Vaqti: 1-juftlik 09: 00 da Fakulteti


Сиёсий курашнинг бошланиши



Download 2,07 Mb.
bet5/16
Sana23.02.2022
Hajmi2,07 Mb.
#129945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
amir temur ochiq dars

Сиёсий курашнинг бошланиши



Сарбадорлар (ф. – «бошини дорга тикканлар») – XIV асрда Хуросон ва Мовароуннаҳрда мўғулларга қарши кўтарилган халқ озодлик ҳаракати қатнашчилари. Сарбадорлар ҳаракати даставвал Хуросонда бошланди. Хуросоннинг ғарбий қисмида улар мўғуллар ҳукмронлигини тугатиб, мустақил Сарбадорлар давлатини барпо этадилар. Бу давлатнинг маркази Сабзавор шаҳрида бўлиб, 1337 йилдан 1381 йилга қадар қарийб 45 йил ҳукм суради.
1365 йилда Самарқандда мўғул босқинчиларига қарши сарбадорлар қўзғолони бошланади. Қўзғолонга Мавлонзода раҳбарлик қилади. Абу Бакр Калавий Наддоф, Хурдаки Бухорийлар унга ёрдамчи бўладилар.
«Лой жанги»да ғалабага эришган Илёсхўжа учун Мовароуннаҳрга кенг йўл очилган эди. У катта қўшинлар билан Самарқандга юриш бошлайди. Бу пайтда Самарқанддаги сарбадорлар Илёсхўжага қарши чиқадилар. Маҳаллий аҳолининг ватанпарварлик намуналарини кўрсатиб қаршилик қилганликлари туфайли Самарқандни бир оз қамал қилиб турган мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрни бутунлай тарк этишга мажбур бўладилар.



XIV асрнинг 60-йилларига келиб бутун Мовароуннаҳр ерларида ўзаро урушлардан сўнг ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашиб кетган эди. Мана шундай бир вақтда, мамлакатда ўзаро урушларга барҳам берадиган марказлашган давлат тизимини барпо этиш ниҳоятда зарур эди. Буни биринчи бўлиб англаган Амир Темур 1365-1370 йиллар мобайнида Амир Ҳусайнга қарши кураш олиб борди ва 1370 йилда Мовароуннаҳр тахтини эгаллашга муваффақ бўлди.





1370 йилда Балх шаҳрида чақирилган қурултойда Амир Темур Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинади. Темур ўз тасарруфида марказлашган давлатни юзага келтириш мақсадида Кеш шаҳридан Самарқандга кўчиб ўтиб, уни Мовароуннаҳрнинг пойтахтига айлантиради. Соҳибқирон аниқ мулоҳазалари билан халқни зулмдан озод қилиш ва узоқ йиллик бошбошдоқлик ҳукмрон бўлган ерда марказлашган давлат тузиш мушкуллигини сезганлиги сабабли дастлаб мамлакатни ташқи хавфдан сақлаш мақсадида асосини барлос уруғлари ташкил этган енгилмас ва жанговор қўшин тузади.





Темур Мовароуннаҳр тахтини эгаллаган вақтдан бошлаб, ўз давлати чегараларини мумкин қадар кенгайтиришга киришади. Шу мақсадда у Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ўз тасарруфига олади. Хоразмга беш маротаба юриш қилиб, 1388 йилда уни бутунлай бўйсундиради. Темур ўзининг уч йиллик (1386-1388), беш йиллик (1392-1398) ва етти йиллик (1399-1405) юришлари давомида Озарбайжонда жалойирлар, Сабзаворда сарбадорлар давлатини, Ҳиротда Қурдлар давлатини тугатиб, Эрон ва Хуросонни ўз тасарруфига олади. 1394-1395 йилларда Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши юриш қилиб, унинг кўп сонли қўшинини мағлубиятга учратади ва Олтин Ўрда ҳудудини эгаллайди.
Амир Темур 1398 йилда Ҳиндистонга қилган юришида Деҳли шаҳрини, 1400 йилда Сурияга қилган юришида Ҳалаб ва Байрут шаҳарларини, 1401 йилда Дамашқ шаҳрини эгаллайди.
1402 йилда Усмонийлар империясининг султони Йилдирим Боязидга қарши юришида уни мағлубиятга учратди. Бу ғалаба билан Темур Европанинг усмонийлар асоратига тушишини бир неча ўн йиллар орқага суриб юборди.
Темур 1404 йилда Кичик Осиёдан Самарқандга келади ва Хитойга юриш учун ҳарбий тараддуд кўради. 1404 йилда Темур 200 минглик қўшин билан Хитой сафарига отланди. Аммо Темурнинг қаттиқ бетоблиги туфайли унинг қўшинлари 1405 йилнинг январ ойида Хитойга яқин бўлган чегара шаҳар Ўтрор шаҳрида тўхтайдилар ва шу ерда 1405 йилнинг 18 февралида буюк соҳибқирон Амир Темур вафот этади.




Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish