Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ҳужайралар ҳаракатчанлигининг номушак шакллари



Download 4,37 Mb.
bet53/70
Sana18.04.2022
Hajmi4,37 Mb.
#559954
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70
Bog'liq
biofizika

9.3. Ҳужайралар ҳаракатчанлигининг номушак шакллари
Ҳужайралар ҳаракатчанлигининг номушак шаклларида актин ва миозин каби оқсиллар ҳужайралар таркибига кириб, уларнинг ҳаракатланишини – тромбоцит, лейкоцит, фибробластлар ва шу каби ҳужайраларнинг амёбасимон ҳаракатини; шунингдек ҳужайра ичида амалга ошадиган ҳаракатларни, масалан хромосомаларнинг тарқалиши, эндоцитоз, экзоцитоз, эпителиал киприкчалар, микроворсинкалар ҳаракатларини таъминлаб туради. Мускул ҳужайраларидан фарқ қилиб, бу ҳужайраларда миозиннинг нисбий миқдори кам бўлади, баъзиларида фақат актин оқсили мавжуд бўлиб, фаол ҳаракатга эга ҳужайраларда, масалан тромбоцитларда актин цитоплазма умумий оқсилларининг 20-30 % ини ташкил этади. Номушак ҳаракат шаклларида тубулин оқсили ҳам иштирок этиши қайд этилган.


X. РЕЦЕПЦИЯ БИОФИЗИКАСИ
10.1. Рецепторлар ҳақида маълумотлар
Маълумки, тирик организмларнинг муҳим хусусиятларидан бири ташқи муҳит билан мунтазам равишда алоқада бўлиши ҳисобланади. Бу жараён организмда анализаторлар ёки сенсор тизими фаолияти билан таъминланиб, бу тизим асаб тизимининг бир қисми ва махсус танувчи тузилмалар ҳисобланган рецепторларни ўз ичига олади. Анализаторларда рецептор орқали ташқи муҳитдан қабул қилинган таъсирот ўтказувчи нерв толаси бўйлаб марказий нерв тизимига узатилади ва қайта ишланиб, организмнинг таъсирга жавоб реакцияси амалга ошади.
Рецепторлар механик, термик, кимёвий, акустик таъсиротни қабул қилиб, рецепция жараёнида нерв импульсига айлантиради. Рецепторлар 2 та гуруҳга: экстрорецепторлар (ташқи) ва интерорецепторлар (ички) бўлиб ўрганилади. Экстререцепторларга таркибига эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, сезувчи рецепторлар киради. Интерорецепторларга эса ички органлар ҳолати тўғрисидаги сигнал узатилишини таъминловчи вицерорецепторлар, вестибуляр, ҳаракат-таянч тизими рецепторлари, яъни пропиорецепторлар киради. Рецепторлар, ташқи муҳит билан алоқасига кўра масофали, яъни кўриш, эшитиш каби узоқдан сезувчи, ҳамда тегиб турувчи, яъни бевосита қўзғатувчи таъсирлар асосида фаолият кўрсатувчи гуруҳларга бўлинади.
Қабул қилиш мумкин бўлган адекват таъсирловчилар табиатига кўра эса рецептор қуйидагича тавсифланади:
1. Механорецепторлар таъсирловчининг механик энергиясини қабул қилишга мослашган бўлиб, буларга тери, таянч ҳаракатланиш тизими, эшитиш ва мувозанатни сақлаш тизими рецепторлари ва юрак қон-томир тизими барорецепторлари мисол бўлади.
2. Хеморецепторлар кимёвий омиллар таъсирлари қўзғалиш хусусиятига эга ва бундай рецепторларга таъм ва ҳид сезувчи сенсор тизим қисмлари мисол бўлади. Шунингдек хеморецепторлар қон-томир тизими турли қисмлари ва органларнинг баъзи турларида ҳам учраши қайд этилган.
3. Фоторецепторлар нур энергиясини нерв импульсига айлантириш хусусиятига эга. Бу рецепторларга кўз тўр пардасида жойлашган ёруғлик нури кучини ажратиш, ранг кўриш рецепторлари киради.
4. Терморецепторларнинг кўп қисми организмларнинг терисида жойлашган, шунингдек ички аъзоларда, марказий ҳароратга сезгир рецепторлар кириб, улар ҳарорат ўзгаришларига жуда сезгир реакция кўрсатиш хусусиятига эга.
6. Оғриқ рецепторлари оғриқ натижасида пайдо бўлувчи таъсиротларни қабул қилувчи ноцицептив рецепторлар ҳисобланиб, бу сезги барча рецепторларга кучли таъсир натижасида ҳам ҳосил қилинади.
Рецептор тузилиш хусусиятига кўра бирламчи сезгир ва иккиламчи сезгир гуруҳларга бўлинади. Масалан, бирламчи сезгир рецепторларга ҳид билиш, сезги рецепторлари. Ушбу рецепторларни таъсирловчи рецепторнинг ўзида жойлашган сезгир нейрон ўсимталарида нерв сигналига айлантирилади. Иккиламчи сезгир рецепторларга кўриш, там билиш, эшитиш рецепторлари кириб, буларда таъсирот энергияси нейронга бевосита эмас, балки юқори сезувчанлик хусусиятига эга рецептор ҳужайраси орқали узатилади.
Рецепторнинг қўзғалиш механизми қуйидагича кечади, яъни таъсирот пайтида рецептор ҳужайранинг оқсил-липид молекулаларидан таркиб топган мембрана тузилмалари конфигурацияси ўзгаради. Бу эса мембранада ионлар сингдирувчанлиги хусусияти ўзгаришига олиб келиб, ион токи ҳосил бўлиши ва рецептор потенциалига сабаб бўлади. Бу жараёнда асосан Na+ ионлари муҳим аҳамиятга касб этиб, рецептор потенциали вужудга келади. Бирламчи сезгир рецептор ҳужайралари баъзи соҳаларида ҳосил бўлган рецептор потенциали бевосита нерв импульсига айлантирилади.
Иккиламчи сезгир рецепторлар эса таъсирот натижасида ҳосил бўлган рецептор потенциали рецептор ҳужайраси пресинаптик мембранасидаги ацетилхолин каби медиаторлар ажралишига олиб келади. Медиатор таъсирида эса сезгир нейрон постсинаптик мембранаси қутбсизланишига (деполяризация) олиб келади. Яъни постсинаптик потенциал ҳосил бўлади ва бу дастлабки сезгир нейронда нерв импульси ҳосил қилишига олиб келиб, ҳосил килиш потенциали ҳам деб аталади. Рецепторлар эволюция давомида маълум бир адекват қўзғатувчилар таъсирига нисбатан сезгирлик намоён қилишга мослашган.



Download 4,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish