Реакциянинг якуний ёки эффектор даври
Ушбу давр жавоб ҳаракатининг бошланиши пайтидан то унинг батамом тугалланишигача бўлган вақт оралиғини қамраб олади. Бу даврда жавоб ҳаракати амалга оширилади, шунинг учун ҳам у одатда реакция жараёнидаги энг етакчи давр деб ҳисобланади. Бироқ, ушбу даврда амалга ошириладиган ва барча гувоҳ бўладиган ҳатти-харакатлар реакциянинг бундан олдинги даврларида тайёрланган бўлади: шу боисдан ҳам ушбу якуний давр ўзининг барча ҳусусиятлари билан реакциянинг дастлабки ва яширин даврларида бош миянинг катта ярим шарларида юз берган асаб жараёнларининг ҳарактери ва изчиллигига боғлиқ бўлади.
Реакциянинг типлари. Реакциянинг сенсор, мотор ва нейт-
рал типлари фарқланади. Реакциянинг бу уччала типи дастлабки даврда ривожланувчи ва реакциянинг эффектор даврини белгилаб берувчи психик жарёнларнинг ҳарактерига кўра бир- биридан фарқланади.
Реакциянинг сенсор типи. Ушбу тип спортчининг диққати дастлабки даврда ижро сигналини идрок этишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Бунда спортчининг эшитиш таҳлилатори жуда кучли қўзғалишда бўлади; унга нисбатан мия қобиғининг бошқа марказлари, жумладан унинг ҳаракатланиш участкаси ҳам бу даврда тормозланган ёки жуда кам даражада қўзғалган бўлади. (2 –расм).
Диққатнинг ана шундай йўналтирилганлиги туфайли спортчи сигналли қўзғатувчиларни жуда тез ва тўғри идрок этади, бироқ у ҳали старт ҳаракатини тез ва катта куч билан амалга оширишга тайёр бўлмайди.
2-расм. Сенсор типидаги оддий реакциянинг чизмаси
Дастлабки даврда идрок этиш марказлари (эшитиш) кучли қўзғалган, ҳаракатланиш марказлари эса бўшашган ҳолатда бўлади. Бунинг оқибатида сигналга жавобан ҳаракатланиш шу қадар кечикадики, оқибатда бўшашган ҳаракат марказларини фаол ҳолатга келтириш учун анча куч талаб этилади.
Бунга изоҳ − бош мия қобиғининг ҳаракатланиш участкасидаги мотор импулсларини тайёрлаш нисбатан кўпроқ вақтни ва анчагина асаб кучини сарфлашни талаб қилади, чунки улар фақат сигнални идрок этишдан кейингина ишга тушадилар, яъни бундан олдинги ҳаракатланиш марказларининг нисбатан тормозланган ҳолатида вужудга келган “бўш жойидан” ҳосил бўладилар.
Сенсор типидаги реакция бошқа реакция типларига нисбатан анча секин кечади. Уларнинг латент даври ўртача ҳисобда 160-175 сигма (сониянинг мингдан бир улуши) давом этади, чунки асаб қўзғалиши реакциянинг дастлабки даврида миянинг катта ярим шарлари қобиғидаги мотор марказларида эмас, балки сенсор марказида етакчилик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |