"СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ" КУРСИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
"Спорт психологияси" атамасини ким биринчи бўлиб киритган?
А) Пьер де Кубертен *
Б) Леонардо до Винчи
С) Бунд
Д) Антонелли
"Спорт психологияси" атамаси нечанчи йилда биринчи бўлиб киритилган?
А) 1900*
Б) 1880
С) 1890
Ж) 1901
Нечанчи йилда спорт психологияси халқаро миқёсда расмий қабул қилинган?
А) 1965*
Б) 1900
С) 1911
Д) 1960
Спорт психология Халқаро Федерациясини биринчи президенти ким бўлган?
А) Антонелли*
Б) П.А. Рудик
С) Пьер де Кубертен
Д) Пуни
Спорт психологияси предмети қуйидагиларни ўрганади: (энг тўғри жавобни белгиланг)
А) Спорт мусобақасига тайёргарлик ва психик холатларни
бошқаришни *
Б) Айрим спорт турларини техникасини, тактикасини
С) Спорт фаолиятини хусусиятларини
Д) "Тренер ва спортчи" ўртасидаги ўзаро муносабатларни
Мотив бу - :
А) Фаолиятга ички қўзғатувчи куч *
Б) Нозик эмоционал холат
С) Спортчини мусобақадаги хатти-харакати
Д) Спортчи интилаётган спорт натижаси
Қуйидаги берилган сўзларни қайси бири "мотив" тушунчасини характерламайди?
А) Юқори*
Б) Воситали
С) Жараёнли
Д) Натижали
Спорт билан шуғулланишнинг мақсади бу:
А) Спорт натижасига эришиш *
Б) Рохатланиш учун машқланиш
С) Соғлиқни яхшилаш
Д) Харакатга қўзғовчи ички куч
Спортчи шахси қайси тойифага тааьлуқли?
А) Ижтимоий *
Б) Тарихий
С) Сиёсий
Д) Биологик
Спорт коллективи бу:
А) Ижтимоий маьнога эга бўлган мақсадли спортчилар
гурухи*
Б) Тренер йиғган гугух
С) Биргаликда шуғулланиш учун спортчиларни бирлашиши
Д) Футбол командасини яратиш учун бирлашган спортчилар
гурухи
Харакат малакалари бу:(тўғрироқ жавобни белгиланг)
А) Енгил, тез, тежамли, юкори даражада такомиллашганяхлит харакатлар*
Б) Янги харакатни автоматик равишда бажариш
С) Енгил, тез, тежамли, юқори даражада такомиллашган харакатлар
Д) Ёдланган автоматлашган харакатлар
Харакат малакаларини шаклланиши нечта қонуниятларга эга?
А) Мусобақа хакамлигини билиш
Б)Айни спорт турини тактикасини ўзига хос хусусиятини
билиш
С) Ракибни хусусиятларини билиш*
Д) Ўз индивидуал хусусиятини билиш
Мусобақани тахминий тактик планини ким тузади?
А) Спортчи, тренер *
Б) Фақат тренер
С) Психолог, спортчи
Д) Спортчи, психолог
Спортчини тактик тафаккурини нима тавсифламайди?
А) Техник малакаларга таяниш*
Б) Кўргазмали-образли характер
С) Тафаккурнинг вазиятлилиги
Д) Тафаккурнинг амалий натижа берадиган характери
Қуйидаги омиллардан қайсиниси спортда тактикани эгаллаш учун керак эмас?
А) Айни спорт турида тактика хақида махсус назарий
билимлар
Б) Спорт турини техник малакаларини мукаммал эгаллаш
С) Билим ва малакаларни тактик планга мос ишлата билиш
Д) Юқоридаги хамма омиллар зарур*
Тахминий тактик план тузишда психик омиллардан кайсиниси мухим рол ўйнайди?
А) Техник - тактик махоратни юқори даражага етказиш учун мухим психик жараёнларни такомиллаштириш*
Б) Спортчи шахсини психик жараёнларини оптимал ва стабил намоён бўлишига таьсир этувчи психик сифатларни шаклланиши
С) Мусобақа ва машғулот жараёнида оптимал психик холатларни яратиш
Д) Бўлажак мусобақа хакидаги билимларни ишлаб чикаришга йўналтириш
Хулоса ВА ТАКЛИФЛАР Мустақил давлатимизнинг тараққиёти таълимнинг барча соҳаларидаги каби психология соҳасида ҳам катта ислоҳотларни талаб қилади. Рақобатбардош кадоларни тайёрлаш жамиятнинг муҳим эҳтиёжини қондиришнинг энг зарур шартидир.
Жамиятнинг юқори малакали рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бошланғич синфдан бошлабоқ тинимсиз изланиш, таълимнинг янги самарали усулларини қидириш ва кашф қилиш зарур.
Психологияни жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида, жумладан волейбол спорт тури билан шуғулланувчи спортчиларни танлаган таълим йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинган ҳар бир талаба Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳақидаги Қонунлар талабларига мувофиқ шахс сифатида шаклланиши, касбий билим, кўникма ва малакаларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда, юксак маънавий ва маданий хислатларга эга бўлиши, ақлан теран, мустақил фикрловчи, ижодкор, миллий ва умумбашарий қадриятларни ўзида жо қилган, мураккаб вазиятларда ташаббус ва масъулиятни ўзига олишга қодир, кенг дунёқарашга эга инсон бўлиб этишиши тақдим этилаётган моделимизнинг устувор мақсади қилиб белгиланган.
Бизнинг тадқиқотимиз асосида ишлаб чиқилган концепция психология ва спорт психологияси фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этиш, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ-10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш ва талабаларни спортга бўлган мотивасиясини ривожлантириш ва уларнинг фанни ўзлаштиришга қизиқиш ва эҳтиёжини тарбиялашдан иборатдир.
Биз тадқиқотимиз давомида қуйидагиларни ўргандик:
Лойиҳа ишининг биринчи боби “Психология ва спорт психологияси” фанини ўқитишнинг назарий масалалари деб номланиб, унда психология ва спорт психологияси фанини ўқитишда таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш тажрибаси ва спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда инновацион технологиялари ўрганилган бўлса, ишнинг иккинчи боби психология ва спорт психология фанидан электрон ўқув модули ишланмаси деб номланиб, унда психология ва спорт психологияси фанининг ўқув дастури, спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича маъруза матни, спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича кейслар фан юзасидан назорат топшириқлари бўйича саволлар ва тестлар ҳамда спортчиларни техник тайёргарлигида “ПСИ - 10” дастуринининг афзаллиги юзасидан тақдимот ишланмаси берилган.
Шунингдек, “Психология ва спорт психологияси” фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этилди, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ - 10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш мақсад қилинган эди. Мақсадни амалга оширишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган “Психология ва спорт психологияси” фанининг назарий ва амалий маслаларини таҳлили этилди ва “Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари” мавзуси мисолида ўқитишнинг инновацион технологияларини қўллашнинг моҳиятини ёритиб беришга ҳаракат қилдик. Фанининг электрон ўқув модули ишланмасининг схемасини ишлаб чиқилди ҳамда фан дастурига мувофиқ ўқитиладиган “Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари” мавзусида “ПСИ - 10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида презинтацияси ишлаб чиқилди.
Маълумки, спортчиларини техник жиҳатдан тайёрлашнинг психологик асослари ҳақида гапирадиган бўлсак, спортчини техник жиҳатдан тайёрлаш бу спортчини муайян спорт тури хос бўлган ҳаракатларни бажариш усулларини эгаллаши ва уларни такомиллаштиришдан иборат бўлган психологик - педагогик жараёндир.
Спорт ҳаракатларининг техник усуллари хар хил спорт турларида турлича психологик тузилишга эга бўлади.
Машқлар техникасини эгаллаш ўз мазмунига кўра спорт ҳаракатлари малакасини эгаллашдан иборат.
Шунинг учун ҳам спортчиларни техник тайёрлашнинг марказий психологик муаммоси бу − ҳаракат малакаларини шакллантириш ва уларнинг ишлата билиш масаласидан иборатдир.
Ҳаракат малакалари дейилганда машқлар жараёнида маълум мукаммаллик даражасига этказилган, тез, аниқ ва вақтни тежаган ҳолда юқори сифат ва миқдорий натижа билан бажариладиган яхлит ҳаракат тушунилади.
Юқоридаги таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, малакаларга қуйидаги психологик ҳусусиятлар хосдир:
1. Ҳаркатларни аниқ бажариш, яъни хатоларга йўл қўймаслик.
2. Ҳаракатларни бажаришдаги енгиллик, бу қўшимча зўриқишлар, ортиқча куч сарфлашнинг йўқлиги билан боғлиқ.
3. Мукаммалликка эришилган ҳаракатлар тез бажарилади.
4. Малакалар ҳамиша яхлитлик ҳарактерига эга бўлади.
Физиологик механизми бўйича малакалар динамик ҳаракат стереотипларидан иборатдир. Улар фаолиятдаги борлиқнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари орасидаги ўзаро муносабатлар асосида шаклланади.
Спорт ҳаракат малакалари техникасини шакллантириш ва такомиллаштириш, тезлик, куч, чидамлилик, эпчиллик каби жисмоний сифатларнинг ривожлантирилиши билан бевосита боғлиқдир. Бинобарин бирор бир машқнинг техниксини онгли равишда эгаллаган спортчи айни пайтда ўзида ушбу турдаги машқни бажариш учун зарур бўладиган жисмоний сифатларни ривожлантиради, бу сифатларни ривожлантириш орқали эса ўрганаётган машқнинг техникасини такомиллаштиради
Бугунги волейбол ўйинининг моҳияти, жумладан техник-тактик ҳаракатларининг ижро этилиши аксарият «ҳавода», яъни таянчсиз ҳолатда амалга оширилиши билан фарқланади. Сакраб зарба бериш, тўсиқ қўйиш, тўп узатиш, йиқилиб тўп қабул қилиш, тўп киритиш бунга яққол мисол бўла олади. Сўнгги йилларда ўйин қоидаларининг кескин ўзгариши (танани барча қисми билан тўп қабул қилиш, ҳисобни тай-брейк тизимида олиб борилиши, «либеро» ўйинчисининг жорий этилиши, ўйинчи алмашинувининг тўғридан тўғри амалга оширилиши, тўрнинг пастки қисмига тегишга рухсат берилиши ва ҳ.к.) ўйин суръатини янада жадаллашишига олиб келди. Мутахассислар томонидан аниқланганки, ҳар бир мусобақа ўйинида волейболчилар 300-600 марта, ҳатто ундан кўп сакраб ижро этиладиган техник-тактик малакаларни бажарар эканлар. Агар ўйиндан олдинги «разминка» давомидаги сакрашлар, ўйин вазиятларида тўпсиз ижро этиладиган чалғитувчи сакрашлар эътиборга олинса, қайд этилган сакрашлар ҳажми янада ортади. Борди-ю бу сакрашларнинг йиллик ҳажми назарда тутилса, замонавий волейболда юксак натижага эришиш қанчалик жисмоний имкониятларга боғлиқ эканлиги аён бўлади.
Демак,спортчиларнинг психологик тайёргарлиги жисмоний,к техник-тактик тайёргарлик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, юксак спорт маҳоратини таъминланишида пойдевор сифатида муҳим аҳамият касб этади.
1. Соғлиқни мустаҳкамлаш.
2. Ҳаётий зарур ҳаракат малакаларини такомиллаштириш (юриш, югуриш, сакраш ва ҳоказо).
3. Ҳаракат сифатларини ривожлантириш.
4. Ҳаракат малакалари ҳажмини ошириш ва уларнинг ижроий чегарасини кенгайтириш.
5. Организмнинг ўйин давомида иштирок этувчи орган, бўлим ва мушак гуруҳларининг функцияларини шакллантириш.
6. Ўйин малакаларини самарали ўзлаштиришни таъминловчи махсус сифатларни ривожлантириш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни такилиф сифатида билдирмоқчимиз:
бугунги кунда таълимга янгича, технологик ёндашиш ҳақида фикр юритилиши тасодифий ҳол эмас.
Янги педагогик технология асосида ўқитишни йўлга қўйиш, таълим жараёнини талбалар учун тушунарли ва қизиқарли соҳаларини яратиш учун тинимсиз изланиш биз ўқитувчи-ходимларнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади.
Маълумки спорт фаолиятида ҳеч бир жисмоний машқлар, жисмоний хатти-ҳаракатларни психиканинг психомотор, ақлий интеллектуал, когнитив, хиссий-иродавий соҳаларининг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди.
Шунинг учун психология фанида ҳам спортчилар фаолияти самарадорлигини оширишда, уларнинг ҳаракат малакаларини шакллантиришда инновацион педагогик технологиялар асосида ўқитишда “ПСИ-10” дастури каби дастурлардан кенг фойдаланиш таълим сифатини оширишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.
.