Ва «бизнес» тушунчалари иқтисодий моҳияти жиҳатидан деярли унчалик катта фарққа эга эмас. Аниқроқ, қилиб айтганда «бизнес», «тадбиркорлик» тушунчасидан кенг бўлиб, иккинчиси биринчиси таркибида бўлади. “Бизнес”
Bog'liq 32. Иқтисодиёт учун кичик бизнес секторининг аҳамияти ва кичик бизнес тушунчасининг моҳияти
Иқтисодиёт учун кичик бизнес секторининг аҳамияти ва кичик бизнес тушунчасининг моҳияти, кичик компанияларнинг фаолият мақсадлари. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни иқтисодиётдаги аҳамияти ва тутган ўрнини очиб беришдан аввал “бизнес” ва “тадбиркорлик” тушунчаларининг назарий иқтисодий моҳиятини аниқлаб олишимиз лозим деб ўйлаймиз.
Умумий тарзда «тадбиркорлик» ва «бизнес» тушунчалари иқтисодий моҳияти жиҳатидан деярли унчалик катта фарққа эга эмас. Аниқроқ, қилиб айтганда «бизнес», «тадбиркорлик» тушунчасидан кенг бўлиб, иккинчиси биринчиси таркибида бўлади.
“Бизнес”- сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Кичик бизнеснинг муҳим белгиларидан бири ўз ишига, мулкига бевосита эгалик қилишдир. Бунда мулк ва назоратнинг айнан ички боғликлиги, мулкдор ва таҳлика билан боғлиқ тўла жавобгарлик ва маъсулиятни ўзига қабул қила оладиган бошқарувчининг бирдайлиги муҳимдир.
Америкалик иқтисодчи Р.Стюарт кичик бизнеснинг хусусиятлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтади: кичик бизнес, кўпчилик янги маҳсулот ёки хизмат турининг бунёд этилиши учун бошланғич ишлаб чиқариш нуқтасидир; кичик бизнес ихтисослашган маҳаллий эҳтиёжларни қондиришга яхши мослашган бўлади; кичик бизнес ўз истеъмолчисини шахсан билиши муҳим бўлган хизмат турларини таклиф этади.
Иқтисодчи олим Л.Гуровнинг фикрича, кичик бизнес қуйидаги афзалликларга эга: устун даражада иқтисодий ўсишнинг суръатларини белгилайди, моддий, молиявий ва кадрлар ресурсларининг самарали тақсимланишига ёрдам беради, иш ўринларини вужудга келтиради, янги иш жойларини ташкил этишда йирик корхоналарга қараганда анча кам харажат талаб қилади.
Мамлакатимиз иқтисодчиларидан академик С.Ғуломовнинг таъкидлашича, кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳар қандай шароитда: иқтисодий тушкунликда ҳам, инфляция даврида ҳам, кредитлар фоизи ўта юқори бўлганда ҳам, зарур инфратузилмасиз келажаги номаълум ҳолларда ҳам, хавф – хатар қанчалик юқори бўлишига қарамай яшайверади. Шунингдек, профессор А.Ўлмасов томонидан «Кичик бизнес – кишилар (мулкчилик) субъектларининг моддий ва пул маблағларини (капиталини) амалда хўжалик оборотига, даромад топишга мўлжаллангандир», дея таъкидлаган бўлса, Ё.Абдуллаев Тадбиркорликка – қонун ҳужжатларига мувофиқ, даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш йўли билан таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолияти сифатида таъриф берган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, назариячи иқтисодчи-олимлар тадбиркорликка тўла-тўкис тафсилот берганлар ва унга психологик томонларни ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий воқелик деб қараганлар.
Тадбиркор - бу янги технология, янги ишлаб чиқариш ва янги ҳизмат ишларини ишлаб чиқувчи новатор; таваккалчилик шароитида ҳаракат қилувчи, кучли шахс; ҳар қандай имкониятдан максимал фойда оладиган субъект; ташаббус кўрсатувчи, ишбилармон, ижтимоий-иқтисодий механизмни ташкил этувчи шахс.
Кичик корхоналар молияси – бу мустақил иқтисодий категория бўлиб, у кичик корхонанинг пул маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул муносабатлар йиғиндиси сифатида амал қилади.
Кичик корхоналар молиясини бошқаришни самарали ташкил этишнинг 3 та усули бор:
Лавозимларнинг қўшилиши. Бунда харажатлар камаяди, лекин қабул қилинаётган қарорларнинг сифати пасайиши мумкин;
Алоҳида молиявий бўлим ёки молиячи лавозими (молиявий менежер, молиявий директор)нинг ташкил этилиши. Бу харажатларнинг ошишига олиб келади;
Молиявий бошқарувнинг алоҳида ихтисослаштирилган компанияга берилиши (аутсорсинг).
Кичик бизнесда молиявий мутахассис қуйидаги функцияларни бажариши лозим:
Корхона молиявий сиёсати ва стратегиясини шакллантириш ва уни амалга ошириш;
Харажатларни оптималлаштириш ва бошқарув ҳисобини ташкил этиш;
Доимо молиявий ва бошқарув таҳлилини амалга ошириш;
Молиявий режалаштиришни амалга ошириш;
Корхонанинг барқарорлиги ва ликвидлилиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Корхонанинг актив ва пассивлари таркибини оптималлаштириш ва бошқариш, уларни юзага келиш ва қоплаш, айланиш тезлигини бошқариш;