Васила Каримова оила психологияси


Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш



Download 0,81 Mb.
bet41/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

5.2. Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш

Ёш оиланинг мустаҳкамлиги, ундаги маънавий муҳитнинг барқарорлиги ёшларнинг саломатлигига, соғлом турмуш тарзи малакаларига эга эканлигига ҳам боғлиқ. Бунда ота-онанинг, яқин қариндош-уруғларнинг умуман соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурлари қанчалик аниқ ва уларнинг кундалик турмушда саломатликни асраш кўрикмаларига эга эканликлари катта аҳамият касб этади.


Гап энг катта бойлигимиз – саломатлик ҳақида борар экан, қулоғимизга тез-тез чалинаётган “соғлом турмуш тарзи” тушунчасининг ўзи хусусида олимлар фикрларини таҳлил этиш лозим. Олимлар ҳамда мутахассисларнинг таъкидлашларича, соғлом турмуш тарзининг бешта асосий шарти бўлиб, булар энг аввало тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан сақланиш, меҳнат қилиш ва фаол дам олишни тўғри ташкиллаштириш ҳамда гигиеник кўникмаларга амал қилишдир.
Мана шу шартларга риоя қилган кишининг саломатлиги шубҳасиз ўз қўлида бўлади. Лекин кўпинча бу шартларга амал қилиш ёшларга кўпинча эриш туюлади. Ҳозирги кунда кўпчилик ўртасида учраётган касалликлар ва бевақт ўлимнинг асосий сабабларидан бири оила аъзоларининг соғлом бўлиш учун ўзлари ҳаракат қилмаётганликлари, ҳали ҳам бирон бир мўъжизавий ҳаёт бахш этувчи дори ёки шифокор бўлишига ишониб, яшаётганликларидир. Албатта, замонавий тиббиёт фани Ўзбекистонда ҳам ривожланиш кетди, тиббиёт ходимлари орасида ўз касбининг устаси бўлган олийжаноб инсонлар ҳам кўп. Лекин агар инсон ўз турмуш тарзини онгли ташкил этиб, касал бўлиб қолганда ҳам унга қарши ўша шифокор билан тенгма-тенг онгли равишда турмаса, дардни енгиш мушукул бўлишини бугун кўпчилик яхши билади.
Лекин ёшлар ўртасида шу оддий ҳақиқатни билмаганлар ҳам кўп. Саломатликни ўз вақтида ўз уйимиз, ўзимиз ўрганиб қолган муҳитда сақлай олмаганлигимизнинг, фарзандларимизни илк ёшлигидан соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатмаганлигимизнинг сабаблари ҳам бор. Бунинг объектив сабабларидан бири собиқ совет даврида тиббий хизматнинг бепуллиги, тиббиёт ходимлари малакасига нисбатан талабчанликнинг паст бўлганлигидир. Бу сиёсат эски тузумнинг бошланғич даврларида аҳоли ўртасида учраган кўпгина касалликларни камайтиришга хизмат қилган бўлса-да, шу билан бирга, бундай сиёсат кишиларда ўз соғлиқларига бефарқлик, боқимандалик кайфиятини ҳам шакллантирди. Яна битта сабабларидан бири касалликни сабаби билан эмас, унинг оқибати билан курашиб келинди. Натижада касалхоналар қуриш, уларда койкалар сони оширишга кўпроқ эътибор берилиб, тарғибот соҳасига иккинчи даражали сифатида қаралди. Оқибатда аҳоли орасида тиббий маданиятнинг пастлиги туфайли касалланишнинг кўпайиб бориши давом этди. Бу ўз – ўзидан маълумки, ҳар бир оиланинг бюджетига салбий таъсир кўрсатди. Оқибатда бу нафақат бюджетга, балки оиланинг мустаҳкамлигига ҳам салбий таъсир кўрсатди ва ҳозир ҳам шундай.
Шуни алоҳида масъулият билан таъкидлаш жоизки, давлатимиз асосини ташкил этган ёш оилалар равнақи келажагимиз пойдеворини соғломлаштириш учун тарғиботни энг аввалло оиладан, қолаверса, барчамиз учун “ватан ичра ватан бўлган” маҳалладан бошлаш керак. Чунки, соғлом турмуши тарзини оилада тўғри йўлга қўйсак, шу оила азоси саломатлик энг биринчи даражали эканлигини тушуниб етади. Бир оила тушуниб етган нарсани шу оиланинг бошқа яқинлари – қариндош-уруғлар, кейинчалик ёру-биродарлар, ниҳоят қўни-қўшнилар тушуниб етади.
Олимларнинг фикрича, инсон саломатлигининг 51,6% соғлом турмуш тарзига, 20,5 % ирсиятга, 19,3 % ташқи экологик муҳитга, 8,6% соғлиқни сақлаш тизимига боғлиқ экан. Кўриниб турибдики, саломатлик ҳар бир инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нима ейиши, кимлар билан муомала қилиши, ўзи учун муносиб, қулай ҳаёт тарзини ишда ҳам, дам олишда ҳам ташкил эта олишига бевосита алоқадор экан.
Саломатлик – бу нафақат соғ-саломат юриш дегани, балки узоқ умр кўриш гарови ҳамдир. Туғилиш, ўсиб улғайиш, вояга етиб шахсий ва умуминсоний манфаатлар йўлида фаолият кўрсатиш, қариш-қартайиш ва ўлим – булар инсон ҳаёт йўлининг қонуний бекатларидир. Бу ҳаёт учун кураш – саломатлик учун кураш эканлигини англашни тақозо этади.
Демак, соғлом турмуш тарзи бу – ҳар бир инсоннинг маънавий, ақлий, руҳий ва жисмоний хусусиятларга эга бўлишга ҳаракат қилишидир. Агар инсон ўз ҳаётини фаол ҳаракатланиш режимига сола олса, кун тартибини онгли белгилай олса, овқатланиш, меҳнат қилиш ёки дам олиш тартибларини тўғри ташкил эта олса, гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда зарарли одатлардан ўзини тия билса, атроф-муҳитга эҳтиётлик ва саришталик билан қараб, оилада ва ёнидаги қўни-қўшни, яқин қариндошлар билан тинч-тотув яшашга имкон берувчи муомала маданиятига эга бўлса ва соғлом фарзанднинг туғилишига энг аввало ўзи масъул эканлигини тушунса, унда соғлом турмуш тарзи ҳақида тасаввурлар мавжуд, дейиш мумкин.
Бугунги кунда бутун дунёда саломатлик ва соғлом турмуш тарзига катта эътибор берилмоқда. Масалан, америкалик олимлар бу нарсага панжа ортида қараш нимага олиб келади, деган саволга кўпроқ уларни агрессив хулқ-атвор билан боғламоқдалар. Яъни, одам урушқоқ, салга тажанг бўладиган, сабрсиз бўлиб қолади. Бу нарса охир оқибат гиёҳвандикка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида носоғлом муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, спортга нисбатан бефарқлик, шахслараро зиддиятларни келтириб чиқаради.
Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2000 йилларнинг бошида Ўзбекистон худудидаги қишлоқ оилалари аъзоларининг соғлом турмуш тарзи борасидаги саводхонлигини махсус тадқиқот доирасида ўрганди. Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 600 дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ва сўровлар ўтказилди. Сўралувчиларнинг аксарияти туғиш ёшидаги аёллар бўлиб, уларнинг фикрларини умумлаштириб таҳлил қилинганда, оилали аёлларнинг 21%и ва эркакларнинг 9,9% сурункали касалликларга чалинган экан. Сўралувчилардан 53,3%и фақат касал бўлгандагина врачга мурожаат қилади, қолганлари вақти-вақти билан мурожаат қилувчилардир. Демак, кўпчилик бетоб бўлиб қолганлагина врачга мурожаат қилади, ҳаттоки, касал ўтиб кетгандан кейин вақт топадиганлар ҳам кам эмас. Демак, соғлом турмуш тарзига алоқадор тиббий маданиятимиз борасида ўйлашга арзийдиган муаммо бор.
Шу боис ҳам, соғлом турмуш тарзи категорияси кўпроқ ижтимоий категория бўлгани Марказ олимлари сўралувчиларнинг тиббий-гигиеник маълумоти даражасини ўргандилар. Масалан, “Ўз фарзандларингиз билан тиббий-гигиеник мавзуда суҳбатлашиб турасизми?” деган саволга барча сўрлувчиларнинг 62,6% ижобий жавоб берган бўлсалар, умуман гаплашмайдиганлар 19,8%ни ташкил этди. Бу ўйлантирадиган ҳолат, албатта. Лекин тиббий билимнинг заруратини англайдиганлар қишлоқ аҳолиси ўртасида ортиб бормоқда. Масалан, сўраганларимизнинг 82% “Ҳар бир киши тиббий билимга эга бўлиши керак” деб ҳисоблайди. Шуниси эътиборга моликки, ўрганилган гуруҳдагиларнинг 87,7 фоизида биринчи фарзандлари қолган кейингиларига нисбатан кўпроқ хасталанган. Демак, ёш она боласини парвариш этиш малакасига, тажрибасига эга бўлмаганидан тез-тез касал қилиб қўяди. Айнан ўшалар тиббий саводхонликка муҳтождир.
Албатта, соғлом турмуш тарзи тушунчаси ҳар инсонда ўзига хос тарзда шаклланар экан. Респондентларга “Соғлом турмуш тарзини қандай тушунасиз?” деб савол билан мурожаат қилинганда, кўпчилик, яъни сўралганларнинг салкам 41%и уни “атроф-муҳит тозалиги” билан, 37,3% и “тўғри, рацион бўйича овқатланиш” билан, қолганлар – “ўз вақтида ухлаш”, “спорт билан шуғулланиш” (28,4%), “чекмаслик, ичмаслик” кабилар билан боғлашди.
Албатта, бу каби соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тасаввурлар шаклланади, керак бўлса, тарбияланади. Соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларни қаердан олиш мумкинлигини ўрганилганда, табиий, ОАВнинг ўрни ва роли катта эканлиги маълум бўлди. Айниқса, хотин-қизларнинг фикрича, телевидениенинг роли катта (72,6%), газеталар – иккинчи ўринда – 57,5%, журналлар – 46,3% ва радио – 31,2%. Демак, бу манбалардаги ахборот ва маълумотларнинг халқбоп, оммабоп бўлишига алоҳида эътибор бериш, маҳалла гузарларда радио эшиттиришлари ва даврий газета, журналларнинг вақтида берилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Демак, соғлом турмуш тарзи тўғрисида ҳар бир ёш авлодда шаклланадиган билимлар, тасаввурлар ва уларнинг амалий турмуш таркибида онгли хатти-ҳаракатга айланиши кўплаб ижтимоий муаммоларни ечишга имкон беради. Шунинг учун ҳам бугун халқ ўртасида амалга ошириладиган тарғибот ва ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, буни мафкуравий ва маънавий ишларнинг таркибий қисмига айлантириш лозим.
Мустақил юртимизда кенг қулоч ёзаётган болалар спортини ривожлантириш, оилавий спортни миллий менталитетимиз хусусиятларига мос тарзда ҳаётга жорий этиш, мустаҳкам оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштиришга қаратилган барча саъй-ҳаракталаримиз ислоҳотларимиз стратегиясига мос бўлиб, юртимизда тинчлик, тотувлик ҳамда ривожланишга, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигига хисса бўлади. Бунда мамлакатимзда амалга оширилаётган қатор ҳайрли тадбирлар, жумладан никоҳолди тиббий кўрикдан келин ва куёвларни ўтказиш амалиёти ўзининг жуда катта ижобий самарасини бериши табиий.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish