5.Қуйидаги терминларнинг қайси услубга мансублигини аниқланг ва жадвални тўлдиринг.
1.Метатеза
|
|
2.Аллитерация
|
|
3.Коннотация
|
|
4.Риторик сўроқ
|
|
5.Кириш қурилмали гаплар
|
|
6.Қуйидаги гапларни ўқинг, қайси услубда эканлигини аниқлаб жадвални тўлдиринг.
Осмонни булутларнинг оғир, қалин, қорамтир намати қоплаган.
|
|
Ажратилган бўлакларда вергул ва тире ишлатилади.
|
|
Тил-миллат вакилларини мустаҳкам бирлаштирувчи, тутиб турувчи белбоғ.
|
|
Ман успет қиломадим, эртага абетта келаман.
|
|
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани илова қиламан.
|
|
7.Тушириб қолдирилган сўзни ёзинг.
1. ..... услубдаги ҳужжатлар қисқа, аниқ ва барча учун тушунарли қилиб тузилиши керак.
2...... услуб кишиларнинг онгига атрофда содир бўлаётган воқеаларни сингдириш, уларнинг ижтимоий қарашларини шакллантириш учун хизмат қилади.
8.Исён, ирқчилик, сиёсий танглик, битим каби сўзлар қайси услубда ишлатилади?
А) публицистик услубда
В) илмий услубда
С) бадиий услубда
Д) расмий услубда
Расмий услубнинг тил хусусиятлари
Режа:
1.Расмий услуб ҳақида маълумот.
2.Расмий услубнинг турлари.
3.Расмий услубнинг нутқий қурилмалари.
4.Расмий услубда ишлатиладиган сўз ва турғун бирикмалар.
5. Расмий услубнинг грамматик хусусияти.
Таянч сўз ва иборалар: давлат қонунлари, акт, фармон, баёнот, шартнома, идора ҳужжатлари, эълон, стандарт воситалар, нота, битим, мунозара, расмий ташриф, дўстона муносабат, расмий хабар, қарор, чақириқ, топшириқ, вазифа, буйруқ, қонун, ижро, қонунчилик.
Дарснинг мақсади:талабаларни расмий услубнинг турлари билан таништириш, уларга ушбу услубда қўлланиладиган қўшимчалар, ишлатиладиган бирикма ва гапларни тўғри қўллашга ўргатиш.
Расмий-идоравий нутқ услуби жамиятдаги ижтимоий, ҳуқуқий муносабатлар, давлат ва давлатлараро расмий, сиёсий-иқтисодий, маданий алоқалар учун хизмат қилувчи услубдир. Бу услуб ҳужжатчилик характери билан ажралиб туради. Шунга кўра, ёзма нутқнинг хизматга доир бу тури давлат қонунлари, актлар, фармонлар, баёнотлар, шартномалар, идора ҳужжатлари, эълонлар ва бошқа расмий ёзишмалар услуби ҳисобланади. Расмий услуб тилининг асосий хусусияти аниқлик ва ихчамликдир, унда муайян нутқий қолиплар, касб-ҳунар сўзлари, атамалар, тайёр синтактик қурилмалар кенг қўлланиб, нутқнинг аниқ ва равшан ифодаланишини таъминлайди. Тайёр нутқ қурилмалари (шу асосда; шунга кўра; маълум қиламизки; ...ни эътиборга олиб; ...га кўра; ...биз, қуйида имзо чекувчилар, ...га асосан (мувофиқ); ...учун, ...дан келиб чиқиб; ...шарти билан; ...берилсин, ...тақдирлансин каби) ҳужжат матнининг дарак-ҳикоя характерида бўлишини, сўзларнинг бир маънода ишлатилишини, бадиий-тасвирий воситаларнинг бўлмаслигини, феълнинг мажҳуллик ва буйруқ-истак шаклларининг, қўшма гап турларининг кенг қўлланишини талаб қилади. Тил материали ҳужжатнинг тури ва характерига қараб танланади.
Расмий услуб ўз олдига бирор нарсани исботлаш, таҳлил қилиш вазифасини қўймайди, ундан воқеалар, фактларни исботлаш талаб этилмайди, балки воқеа ва фактларни белгилаш, тасдиқлаш каби вазифаларни бажариш ушбу услубнинг муҳим хусусиятларидан биридир. Шунга кўра расмий услуб ахборот бериш вазифасини, шунингдек, буйруқ, қарорлар шаклида буюриш вазифаларини бажаради. Масалан, Ўзбекистон Олий кенгаши қарор қилади: Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини нишонлаш мақсадида Конституция қабул килинган кун – 8 декабрь умумхалқ байрами – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни деб эълон қилинсин. Расмий услубнинг луғавий хусусиятлари шу услубнинг хусусиятларидан келиб чиқади. Шунингдек, бу услубдаги аниқ, қисқа ва ихчамлик тил воситаларнинг ҳам ана шу хусусиятларига мос ҳолда бўлишини талаб қилади. Расмий услубда қолип шаклида мавжуд бўлган луғавий воситалар қўлланади. Масалан, ариза, тилхат, тушунтириш хати, баённома, тавсифнома, телеграмма, қарор, баёнот, маьлумотнома, ахборот, таржимаи ҳол, эълон каби луғавий воситалар расмий услубнинг таянч услубий воситаларидир.
Расмий услуб матнларидаги жумлалар аниқ ва равон, унда ортиқча сўзлар қўлланилмаслиги талаб қилинади. Синтактик жиҳатдан расмий услубнинг жумлалари икки таркибли: содда ёйиқ гаплардан ва ихчам шаклдаги қўшма гаплардан ташкил топган бўлади.
Расмий услуб ёзма нутқ меъёрларига тўла асосланган ҳолда шаклланади. Шунинг учун расмий услубда ифода шакллари маълум тартибга асосланган ҳолда аниқ тузилади. Масалан, Мен, Ҳамидов Равшан Шуҳрат ўғли, 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилдим (таржимаи ҳол); Берилди ушбу маьлумотнома Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2-инглиз тили факультети талабаси Маҳкамова Севара Маҳмуд қизига (маълумотнома) каби аниқ маълумотларга таяниш – бу услубнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, бу услубда чет тилларга оид сўзлар, диалектик ва шева сўзлари, сўзлашув нутқига хос ибора ва луғавий воситалардан деярли фойдаланилмайди. Расмий услубда сўз маъноларининг кўчиши ва субъектив баҳо ифодаланиши ҳолатлари учрамайди. Шунинг учун бу услуб тамомила образлиликдан ҳоли услуб саналади.
Лексик хусусияти: китобий нейтрал сўзлардан иборат бўлади. Ушбу услубда эмоционаллик бўлмайди. Масалан, юқорида кўрсатилганлар, қуйидаги имзо чекувчилар, қабул қилиб олувчи, мазкур, йўлланади сўз ва турғун бирикмалар. Ўзига хос терминлар: далолатнома (акт), гувоҳнома, қарор, қидириш, элчи, вакил, баёнот, ташриф, халқаро вазият ва ҳ.к.
Расмий иш қоғозлари услубида эскирган сўз ва иборалар ўрни билан ишлатилиши мумкин. Масалан, жаноб, ҳазрати олийлари, жаноби олийлари, юқори мартабали меҳмон, шоҳ, шаҳзода, малика каби. Бу каби сўз ва ибораларни ишлатиш ҳозирги ўзбек адабий тили учун хос бўлмаса ҳам, уларни қўллашда мурожаат қилинаётган томоннинг ва қолаверса, халқаро муносабат хусусиятлари эътиборга олинади.
Грамматик хусусияти:
1.Тилга олинаётган кишилар ўз номи билан аталмасдан, бунинг ўрнига уларнинг белгиси, бирор ҳаракати ишлатилади: ижрочи, айбланувчи, гувоҳ, жавобгар, уйни ижарага олувчи,даъвогар ва ҳ.к.
2.Ҳаракат номи: олдини олиш, чора кўриш, ҳукм чиқариш.
3.Буйруқ-истак майли 3-шахс бирлик шаклидаги феъллар: бажарилсин, топширилсин, юборилсин.
4.Мажҳул нисбатдаги феъллар: қарор қилинди, ўқиб эшиттирилди, кўриб чиқилди ва ҳ.к.
5.Қўшма гапнинг турларидан шарт, тўлдирувчи, кесим қўлланилади.
Сизга шуни маълум қиламизки,....
Тўлов пули ўз вақтида юборилса,.....
Бажариладиган ишлар шундан иборатки,......
6.Сўз тартиби ҳам илмий услубдаги каби бўлади, ҳозирги ўзбек адабий тили учун меъёр ҳисобланган одатдаги тартибга риоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |