dН = ∑dН маҳсулот - ∑dН дастл. модда
Бу ерда: dН – реакциянинг иссиқлик эффекти; ∑dН маҳсулот – реакция махсулотларининг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндиси; ∑dН дастл. модда – дастлабки моддаларнинг ҳосил бўлиш иссиқликлари йиғиндисини ифодалайди.
Одам организми устида ўтказилган тажрибаларда ҳам термодинамиканинг биринчи қонуни тасдиқланган. Масалан, сутка давомида қабул қилинган озиқ моддалар таркибида мавжуд энергия миқдори ва бу вақт давомида организмдан ажралган иссиқлик энергияси ўртасида термодинамик мослик мавжудлиги қайд этилган.
4.3. Термодинамиканинг иккинчи қонуни
Термодинамиканинг иккинчи қонуни қайтмас жараёнларнинг ўз хусусиятига боғлиқ ҳолда бир томонлама йўналишда боришини аниқлаш мезони ҳисобланади. Термодинамиканинг иккинчи қонуни табиий жараёнлар қайси йўналишда ўз-ўзича содир бўлишини аниқлайди. Бу қонунга асосан иссиқлик совуқ жисмдан иссиқ жисмга компенсациясиз ўз-ўзича ўта олмайди деган хулоса келиб чиқади. Термодинамиканинг иккинчи қонуни асосида термодинамик тизим ҳолатини ифодалаш учун ҳолат функцияси – энтропия (S) тушунчаси киритилган. Энтропиянинг қайтар жараёнларда ўзгариши қуйидаги тенглама асосида ҳисобланади:
dS = S2– S 1 =Q/T
Бу ерда: Q – ҳарорат (Т) қийматида ютилган ёки ажралиб чиққан иссиқлик миқдори.
Энтропия ўзгаришлари тизим томонидан ютилган умумий исиқлик қиймати Q/T га боғлиқ. Тизимда кечувчи жараёнларнинг қайтар ёки қайтмас кўринишда кечишига боғлиқ ҳолатда қуйидаги тенглик келтирилади:
dS ≥ dQ/T
Алоҳидаланган, яъни изоляцияланган тизимларда мувозанатланган жараёнларда бу қиймат ўзгармас ва мувозанатсиз жараёнларда эса ўсувчи кўринишда акс этади. Бу эса алоҳидаланган тизимларда мувозанатланмаган, ўз-ўзидан борувчи жараёнларда энтропия максимал қийматга интилувчи функция бўлиб, жараён якунида энг юқори қийматга эришган ҳолатда термодинамик мувозанат юзага келади.
Демак, энтропия модда ёки тизимда юз бериши мумкин бўлган ва узлуксиз ўзгариб турадиган ҳолатларни характерловчи жуда муҳим функция ҳисобланади. Модда ёки тизимнинг айни шароитдаги ҳолати жуда кўп турли хил микроҳолатлар туфайли юзага келади. Чунки модда заррачалари доимий узлуксиз тўлқин кўринишидаги ҳаракатга эга бўлиб, бир микроҳолатдан бошқа микроҳолатга ўтиб туради.
Л.Больцман назариясига мувофиқ микроҳолатлар сони билан энтропия орасида қуйидагича боғланиш мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |