В. М. Каримова ижтимоий психология


Ўзбекистонда ижтимоий психологик тадқиқотларнинг ўрни ва истиқболлари



Download 0,87 Mb.
bet14/61
Sana23.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#156483
TuriУчебник
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61
Bog'liq
Ижтимоий психология В М Каримова

2.5. Ўзбекистонда ижтимоий психологик тадқиқотларнинг ўрни ва истиқболлари

Ижтимоий психологиянинг фан сифатида юртимизда ривожланиш тарихига эътибор берадиган бўлсак, тарихан қисқа фурсатда унинг ривожланиши учун имкониятлар кенгайиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз. Чунки мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 1997 йилдаёқ Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини ишлаб чиқариш зарурати тўғрисида гапириб, унда ижтимоий психология ва социология каби янги йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидладилар. Чунки илмий салоҳиятли, маънан бақувват, юрт учун, халқ ва Ватан учун садоқатли янги авлодни тарбиялаш, унда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш шахс ва жамият ўзаро муносабатларини яхши билишни тақозо этишини давлатимиз раҳбари ўта зийраклик билан тасаввур қилдилар, шу боис Президентимизнинг баркамол авлод тарбиясига оид барча асрларидан психолог олимлар, жумладан, ижтимоий психология соҳасида изланишлар олиб бораётган олимлар тўғри хулосалар чиқара олдилар.


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий психологик тадқиқотлар дастлаб асосан оила ва оилавий муносабатларга бағишланганлиги билан характерланади ва шунга боғлиқ тарзда охирги йилларда ҳам шахснинг камол топишида ижтимоий муҳит омили ўрганилганда, энг аввало оилавий ижтимоийлашув назарда тутилади. Президентимиз Ислом Каримов 2004 йилда тарихий бир хужжатга – “Ўзбекистоо хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари муносабати билан хотин-қизларни давлат ва жамият қурилишиги иштирокларини тўла таъминлаш вазифаси ўртага қўйилди ва гендер тадқиқотларга ҳам катта йўл очилди. Бундан ташқари, янги давр авлодининг жамиятда рўй бераётган турли ходисаларга муносабати, уларга берадиган баҳоси ва улар таъсирида шаклландиган ижтимоий хулқи масаласи юртимизда ижтимоий тасавур концепцияси асосида турли йўналишли изланишлар учун истибоқлли йўналишга йўл очди. Бундан ташқари, янгича ишлаб чифқариш ва ижтимоий муносабатлар шароитида ходимлар хулқини мувофиқлаштириш борасида бошқарув психологияси бўйича амалга оширилаётган монографик тадқиқотлар ҳам янги давр ижтимоий психологиясининг предмети эканлигини таъкидлаш мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиқий йўналишдаги ижтимоий психологик изланишларга кенг йўл очилдики, бу холат ушбу фаннинг янги давр фани эканлигини исботламоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биринчи ижтимоий психологик тадқиқот юртимизда ХХ асрнинг 70-йиллари охири 80-йилларнинг бошида И.Ёқубов томонидан ўтказилган бўлиб, у оилавий муносабатларнинг барқарорлиги ва эр-хотин ижтимоий ролларининг мувофиқлигини таъминловчи социал-психологик омилларни ўрганди. Тадқиқот натижасида шу нарса аниқландики, оила аъзоларининг роллар борасидаги мувофиқ ўзаро муносабатлари оилавий ҳамжиҳатликнинг муҳим шартидир. Оилавий мажоролар эса, асосан ҳозирги замон ўзбек аёлининг ижтимоий меҳнат билан бандлиги ҳамда оилавий муносабатларда эскилик сарқитларининг сақланиб қолганлигидадир.
Кейинчалик шу каби оила ва оилавий муносабатларнинг ижтимоий психологик феноменларига бағишланган тадқиқотлар ўзбекистонлик олимлар Ғ.Б.Шоумаров ва унинг издошлари, шогирдлари ишларида ривожлантирилди. Масалан, Ғ. Шоумаров ва Е.А.Моршиналарнинг (1986) тадқиқотларида оилада болалар тарбиясига бевосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий-психологик омиллар ўрганилди, чунончи, унда ўзига хос миллий ва анъанавий ўзаро муносабат хусусиятларининг ўрни белгиланди.
Оилавий муносабатлар психологияси хусусида ўтказилган муҳим тадқиқотлардан бири Н.Соғиновнинг ўзбек оиласига хос бўлган никоҳ ва оила муносабатлари-никоҳдан қониқиш, никоҳ мотивлари, оила қуришнинг ўзбекларга хос бўлган ёш хусусиятлари, ёш ўзбек оилаларидаги психологик можаролар ва ажралишларнинг сабабларини систематик тарзда ўрганган илмий ишидир. Бу тадқиқотда илгари хеч ўрганилмаган илмий маълумотлар тўпландики, уларга кўра, ўзбек оиласининг қурилишига сабаб бўладиган асосий мотив – бу “Фарзандли бўлиш”, (биринчи ўринда), иккинчи ўринда “Жамоатчиликнинг гап-сўзига қолмаслик”, учинчи ўринда “Ота-она ва қавми-қариндошларнинг истакларини бажо этиш” ва ҳоказолар аниқланди. Н.Соғиновнинг тўплаган маълумотлари ёш оилалар, можароли оилалар ва ёшлар тарбияси билан машғул бўлганлар учун муҳим илмий йўл-йўриқдир. Бу каби изланишлар кейинчалик М. Утепбергенев, М. Душанов ишларида давом эттирилди. Уларда оила ва никоҳ муносабатлари қорақалпоғистонликлар ва қирғиз оилалари мисолида ўрганилди.
Охирги 10-20 йил оралиғида Ўзбекистонда ижтимоий тасаввурлар концепцияси доирасида ўтказилаётган тадқиқотлар (В. Каримова, К. Раҳимова,З. Нишонова, М. Умарова, О. Ҳайитов, Г. Ядгарова, Л. Каримова, К. Фарфиева, Ш. Эшметов, Н. Лутфуллаева, О. Қодирова ва бошқалар) айни шу йўналишнинг истиқболли эканлигини, шахс ва жамият ўртасидаги мураккаб ва серқиррали муносабатларнинг ижтимоий хулқда намоён бўлиши механизмини тушунтиришда назарий-методологик асоснинг мавжудлигини исботлади.
Кейинги янги даврда гендер тенглик масаласи, хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини оширишга бағишланган қатор тадқиқотларга ёш психолог олимларнинг қўшилиши ушбу йўналишнинг ҳам истиқболли эканлигини кўрсатмоқда. Давр талабидан келиб чиқаётган бу вазифа ўзбек психологлари олдига қатор муаммоларни қўйиш билан биргаликда улардан гендер муаммолари, жинсий тафовутлар масаласига илмий жиҳатдан ёндашишни тақозо этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўғил ва қизларнинг ижтимоий тасаввурларида жинсий тафовутларга оид тушунча, билим ва кўникмалар, стереотиплар энг аввало оилада шаклланади. Шунинг учун ҳам оила психологияси доирасида айнан жинсий тафовутлар ва гендер муаммолари ўрганилиши ва амалиётда қандай эканлиги тадқиқ этилиши керак.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, гендер психологияси – ижтимоий психология фанининг бир соҳасидир. Бошқа соҳалар сингари у ҳам ўз тарихига эга. Аммо бу тарихни ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб ўрганиш ноўрин деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, уни фенемизм меваси дейиш ҳам нотўғри. Бироқ фаннинг асосий хизмати замонавий психологик муаммоларга жамоатчилик фикрининг жалб қилиниши ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам гендер масаласи кўпинча оила муаммолари доирасида ўрганилиши анъанага айланган. Қатор тадқиқотларда (Э.Ғозиев, Ғ.Шоумаров, В.Каримова, И.Ёкубов, Б.Қодиров, С.Мирҳосилов, Э.Усмонов, Н.Соғинов, Ф.Акрамова, Л.Каримова, О. Хайитов, Н.Салаева, О.Шамиева, О.Абдусатторова ва б-қ.) оилавий ҳамда шахслараро ўзаро муносабатларга эътибор қаратилган.
Муаллифнингнинг оила ва оилавий муносабатларнинг ижтимоий-психологик омиллари ва оқибатларига бағишланган асарларида оилада ёшларни гендер муносабатларга тайёрлаш муаммоларига5, гендер тасаввурларнинг шахс тарбиясидаги ўрни (2006) каби масалаларда эътибор қаратилган. Бизнинг охирги тадқиқотларимизда6 эр-хотин ва оиладаги сиблинг муносабатларнинг бола шахсига таъсири, жумладан, эркаклик ва аёллик фазилатлари шаклланишидаги ўрни ўрганилган, илмий хулосалар чиқарилган.
Бу каби ота-она муносабатларининг фарзандларга таъсири муаммоси М.Салаева (2005) тадқиқотларининг ҳам предметига айланган. Жумладан, у қўлга киритган хулосалардан бири, “ўзбек оилаларида оналарнинг оталарга нисбатан фарзандларга ўта ғамхўрлиги, яъни, уларни қийинчиликлардан сақлаш, зиён етказиб қўйишдан қўрқиш, фарзанднинг ўзига боғланганлиги ва тобелигини рағбатлантириш, уларда шаҳвонийлик ва тажовужкорликни босиш каби хусусиятларнинг кучлигиги, оналарда оталарга нисбатан демократиклиликнинг кучлилиги исботланган”7.
Гендер тафовутларга бағишланган айрим тадқиқотлар рекламадаги аёллар ва эркаклар образи (А.Дударева, 2003), ўғил ва қиз болаларнинг образидан фойдаланиш самараси (В.Каримова, 2006, С.Абидов, 2006), эр ва хотинларнинг реклама қилинган маҳсулотларга жинсга оид ўзига хос муносабатлари (Л.Каримова, 2003, 2004) каби масалаларга бағишланган. Ўтказилган тадқиқотлар ва олинган эмпирик маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, реклама соҳасида катталар ва болалар образидан кенг фойдаланилади, лекин уларни идрок қилиш ва харидорлик установкаларида аниқ равшан жинсий тафовутлар мавждуддир (В.Каримова, С.Абидов, 2005, 2006). Айниқса, бола образи акс эттирилган рекламанинг қизлар ва ўғил болалардаги жинсий идентификацияга бевосита таъсири алоҳида ўрганилса, бизнинг фикримизча. маълумотларнинг тадбиқий аҳамияти янада кучли бўлар эди.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish