанга киритилган ва ўрганилган. Бунда болаларнинг ўзаро муносабатлари, қачон бир-бирига рақиб, қачон бирлашишлари ўрганилган. Масалан, оилавий инқирозлар пайтида, ота-она қазо қилганда ёки хасталаниб қолганда улар албатта бир-бирига мурувват қилади, жипслашади. Аксарият ҳолларда эса, айниқса, ривожланган мамлакатларда кўпинча битта ота-онанинг фарзандлари ўртасида ўзига хос таранг муносабатлар кузатилган. Бу нарса ўша жамиятлардаги шахсий автономия феномени билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир инсон илк ёшликдан фақат ўз манфаати учун яшайди ва курашади. Бундай шароитда сиблинг муносабатларининг фақат ижобий бўлишига эришиш анча мушкул.

Ўзига хос демократия муҳити оилаларда барқарор бўлган ўзбекистонликлар миллати, ирқи, келиб чиқиши ва иқтисодий мақомидан қатъий назар, албатта, оилада икки ва ундан ортиқ фарзанд бўлишига интилади ва болалар ўртасидаги муносабатларни ижобий тарзда йўлга қўйиш, оилавий роллар тақсимоти борасидаги ишларга алоҳида масъулият билан қарайди. Бунда эр-хотин момолар ва боболар ўгитларидан, асрий анъаналар самарасидан ўринли фойдаланишга интилади. Ҳукуматнинг бу борадаги демографик сиёсати ҳам оилалар манфаатига ҳамоҳанг, ягона фарзанд мамлакат иқтисоди ва унинг истиқболи учун етарли эмас эканлигини бизда ҳамма тушунади.
Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, миллий генофондни яхшилаш сиёсатининг туб маъноси мамлакатмизда дунёга келган ва келаётган фарзандлар, аввало, тўрт муччаси соғ туғилсин, соғ-саломат катта бўлсин ва уларни дунёга келтирган она оналик бахтидан тўла бахраманд бўлиб, турмуш ўртоғи билан биргаликда бахтиёр соғлом турмуш тарзини оиласида барқарор этсин. Юртимизнинг барча йирик шаҳарларида ташкил этилган скрининг марказлари, петенатал шифо масканларининг асосий вазифаси соғлом фарзандлар туғилишини олдиндан аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олишдир. Зеро, “Соғлом она – соғлом насл” шиори ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбига сингиб кетган нақлдир.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish