В. М. Каримова ижтимоий психология



Download 0,87 Mb.
bet15/61
Sana23.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#156483
TuriУчебник
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
Ижтимоий психология В М Каримова

Л. И. Каримованинг юртимизда ўтказган тадқиқотларида ёшларнинг реклама маҳсулотларининг истеъмолчиси сифатидаги ижтимоий тасаввурлари ўрганилган. Масалан, у ўз тадқиқоти мобайнида 50 та эр-хотинлар жуфтлиги ўртасида сўров ўтказиб, замонавий оилада кўпчигина масалаларда хотин-қизларнинг фикри етакчи эканлигини аниқлаган (Л.Каримова, 2004). Масалан, “Оилангизда ким пул маблағларини тақсимлайди?” деб берилган саволга эркакларнинг 73%и ва аёлларнинг 51% “мен ўзим” деган жавобни беришган. Лекин “Кунига уй учун бирор нарса харид қилишга тахминан қанча вақт сарфлайсиз?” деган саволга эса, эркакларнинг 69 фоизи “билмайман” жавобини берган бўлса, аёлларнинг 71 фоизи - “бир соатгача”, 7 фоизи - 2 соатдан ортиқ вақт ажратишларини қайд этишган. “Реклама қилинган хўжалик молларининг сотиб оласизми?” деб берилган саволга 14 фоиз эркаклар ва 32 фоиз аёллар ижобий жавоб бергани ҳолда, 58% эркаклар “йўқ” жавобини берганлар. Шундан тадқиқотчи уларнинг реклама қилинаётган маҳсулотларга ишончини аниқлаганда, эркакларнинг 45 фоизи ва аёлларнинг 48 фоизи ишонишини қайд этганлар. Демак, реклама қилинаётган маҳсулотлар дунёсида хотин-қизларнинг фаоллиги бугунги кунда эркакларникидан анча юқори. Демак, замонавий оила бекалари оилавий даромаднинг тақсимоти ва уни нимага ишлатиш масалаларида ҳам етакчиликка даъво қиладилар. Чунки уй бекалари уй юмушларини бажаришда кўпроқ хўжалик молларидан фойдаланади, фарзандларини ювиб-тараш ва уларни боғча ёки мактабига зарур бўлган нарсаларни ҳам яхшироқ билгани сабабли, реклама қилинаётган товарларнинг энг яхшисини ва арзонини харид қилиш тарафдори ҳам бўлиб боради. Бу ҳолатни миллий реклама компаниялари инобатга олишлари керак.
Шу каби Ўзбекистонда муайян ижтимоий-психологик муаммо тадқиқ этилганда, гендер тафовутларга эътибор бериш тобора анъанага айланиб бормоқда. Масалан, ёш тадқиқотчи О.Абдусатторова (2007)нинг диссертацион изланиши бу борада алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унда ўсмир ёшли ўғил ва қиз болалардаги гендер тасаввурларга боғлиқ жинсий идентификацияни аниқлаш ва бунда оила муҳитининг ролини асослаш учун ижтимоий психологияда қўлланилган қатор ишончли методикалардан фойдаланилган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ота-оналар ўртасидаги ўтказилган тест ва сўровлар уларнинг гендер установкаларини ва лидерлик мақомларини аниқлашга имкон берган бўлса, фарзандлари ўртасида олиб борилган эмпирик тадқиқот оталик ва оналик гендер мақомларининг қизлар ва ўғил болаларда ўзига хос установка шаклида идентификацион жараёнлар йўналишини белгилашини исбот қилди. Замонавий ўзбек оиласидаги эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатларида аёллар мавқеининг мустаҳкамланиб бораётганлиги, уларнинг лидерлик позицияларида ҳамда турмуш ўртоқларини ҳамкор ва шерикчилик муносабатлари тизимида кўришни афзал кўришларида намоён бўлди. Шу сабабли ҳам бу ҳолат уларнинг ўз жинсларини ва турмуш ўртоғидаги қарама-қарши жинсга нисбатан установкаларини белгилайди. Тадқиқот замонавий эркаклар ва хотин-қизларнинг аёллик ва эркаклик образларида фемининлик ҳамда соф маскулинлик сифатлари кўпроқ андрогинлик сифатларига ўрин бераётганлигини, қизларда маскулинлик сифатлари ҳам тобора сезиларлироқ намоён бўлаётганлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, юртимизда гендер тадқиқотлари учун кенг йўл очилган ва уларда оила ва оилага нисбатан ижтимоий установка устивор масала сифатида қаралади.
Лекин Ўзбекистонда ижтимоий психологлар олдида жуда муҳим тадқиқот мавзулари мавжудки, уларда ҳозирги мустақиллик шароитида шахс ва турли ижтимоий гуруҳлар психологиясида рўй бераётган ўзгаришлар, турли ёш, демографик, этник, профессионал гуруҳларга мансуб бўлган кишиларнинг ижтимоий тасаввурлари, улар асосида ижтимоий хулқ-атворни илмий бошқариш асослари ишлаб чиқилмоғи лозим. Яъни, ишлаб чиқариш ижтимоий психологияси, бошқариш психологияси, гуруҳлар психологияси ҳамда оммавий психик жараёнларнинг таъсири масалалари ўзбек психологларидан ўз ечимини кутмоқдаки, уларда илғор фан ютуқларидан фойдаланилган холда худуднинг миллий ўзига хос қирралари ишлаб чиқилиши керак.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish