Вариант №1-22 Қурилиш ашёларининг архитектурадаги ўрнини таърифлаб беринг. Безакли -бадиий пардозбоп қопламалар нима? Қурилиш ашёларида стандартлашни асослаб беринг. Безакли пардозбоп полимер композитларни тахлил қилиб беринг



Download 382,53 Kb.
bet8/11
Sana25.01.2023
Hajmi382,53 Kb.
#902864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ashyoshunoslik

Оқ ва рангли портландцементлар

Оқ портландцемент-таркибида (0,3…0,45% гача) темир оксид бўлган оқ клинкерни майда туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи модда.


Клинкерни туйиш жараёнида 15% гача гидравлик ёки 10% гача инерт қўшилмалар, шунингдек, тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун кўпи билан 3% гипс қўшишга рухсат этилади. Гипс ва қўшилма туйилгандан сўнг бу цемент белгиланган даражада оқ бўлиши керак.
Портландцемент ранги клинкер минераллари таркибида қандай оксид борлигига қараб ҳар хил бўлади. Масалан, кальций силикатлар оқ, C3S эса C2S дан оқроқ бўлади ва хоказо. Айниқса уч кальцийли алюминат оқлиги билан бошқа цементлардан ажралиб туради. Тўрт кальцийли алюмоферрит таркибида темир оксидлари борлиги туфайли қорароқ бўлади. Шу сабабли оддий портландцемент кул ранг-яшил бўлади. Демак, клинкерда уни бўёвчи оксидлар, айниқса Ғе2О3 бўлмаса бундай цемент оқ рангли бўлади.
Оқ портландцемент клинкерига гипс, диатомит (мрамор ёки бўр) ва минерал пигментлар (сувда ва органик эритмаларда эримайдиган майда туйилган рангли кукунлар пигментлар деб аталади) бирга қўшиб тортиш йўли билан рангли цементлар олинади. Жумладан, қўшилмалар сифатида охра (сариқ ёки қизил тусли минерал буёқ), темир, сурик (қизил ёки қизғиш-жигар ранг берувчи минерал), марганец рудаси (жигар ранг), ултрамарин (ҳаво ранг) ва шу кабилар қўшиш мумкин. Оқ ва рангли цементлар суньий мармар тайёрлашда ҳам ишлатилади.
Рангли цементлар яна қуйидаги йўл билан ҳам олинади. Бўёвчи оксидлар (хром, марганец, кобальт, никель, мис оксидлар) хом ашё аралашмасига аралаштириб яшил, ҳаво ранг, қора, жигар ранг, сариқ ва бошқа турдаги рангдор клинкерлар олинади. Минерал структурасига турли оксидларнинг бирикиши туфайли олинган рангли клинкер тортилиб ялтироқ, текис ва турғун рангга эга бўлган цемент олинади.
Пардозлаш материаллари ўзларининг табиати ва техникавий хоссаларига кўра конструктив бетонга яқин турса хам йиғма ўй-жой қурилишларидаги пардозлаш ишларини механизациялашга қулай имкон яратади. Улар бир хил типдаги технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни ишлатиш ҳамда ўзоқ муддатга чидамли рангли конструкциялар олиш имконини беради. Шу жихатдан оқ ва рангли портландцементларни энг юқори унумли пардозлаш материалларидан бири деб хисоблаш мумкин. Чунки бу оддий портландцементнинг кўринишларидан бири бўлиб, оқ ва турли рангларни ўзида мужассамлаштирган ва юқори даражадаги мустаҳкамликка эга бўлган цементдир.



Download 382,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish